АОКА | Сурхондарё
7.34K subscribers
9.81K photos
2.13K videos
11 files
7.91K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
https://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
Сурхондарёлик ғаллакорлар мамлакатимизда биринчи бўлишди

🌾 89,3 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос, эртапишар ғалла навларини парваришлаган сурхондарёлик ғаллакорлар шу кунгача қабул пунктларига 209 минг 185 тонна сара дон топшириб, шартномавий режани 101,1 фоизга бажардилар.

Жорий йилда Сурхондарё ғаллакорлари гектарлар ҳосилдорлигини ўртача 76,6 центнерга етказиб, мавжуд майдонлардан 695 минг 500 тонна сара дон ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда.

Вилоятда ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда. Балли сурхондарёлик меҳнаткашлар, хирмонингизга барака!

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Термиз туманида яшовчи 18 ёшли талаба “Openbudget” учун 4 000та овоз йиғиб беришни айтиб фуқарони чув туширди

Фарғона вилояти, Қува туманида яшовчи 26 ёшли Х.О. ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахс “Телеграм” орқали ўзи билан боғланиб, “Openbudget” лойиҳасида 4.000та овоз йиғиб бераман деб алдаб, банк картасидан 37 млн сўм ечиб олганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув натижасида, ушбу жиноятни Термиз туманида яшовчи 18 ёшли Ч.С. содир этгани аниқланган. У “Телеграм” орқали Х.О. билан боғланиб, “Openbudget” лойиҳасида 4.000та овоз йиғиб беришини ваъда қилган. Сўнг жабрланувчининг банк картаси рақами ва махфий кодини қўлга киритиб, ундан 37 млн сўм ечиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ч.С.га нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунга мувофиқ, Ч.С. содир этган жиноий ҳаракатлар  учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Борида қадрланг қадрдонларни

Борида қадрланг қадрдонларни,
Лаҳзада умрлар топади якун,
Бугун соғ-саломат юрган одамни,
Эртага қабрга қўйиш ҳам мумкин!

Борида, борингиз шукрим деб қўйинг,
Яхшиям борсиз деб қўйинг кунда бир!
Меҳнат керак эмас меҳр беришга,
Кира тиламайди тилингиз ахир!

Кимнингдир юзида бўлинг табассум,
Кимгадир елкангиз тутинг, суянсин.
Кимнингдир қўлларин қучоқланг бир зум,
Кўзидан шашқатор ёшлари тинсин!

Тупроқдан ташқари юрибмиз бугун,
Узатсак осмонга етар қўлимиз.
Бир куни шу тупроқ тўшак биз учун,
Бир куни бир тараф бўлар йўлимиз!

Эй, нодон дўстима, кибрланма, қўй,
Ҳаммамиз ер билан биттамиз бир кун!
Не-не устунларнинг қулагани бор,
Бир кун ҳаммамизга муқаррар якун!

Борида қадрланг қадрдонларни,
Лаҳзада умрлар топади якун,
Бугун соғ-саломат юрган одамни,
Эртага қабрга қўйиш ҳам мумкин!

Малика Тавфиқ
🎙 Ферузабону Абдураҳмонова


🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Тонгги тарона

🎼 “Хоҳ инон, хоҳ инонма“

🎬 Хушовоз хонанда Абдулла Шомағрипов ижросида.


🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Табиатнинг бетакрор туҳфаси

Бу ном табиатнинг ўзидан олинган. Унинг асосий бойликлари –бетакрор ўрмонлари ва ўсимлик дунёсидир.

Айниқса, Бойсун тоғ тизмаларини боғлаб турувчи ниҳоятда гўзал “Хўжамайхона” ва “Зовбоши” табиати бой ва хилма-хил, ўзига хос ўсимликлар оламига эга ва оромбахш маскандир.

Бу ердаги кўп асрлик арча дарахтлари умрбоқийлик рамзи ҳисобланади. Ўзгача ва хушбўй ифор таратиб турган кийик ўти, тиниқ ва зилол сувлари ҳар бир инсон эътиборини ўзига тортади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Сурхондарёда 928 нафар ўқувчи мактабни олтин ва кумуш медаллар билан тамомлади

2022-2023 ўқув йилида вилоят мактабгача ва мактаб таълими тизимига қарашли умумтаълим мактаблари сони 965 тани ташкил этди. Мазкур таълим муассасаларида 525 минг 646 нафар ўқувчи таҳсил олди. Ўқув йилида умумтаълим мактабларини 76 минг 792 нафар битирувчи тамомлади.

Шундан 43 минг 937 нафар ўқувчига 9-синфни тугатганлик тўғрисида, 32 минг 855 нафар ўқувчига 11-синфни тугатганлик тўғрисидаги шаҳодатномалар топширилади.

11-синф ўқувчиларининг 764 нафари олтин ва 164 нафари кумуш медалларга лойиқ кўрилган.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарлик ҳолати фош этилди

ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Бойсун туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс Музработ туманида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган фуқаронинг тегишли виза ҳужжатларини расмийлаштириб, Канада давлатига ишга юбориш учун 138 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур шахс муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлса-да, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Электр энергияси узилавериши оқибатида етказилган зарарни ким қоплайди?

Қонунчиликка кўра, электр энергияси истеъмолчилари электр энергияси тўлиқ ҳажмда ва давлат стандарти даражасида етказиб берилмаганда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки электр таъминоти корхонаси томонидан етказилган зарарларни белгиланган тартибда қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Бунинг учун истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи давлат органларига ёки тумандаги фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш лозим.

❗️Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари электр тармоғи таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантирилиши лозим.

Истеъмолчиларга электр етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот берилиши шарт.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
❗️Огоҳ бўлинг, яна бир қалбаки дори воситаси аниқланди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” томонида ўтказилган экспертиза натижалари юзасидан хат келиб тушди.

Экспертиза натижаларига кўра, Тошкент шаҳридаги айрим дорихоналардан харид қилинган “Нейромидин 20 мг таблетки №50 таблеток” (серия 40220, яроқлилик муддати 02.2025, АО “Олайнфарм”) қалбакилаштирилган дори воситаси эканлиги аниқланди.

Ушбу дори воситасини муомаласига чек қўйиш мақсадида, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган, давлат рўйхатидан ўтмаган, қалбакилаштирилган дори воситаси зудлик билан муомаладан чиқарилиши ҳамда дори воситаларининг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда йўқ қилиниши бўйича тегишли кўрсатма берилди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Морхўрлар рақси

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги “Сурхон” давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга морхўр ва унинг болалари муҳрланди.

Ушбу ноёб жониворлар Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ҳамда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг рўйхатига киритилган бўлиб, йўқолиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, охирги саноқ натижаларига кўра “Сурхон” давлат қўриқхонасида муҳофазага олинган морхўрлар сони 673 бошни ташкил қилади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

▪️«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Қайғурманг!

Қайғурманг!
Касал тузалади, мусибат арийди, гуноҳ кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади, келажак келади, осий тавба қилади, фақир бой бўлади.

Қайғурманг! Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингизми? Оғир кунларнинг ортида фаровонлик, кенглик ва яхши ҳаёт бор.

Қайғурманг! Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради. Тоза сув иссиқдаги ташналикни қондиради. Иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради. Бедор ҳолда изтироб чекиш ортидан лаззатли ором келади. Дард-аламларни соғлик лаззати аритади. Бунинг учун сиз бир оз сабр қилишингиз ва бир лаҳза кутишингиз зарур, холос.

Қайғурманг! Буюк қудрат нуфузи, қазонинг воқеъ бўлиш ва қадарнинг узил-кесиллиги олдида табиблар ҳайрон, ҳакимлар ва уламолар ожиз, ҳийлалар мағлубдир.

Шаксиз келиб қолар енгиллик бир кун,
Шубҳасиз нафсимиз бўлажак сокин,
Ғам-ташвиш йўлиқса, умидни узма,
Умидсиз пайтда ҳам, енгиллик яқин.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo