АОКА | Сурхондарё
7.42K subscribers
9.76K photos
2.1K videos
11 files
7.87K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
https://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
#Округ_матбуот_маркази

Халқаро кузатувчилар Сурхондарёда

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг халқаро кузатувчилари Сайнхуу Гандолгар (Монголия) ва Гадбильон Венсан (Франция) муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишиш учун Сурхондарё вилоятига келди.

Халқаро кузатувчилар 9–Сурхондарё округ сайлов комиссиясида бўлиб, комиссия раиси, комиссия котиби ва аъзолари билан ўзаро суҳбатлашди. Бюронинг сайловни кузатиш миссияси роли, мақсад ва вазифалари, режалаштирилган фаолияти ҳақида сўз юритди.

Учрашувда округ сайлов комиссияси раиси А.Хўжақулов комиссия аъзоларининг таркиби ва вазифалари, айни кунларда сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. Халқаро кузатувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Сайнхуу Гандолгар ва Гадбильон Венсан округда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
❗️Эндиликда барча шахсий томорқа эгалари иш стажи ҳисоблаш учун ихтиёрий солиқ тўлаши мумкин

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–847-сон, 16.06.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилди

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

Илгари ер 0,04 гектар, қорамол ёки 50 бош парранда бўлса ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилган.

➡️ Шу сабабли “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонундан ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар чиқариб ташланди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
🛩 19 ва 20 июнь кунлари Тошкентдан Термизга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways 19 ва 20 июнь кунлари Тошкентдан 3 та вилоятга – Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухорога қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилишини эълон қилди.

🛫 Жумладан, 19 июнь куни Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида қўшимча парвоз амалга оширилади.

🛬 20 июнь куни ҳам Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида қўшимча қатнов бажарилиши режалаштирилмоқда.

❗️Авиачипталарни авиакомпания сайти, "UzAirways" мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales филиали ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗳 Сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади”.

(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддаси)

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли

Эсиз, болаликни қолдириб ортда,
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.
Қолдириб-қолдирмай из бу ҳаётда,
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.

Оппоқ тонгни улаб тийраи шомга,
Бирда шак келтириб сирли оламга,
Гоҳо таъзим қилиб бадкор, бадномга,
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Денгиздай мавж уриб, қирғоқдан тошиб,
Юрар йўлимиздан бирда адашиб,
Ким биландир зимдан мансаб талашиб
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Яратиб не сирлар, не мўъжизалар,
Қутлуғ кун кетидан кун ўтказилар.
Беҳуда ўтган дам – кўнгил эзилар…
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Эрта билан боғлиқ – не дамларимиз,
Билиб-билмай босган қадамларимиз,
Хайрли иш, алам, қарамларимиз
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.

Кексалик мўралаб эшик қоқмоқда,
Болалик қайтадан қайтарилмоқда…
Биздан эрта кунга нелар қолмоқда?
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Тарона

🎼 “Кўнглима-а“

🎬 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Ғаниев ижросида.


🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Бандихон тумани ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Маратбек Юнусов 2000 йилнинг 18 июнь куни Бандихон туманида туғилган. У 2022 йилнинг май ойидан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Юнусов 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Давлат филармонияси, Термиз шаҳар Маданият маркази, Бандихон тумани ҳокимлиги Ахборот хизматида турли вазифаларда фаолият юритган.

▶️ https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Уяли телефонларнинг “зарядка”сидан ёнғин чиқиши мумкинми?

Албатта, дейди мутахассислар, ҳозирда мутлақо барча зарядлаш воситалари импульс типли бўлиб, улар телефондан ажратиб қўйилганда ҳам электр энергиясини истеъмол қилишни давом эттиради.

Зарядлаш воситаларининг розеткада қолдиришнинг асосий хавфи шундаки, жуда кенг тарқалган тармоқдаги қувват кескин кўтарилганда, ҳар бир зарядловчида бўлган паст сифатли ёки “чарчаб қолган” конденсаторлар бардош бера олмасдан портлаб кетиши мумкин.

Шунинг учун зарядка олаётган гаджетларингизни қаровсиз қолдирманг. Агар сиз хонани тарк этишингиз керак бўлса, зарядловчини розеткадан узиб қўйишингиз лозим.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Қоғоз тарихи ҳақида сиз билмаган фактлар

Қоғоз ихтирочиси сифатида хитойлик Цай Лунь исмли киши зикр қилинади. У эрамиздан аввалги 105 йилда тут дарахти толасидан илк қоғозни тайёрлаган экан. 

Ислом оламида дастлабки сифатли қоғозлар Самарқандда ишлаб чиқарилган. Илк қоғоз фабрикаси эса 794 йилда Бағдодда қурилган.

Қоғоз ишлаб чиқариш Бағдоддан Шимолий Африка орқали Андалус (ҳозирги Испания ва Португалия ҳудуди)га қадар етиб борди ва бу ердан бутун Европага тарқалди.

Қоғоздан фойдаланиш Маккада 797 йилда, Мисрда 800 йилда, Андалусда 950 йилда, Константинополда 1100 йилда, Сицилияда 1102 йилда, Италияда 1154 йилда, Германияда 1128 йилда, Англияда эса 1309 йилда бошланди.

Ҳозирда дунёда йилига 350 миллион тонна қоғоз ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда- АҚШ, иккинчи ўринда- Хитой, учинчида – Япония туради.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Осон деб ўйламанг эркак зотига,
Бир умр мунғайиб ўтиши мумкин...

🎤 Маҳлиё Асқаралиева

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Ҳаётий қатралар

● Лочин – шамол оқими билан учганида эмас, шамолга қарши учганида баландга кўтарилади.

● Тасодифий учрашувлар мавжуд эмас. Бу ёки синов, ёки жазо ёки тақдирнинг совғаси.

● Ҳар куни ўзингга айтадиган энг катта ёлғон бу – ҳали вақт борлиги.

● Ҳақиқат худди аччиқ дорига ўхшайди: таъми ёқимсиз, лекин фойдали.

● Одам меҳнатига яраша маош олмаса, маошига яраша меҳнат қила бошлайди.

● Ҳаёт велосипед ҳайдашга ўхшайди. Мувозанатни сақлаб қолиш учун доимо ҳаракат қилиш керак.

● Оғзи ёпиқ балиқ ҳеч қачон қармоққа илинмайди.

● Мен қаршимдан мушт кўтариб келаётган душманларимдан эмас, ортимда қўл қовуштириб турган дўстимдан қўрқаман. Чунки кўнглимнинг сирлари унинг қўлида.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эронга расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни янги - кенг қамровли ҳамкорлик даражасига кўтариш сари муҳим қадам бўлди

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
📣 Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 18 дан 65 ёшгача бўлган фуқароларни Россиянинг ООО "Гидрострой" корхонасига ғишт терувчи ва бетончи иш турлари бўйича танлов асосида ишга тавсия қилади:

Ойлик маоши 80.000 рубльдан 150.000 рубльгача. Авиачипта (иш ҳақидан ушлаб қолинади), ишлаш рухсатномасини тайёрлаш (иш ҳақидан ушлаб қолинади), ётоқ жой ва уч маҳал овқат корхона томонидан амалга оширилади.

Танлов 2023 йил 20 июнь куни соат 11:00 да Термиз шаҳар "Маржон" кўчаси 2-уйда бўлиб ўтади. Мўлжал: собиқ шаҳар меҳнат биржаси биноси.

☎️+998762224522
☎️+998902478663
☎️+998932224442
☎️+998883931964
☎️+998888061161

Агар Термиз шаҳрига келиш имкониятингиз бўлмаса, ҳудудингиздаги туман бандлик бўлимига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

☎️ Ангор  88-808-21-71
☎️ Бандихон 97-244-85-52
☎️ Бойсун 99-717-76-82
☎️ Денов 99-555-52-82
☎️ Жарқўрғон 94-514-42-42
☎️ Қумқўрғон 91-233-01-24
☎️ Музработ  93-796-67-35
☎️ Олтинсой  91-589-81-55
☎️ Сариосиё 91-517-28-28
☎️ Термиз тумани 93-638-35-80
☎️ Шеробод 99-064-23-96
☎️ Шўрчи 90-568-76-80

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Тўрабоев Бекзод Саитқулович
Сурхондарё вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Б.Тўрабоев 1984 йилда Термиз шаҳрида туғилган. 2007 йил Ички ишлар вазирлиги академияси, 2013 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос, спорт фаолияти, дзюдо.

У фаолияти давомида ички ишлар органлари, хусусий сектор, спорт мактаблари ва спорт федерацияларида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Тайинловга қадар 2019 йилдан буён Тошкент олий спорт маҳорати мактабининг дзюдо спорт тури тренери вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Ҳуқуқбузар меҳмонлар

2023 йилнинг 9 май куни “Гулбаҳор” чегара божхона постига қўшни Тожикистондан кириб келган Ш.И. ва Ш.Х.нинг юклари божхона назоратидан ўтказилганда, уларнинг юклари орасидаги уяли алоқа воситалари шубҳали тарзда акс этди.

Шундан сўнг, тожикистонлик фуқароларнинг уяли алоқа воситалари бирма-бир кўздан кечирилганда Ш.И.нинг қўл телефони хотирасида диний мазмундаги 26 та видео лавҳалар борлиги, “Телеграм” мессенжерида диний мавзуга ихтисослашган 28 та гуруҳ ва каналларга аъзо бўлганлиги, ўз аккаунти орқали ушбу материалларни бошқаларга ҳам тарқатиб келганлиги, Ш.Х.нинг қўл телефонида эса “Телеграм” мессенжери орқали “Шерали” номли контактдан диний мазмундаги 5 дона диний мазмундаги материаллар ташланганлиги аниқланди.

Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига кўра, мазкур диний мазмундаги материаллар миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб этмаслиги, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилмаганлиги, бироқ уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги тасдиқланди.

Суд қонунбузар меҳмонларнинг ўз айбига иқрорлиги ва қилмишидан пушаймонлиги, оилавий шароити ва чет эл фуқароси эканлигини енгиллаштирувчи ҳолат деб баҳолаб, МЖтКнинг 21-моддасини қўллаган ҳолда уларни жавобгарликдан озод этишни лозим топди. Иш бўйича ашёвий далил тариқасида олинган телефон аппаратлари мусодара қилиниб, давлат эгалигига ўтказилди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити қачон нишонланиши маълум бўлди

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси маълум қилишича, бугун — 19 июнь душанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир.

Қурбон Ҳайити 28 июнь – чоршанба кунига тўғри келади. 

Агар Президентнинг тегишли Фармонига ўзгартириш киритилса, байрам муносабати билан барча ходимлар 5 кун кетма-кет дам олишлари мумкин.

▪️28 июнь, чоршанба куни – Қурбон ҳайити биринчи куни;
▪️29 июнь, пайшанба – одатий иш куни (ушбу кун дам бўлиши ҳозирча назарда тутилмаган);
▪️30 июнь, жума – қўшимча дам олиш куни;
▪️1 июль, шанба – олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️2 июль, якшанба – одатий дам олиш куни.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Олимлар ўлим хавфини 40 фоизга оширадиган хато ҳақида маълумот беришди 

Гарвард тиббиёт мактаби олимлари
барқарор соғлом уйқу жадвали эрта ўлим хавфини 40 фоизга камайтириши мумкинлигини аниқладилар.

Олимлар махсус дастур орқали 1750 иштирокчини ўртача 7 йил давомида кузатиб борган. Уларга уйқу режими, кундалик ёруғлик таъсири ва жисмоний фаолликни баҳолайдиган асбоблар тақиб қўйилган.

Якунда 1010 иштирокчида уйқу вақти оптимал, 740 нафарида уйқу вақти танқис бўлган (етти соатдан кам уйқу), дея таснифланган. Кузатув даврида 176 киши вафот этган. Мунтазам равишда етарлича ухлаганларда эрта ўлим эҳтимоли 40 фоизга паст бўлган.

Тавсиялар шуни кўрсатадики, одам ҳар тунда етти соатдан тўққиз соатгача ухлаши керак. Олти ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар кечаси 9-12, ўсмирлар эса 8-10 соат ухлашлари лозим. Кўп тадқиқотларда уйқусизлик юрак, буйрак ва қон томир касалликлари, диабет, инсульт, семизлик ҳамда депрессияга сабаб бўлиши айтилган.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo