АОКА | Сурхондарё
7.42K subscribers
9.98K photos
2.19K videos
14 files
8.08K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тезкор штаб хабарлари | Электр энергияси таъминотидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича қандай чора тадбирлар амалга оширилмоқда?

Мазкур савол юзасидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали матбуот котиби Азимбек Самадов ахборот берди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари аҳоли хизматида

Янги йил байрами арафасида Музработ тумани деҳқон бозори савдо ҳудудида аҳоли учун арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Мазкур ярмаркада аҳоли учун зарур бўлган 30 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозордагидан арзон нархларда харидорларга тақдим этилмоқда.

Азиз воҳадошлар!

Аҳолига қулайлик яратиш билан бирга, халқимизнинг байрам кайфиятини кўтаришга хизмат қилаётган бу каби арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлари марказларида ҳам ташкил этилган.

Ушбу ярмаркаларда озиқ-овқат маҳсулотларини қулай ва арзон нархларда харид қилишингиз мумкин.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
ДИҚҚAТ, ФИРИБГAРЛAРДAН ОГОҲ БЎЛИНГ!

Aйни кунларда Телеграм мессенжери орқали Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хусниддин Мамадиев номига очилган сохта профил орқали фирибгарлик билан таълим тизими вакилларидан пул ундиришга уриниш ҳолатлари
кузатилмоқда.

Ҳурматли таълим соҳаси вакиллари, азиз фуқаролар!

Сизга Телеграм орқали Хусниддин Мамадиев номидан очилган сохта профилдан пластик картага пул ўтказиб беришингиз ёки бошқа тўловларни амалга оширишингиз бўйича хабарлар келса, ушбу маълумотларга ишонмаслигингизни сўраймиз!

Ҳозирда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Х.Мамадиев томонидан ушбу ҳолат бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган бўлиб, масъуллар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Aгарда юқоридаги каби ҳолатга дуч келсангиз, бошқарманинг 76-227-35-45 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилинг!

https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Нонушта диабетга қарши курашишнинг биринчи қадами

Тана шакар ишлаб чиқариши учун, айниқса, нонушта пайтида соғлом овқатланиш муҳим. Бунинг учун баъзи қоидаларга риоя қилган маъқул.

• Нонушта қилишда таркибида протеин бўлган  пишлоқ, табиий йогурт, сут,  творог, ёнғоқ маҳсулотларини истеъмол қилиш керак.

• Майдаланган буғдой, гречка, жўхори, гуручдан тайёрланган тўлиқ донли бўтқалар каби суст ҳазм бўладиган углеводлар истеъмол қилиш зарур.

• Нонуштага қўшилган сабзавот ёки мевалар каби тўқималарнинг муайян миқдори тана аъзоларининг кун давомида фаол ишлашини таъминлайди.

Иштаҳангиз бўлмаса ҳам, ҳар куни эрталаб нонушта қилишни одат қилинг.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 2020-2023 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича қандай ишлар амалга оширилди?

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Сурхондарёда ўз ҳудудида дарахт кесилишига йўл қўйган ўрмон хўжалиги ходимлари жавобгарликка тортилди

Бойсун давлат ўрмон хўжалиги «Хомкон» бўлимида оли борилган ўрганиш ишлари давомида ходимларнинг ўз ишига совуққон муносабатда бўлганлиги натижасида 4 туп ўсувчанлигини йўқотмаган ва 2 туп ўсувчанлигини йўқотган «Зарафшон» арчалари таг қисмидан кесилганлиги, шунингдек, 43 туп арча дарахтларининг ён шохлари кесилиб, шикаст етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан «Хомкон» бўлими бошлиғи ҳамда 3 нафар ходимга МЖтКнинг 95-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бўлим бошлиғи БҲМнинг 5 баробари, ходимлар эса 3 баробари миқдорида жаримага тортилди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 21 миллион 583 минг сўм зарар етказилгани аниқланди. Ҳуқуқбузарларга ўзларига тайинланган жарима ҳамда зарарни тўлашлари белгиланди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тезкор штаб хабарлари | Вилоят навбатчилик штабига келиб тушаётган мурожаатларни ҳал этиш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?

Мазкур савол юзасидан вилоят навбатчилик штаби масъул котиби Шавкат Саттаров ахборот берди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз дунёга манманлик учун келмадик. Биз севги учун, бошқаларнинг меҳрини қозониш, махлуқотни яхши кўриш, яратилган нарсаларга шафқат, муҳаббат кўрсатиш учун келдик...

© Юнус Эмро

https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🍊Қаришни секинлаштирувчи мева

Мандарин таркибида фойдали элементлар ва минераллар жуда кўп
Бошқа цитрус мевалари сингари, мандаринлар витаминлар, толалар ва фойдали ўсимлик бирикмаларига бой. Уларни мунтазам ва меъёрида истеъмол қилиш инсон саломатлигига фойда келтиради.

Мандаринларда кўп миқдорда инсон танаси учун муҳим кремний, кобальт ва молибден минераллари мавжуд. Бу моддаларнинг барчаси кўплаб ички жараёнларнинг тўғри ишлашига ёрдам беради. Бу мева қариш жараёнини секинлаштирувчи хусусиятга эга.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тезкор штаб хабарлари | Ижтимоий соҳа объектларига кўмир тўлиқ етказиб берилганми?

Мазкур савол юзасидан “Кўмир таъминот“ МЧЖ Сурхондарё вилояти филиали мутахассиси Маржона Ҳамзаева ахборот берди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Бугун кечқурун энг узун тун бўлади

21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси табиатнинг ажойиб ҳодисаларидан бири кузатилади. Яъни ушбу санада энг узун тун содир бўлади. Қишнинг бу энг узун ва қоронғи кечаси Ялдо кечаси дейилади.

Йилда бир марта кузатиладиган ушбу ҳодиса Шарқ халқларида азалдан ўзгача шоду хуррамликда кутиб олиниб, кенг тантана қилинган.

Ялдо кечасидан сўнг қишнинг чилласи бошланади. Етиштириладиган ҳосил баракаси, чорвачилик ривожи кўп жиҳатдан чилла об-ҳавосига боғлиқ.

Шу кунларда ёққан қор деҳқонларимиз учун айни муддао. Чунки у кузги буғдой майсалари устини кўрпадек қоплаб, экинни қаҳратоннинг изғиринларидан асрайди. Шудгор қилинган ерларда қорнинг сингувчан сувлари нам сақлаб, озуқа вазифасини ўтайди. Энг муҳими, қишловчи зараркундаларга қирон келтиради.

Чилла сувини, айниқса, боғбонлар ўзгача қадрлашади. Негаки, бу пайтда обиҳаётга қондирилган токзор ва мевазорлар ёзда сувни бир марта кам талаб қилади, мўл ҳосил тўплайди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг

Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У Аллоҳники. Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У Аллоҳдан. Келажакни қайғурманг. У Аллоҳнинг қўлида.

Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига «Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин», дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур.

Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам Аллоҳ ҳеч қачон унутмайди.

Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг.

Очиққўл бўлинг ва шу билан мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз.

Имом Ибн ЖАВЗИЙ.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎄Болажонлар учун театрлаштирилган янги йил томошалари

🤹‍♂ Ҳар йили болажонлар Янги йил байрамини интизорлик билан кутишади. Байрамнинг интиқиб кутилишига сабаб турфа хил совғалар билан бир қаторда театрлар томонидан атайлаб улар учун тайёрланадиган ёрқин ва ранг-баранг томошалардир.

🎭 Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театри ҳам 2023 йилнинг 15 декабридан 15 январига қадар болажонлар учун “Балиқвойнинг янги йил саргузаштлари” номли театрлаштирилган томошаларни намойиш этмоқда.

👨‍👧‍👦Театр жамоаси унутилмас лаҳзаларга бой, жуда қизиқарли ва мароқли ушбу томошаларга барча болажонларни таклиф этади.

☎️ Қўшимча маълумот учун телефон:
+998936386869
+998880756869
+998902661996

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Кун тарихи: энергетиклар байрами нима учун 22 декабрда нишонланади?

22 декабрь – энг қисқа кун ва энг узун тун. Шу куни сайёрамизнинг бош энергетиги – қуёш бизга энг кам ёруғлик ва иссиқлик улашади.

Энергия истеъмоли энг кўп бўладиган бу кунда айрим МДҲ мамлакатларида энергетика соҳаси ходимлари касб байрамини нишонлайди. 22 декабрь Украина, Беларусь, Қирғизистон, Россия, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам энергетиклар байрами, деб эълон қилинган.

Албатта энергетиклар касб байрами атайин энг қисқа кун бўладиган санага мосланган эмас. Авваллари бу кун декабрнинг учинчи якшанбасига тўғри келар эди. Қозоғистонда ҳозир ҳам шундай.

Бироқ 1980 йилда сана таъсис этилган қарорда байрам кунига белгиланган. Шу сабабли мазкур сана айнан 22 декабрь сифатида белгиланган. Бунинг тарихи эса 1920 йилнинг декабрида GEOLRO режаси қабул қилингани билан боғлиқдир.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo