АОКА | Сурхондарё
7.51K subscribers
9.69K photos
2.08K videos
9 files
7.79K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
https://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
📣 Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғига мурожаатингиз борми? Энди бу янада осон!

❗️Ҳурматли ўқитувчилар, тарбиячилар, ота-оналар!

Энди сиз:
▶️ Дарс жадвалида белгиланган дарс соатларининг ўтилмаслиги;
▶️ Дарс  жадвалида белгиланган фан ўқитувчисининг ўрнига  бошқа фан ўқитувчисининг дарс ўтиши;
▶️ Таълим соҳасида коррупция (турли пул йиғимлари) ҳолатларига дуч келсангиз бошқарманинг ишонч телефон рақамларига ёки телеграм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Мурожаатлар ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар қабул қилинади.

⚡️Сизнинг мурожаатингиз шахсан бошқарма бошлиғи назоратида бўлиб, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан, бошқарманинг тегишли мутахассислари томонидан ўрганилади.

ЭСЛAТМA: Ўз тасдиғини топмаган, асоссиз ва ёлғон хабарларни тарқатиш ЎзР МЖТК 202-моддаси 2-банди ва жиноят кодексининг 244-моддаси 6-бандига асосан тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

ТAЪЛИМ ВA ТAРБИЯГA БAРЧАМИЗ БИРДЕК МAСЪУЛМИЗ!

📍Мурожаат йўллаш учун:
➡️ https://t.iss.one/svmmtb_bot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Toнгги тарона

🎼
"Tуғишганларим"

🎬
Xушовоз хонанда Баҳодир Мамажонов ижросида

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
30 май – “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ташкил этилган кун

2019 йил 30 май (бундан 4 йил олдин)
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сармишсой”, “Шаҳрисабз”, “Термиз” ва “Қўқон” давлат музей-қўриқхоналари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Сурхондарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи негизида “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ташкил этилди.

3 қаватли ушбу музей экпозицияси “Табиат”, “Археология ва тарих”, “Тасвирий санъат”, “Мустақиллик даври” ҳамда “Этнография” сингари 5 та бўлимдан иборат. Унинг фондида 16 йўналишда 61 мингдан зиёд экспонат мавжуд бўлиб, шундан, 3 мингдан ортиқ экспонат ноёб ашё ва коллекциялар сирасига киради.

Термиз туманидаги “Зурмала минораси” ва “Эски Термиз”, Шеробод туманидаги “Зараутсой”, Жарқўрғон туманидаги “Жарқўрғон минораси”, Шўрчи туманидаги “Далварзинтепа”, Музработ туманидаги “Кампиртепа” маданий мерос объектлари музей тасарруфига ўтказилган.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Округ_матбуот_маркази

Муддатидан илгари Президент сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ комиссиясида округ комиссияси томонидан вилоятда ташкил этилган участка сайлов комиссиялари таркиби ҳамда округ комиссия фаолиятига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги “Сурхон“ давлат қўриқхонаси табиат манзаралари.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
⚡️Болалар байрамида фарзандларингизга шоду-хуррамлик улашишни истайсизми?

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Денов туманида “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остида вилоят фестивали бўлиб ўтади.

Туман марказидаги “Афросиёб”, “Эко” маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, Ш.Рашидов кўчаси бўйлаб ташкил этиладиган фестиваль доирасида турли кўргазмалар, қувноқ танловлар, театрлаштирилган концерт-томошалар ва бошқа бир қатор кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

Фестивалнинг асосий мақсади болаларнинг ижодий қобилиятларини кашф қилиш ва қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик эътиборини фарзандларимизнинг бахтли болаликка эга бўлишлари, мамлакатимизнинг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.

Қувноқ тадбирлар 1 июнь куни соат 9:00 дан 21:00 га қадар давом этади. Барчангизни фестивалда кутамиз!

🌐
https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
⚡️Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда 13 та мактаб қурилади

🏢 Президент қарорига кўра, 2023-2024 йилларда Осиё тараққиёт банки томонидан давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳрида 1 та, Тошкент вилоятида 12 та мактаб қурилиши белгиланди.

📁 Янги умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш бўйича давлат шериги этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгиланди. Хусусий шерик халқаро тендер натижалари бўйича аниқланади. Дастлабки тендерлар шу йил август ойидан эълон қилиниши белгиланган.

💵 Банк томонидан лойиҳа иштирокчиларига техник хизмат кўрсатиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун қайтариб бериш шарти билан 1,1 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилади.

🏗 Янги мактаблар қурилиши учун Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 67,55 гектар, шундан 66,98 гектар суғориладиган ер участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пункти тоифасига ўтказилади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo