АОКА | Сурхондарё
7.34K subscribers
9.82K photos
2.13K videos
11 files
7.91K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
https://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ва нам ҳавонинг яна бир қисми кириб келади

Шанба куни
республика бўйича асосан кам булутли ва ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +33...+38 даража, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда +42...+44 даража атрофида бўлади.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ва нам ҳавонинг яна бир қисми кириб келади.

Республика бўйича булутлилик кучаяди, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат яна +2..+4 даражага, ёз фасли учун қулай бўлган +31...+34 даражагача, жанубда баъзи жойларда +38...+40 даража пасаяди. Салқин ҳаво кечаси ва эрталаб сезилади, кечаси ҳарорат +15...+18 даражагача пасаяди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун ҳар йили АОКА томонидан аньанавий тарзда ўтказиб келинадиган Миллий конференция жорий йилда Жиззах вилояти Зомин туманида НКМК сиҳатгоҳида бўлиб ўтмоқда.

Миллий конференцияда Сурхондарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Муродбек Давлатов ҳам иштирок этмоқда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ёлғон тавбанинг жазоси"

🎤 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фахриддин Шамсиматов ўқиди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
24 июнь санаси билан боғлиқ бир воқеа баёни

1993 йил
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Унга асосан Республика Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни этиб 27 июнь белгиланди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ишлаб қайтган фуқароларга ҳам пенсия тайинланадими?

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Сурхондарёда зарар миқдори 40 млн сўм бўлган 81 та каврак ўсимлиги кесиб ташланди

Экология вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ Узун туманининг “Боботоғ” СИУ ҳудудида ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганишлар натижасида “Узун Оқ Мачит Агро” МЧЖ қўшма корхонасига бириктирилган тоғ ва тоғ олди ҳудудларида табиий ҳолда ўсувчи тожик кавраги ўсимлигининг 2421 таси димлангани, картонлангани, 81 таси эса ширасини олиш мақсадида кесилганлиги маълум бўлди.

Ҳуқуқбузар томонидан ўсимлик дунёсига 40 млн 95 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан МЧЖга нисбатан МЖтКнинг 81-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилди.

❗️Каврак ўсимлигини ноқонуний йиғиш, тайёрлаш ва ундан фойдаланиш тартиби ҳамда шартларини бузиш жиддий жавобгарликка сабаб бўлади.

Жумладан, юқоридаги каби ҳуқуқбузарликларда зарар миқдори энг кам иш ҳақининг 300 баробаридан (99 млн сўм) ошган тақдирда, жиноий жавобгарлик белгиланади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2023-2024 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди.

Ушбу мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига (50, 100 фоиз) махсус устамалар тўланади.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига Сурхондарё вилоятидан қуйидаги 57 та муассаса киритилган:

▪️Ангор т. — 45;
▪️Бандихон т. — 38, 40, 41, 42, 43;
▪️Денов т. — 57, 65, 99, 100;
▪️Музработ т. — 57;
▪️Олтинсой т. — 27;
▪️Қумқўрғон т. — 29,84, 32, 17, 13, 68, 19, 28, 11,73;
▪️Сариосиё т. — 42, 78, 50, 39, 46, 76, 77, 59, 44, 84, 86, 87, 88;
▪️Шеробод т. — 73, 74, 63, 69;
▪️Шўрчи т. — 40, 55, 12, 26, 70, 72, 63;
▪️Термиз т. — 4, 8, 9, 11;
▪️Узун т. — 29, 50, 40, 45, 41, 56, 65.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мени сенга ёмонлаганлар,
Сени менга ёмонлаб бўлган.
Аллақачон унга ҳурмату
Эҳтиромни тамомлаб бўлган...

Салим Айюбий
🎙 Ферузабону Абдураҳмонова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Тарона

🎼 “Гул тутгил, азизим“.

🎬 Хушовоз хонанда Дилором Соипова ижросида.


🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Япон маданияти ҳақида

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Сўз эркинлиги фақатгина ОАВнинг эмас, ҳар бир инсоннинг дахлсиз ҳуқуқидир

Охирги вақтда ОАВ “ўлдирди, сўйди” каби ахборотларни ўта “яланғоч” тарзда бериб боряпти. Ўқиб даҳшатга тушасиз.

Тўғри, бир пайтлар дилни хира қилувчи маиший хабарларнинг ҳам эълон қилиниши тақиқланган даврлар бўлган. Бугун шуларга ҳам эрк берилдику, дерсиз. Лекин эркин фикр, ёндашув етишмагани, воқеалар таҳлилидаги танқислик боис бу хабарлар фақатгина дийдамизни қотиришга хизмат қиляпти, холос. 

Жамоатчиликни уйғотиш учун биргина сўзга эрк беришнинг ўзи етарли эмас. Фикр, муносабат эркинлиги лозим. Фикр бўлмаса, сўзнинг ўзи жонсиз буюмдай гап. Зотан, Суқрот “Одамлар ўзларида етишмайдиган фикр эркинлиги эвазига сўз эркинлигини талаб қиладилар”, деганида, эҳтимол шуни назарда тутгандир... 

Забаржад БОБОЖОНОВА, журналист

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
“Yangi nafas”да янги номлар аниқланди

Юртимиз бўйлаб “Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда - бирга югурамиз” шиори остида “Yangi nafas” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди.

Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган мазкур мусобақада минглаб сурхондарёлик спортга ҳавасманд ёшлар ҳам фаол қатнашди.

Иштирокчилар Термиз шаҳридаги “Сурхон-Арена” спорт мажмуасидан "Болажон боғи"гача бўлган 3 километр масофада ўзаро баҳслашди.

Оммавий югуриш мусобақаси якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Биз билмаган ҳолда — дуоларига исмимизни қўшган қалбларни Аллоҳ саодатли қилсин!

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️III миллий конференция: Зоминдаги медиа-форумнинг биринчи куни тафсилотлари

АОКА ташаббуси билан Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги НКМК сиҳатгоҳида давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтаётган аньанавий Медиа-форум III миллий конференция билан бошланди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
iPhone ишлатувчилардан смартфонни 24 соатда бир марта ўчириб туриш сўралди

Австралия Бош вазири Энтони Албаниз iPhone ишлатувчилардан смартфонни камида 24 соатда бир марта ўчириб ёқишни сўради.

Унга кўра, смартфон ҳар сафар қайта ишга туширилганда хакерлар масофадан ўрнатиши мумкин бўлган жосуслик дастурлари узиб қўйилади. Бу ҳолатда хакерлар гаджетларнинг операцион тизимидаги заифликни топиб, ўз вирусли дастурларини ишга тушириши учун қўшимча вақт керак бўлади. 

“Ҳар биримиз ўз ҳаётимиз учун жавобгармиз. Оддий маслаҳат: ҳар кеча смартфонингизни беш дақиқага ўчиринг. Бу ишни ҳар 24 соатда бажаринг, тишларингизни юваётганда ёки бошқа иш билан машғул пайтингизда шундай қилиб туринг”, дейди Австралия Бош вазири.

Шунингдек, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги бу маслаҳатни қўллаб-қувватлаб, шу ҳафтада камида бир марта смартфонларни ўчириб, қайта ёқишни тавсия қилган.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo