АОКА | Сурхондарё
7.55K subscribers
9.68K photos
2.07K videos
8 files
7.77K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
https://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Округ_матбуот_маркази

Муддатидан илгари Президент сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ комиссиясида округ комиссияси томонидан вилоятда ташкил этилган участка сайлов комиссиялари таркиби ҳамда округ комиссия фаолиятига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги “Сурхон“ давлат қўриқхонаси табиат манзаралари.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
⚡️Болалар байрамида фарзандларингизга шоду-хуррамлик улашишни истайсизми?

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Денов туманида “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остида вилоят фестивали бўлиб ўтади.

Туман марказидаги “Афросиёб”, “Эко” маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, Ш.Рашидов кўчаси бўйлаб ташкил этиладиган фестиваль доирасида турли кўргазмалар, қувноқ танловлар, театрлаштирилган концерт-томошалар ва бошқа бир қатор кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

Фестивалнинг асосий мақсади болаларнинг ижодий қобилиятларини кашф қилиш ва қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик эътиборини фарзандларимизнинг бахтли болаликка эга бўлишлари, мамлакатимизнинг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.

Қувноқ тадбирлар 1 июнь куни соат 9:00 дан 21:00 га қадар давом этади. Барчангизни фестивалда кутамиз!

🌐
https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
⚡️Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда 13 та мактаб қурилади

🏢 Президент қарорига кўра, 2023-2024 йилларда Осиё тараққиёт банки томонидан давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳрида 1 та, Тошкент вилоятида 12 та мактаб қурилиши белгиланди.

📁 Янги умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш бўйича давлат шериги этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгиланди. Хусусий шерик халқаро тендер натижалари бўйича аниқланади. Дастлабки тендерлар шу йил август ойидан эълон қилиниши белгиланган.

💵 Банк томонидан лойиҳа иштирокчиларига техник хизмат кўрсатиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун қайтариб бериш шарти билан 1,1 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилади.

🏗 Янги мактаблар қурилиши учун Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 67,55 гектар, шундан 66,98 гектар суғориладиган ер участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пункти тоифасига ўтказилади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bilasizmi

Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, бироқ олий маълумоти бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига базавий тўлов-контракт асосида алоҳида қабул квоталари орқали ўқишга кириши мумкин.

https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
#Округ_матбуот_маркази

Сурхондарёда участка сайлов комиссияси аъзолари таркиби тасдиқланди

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Расул Тўраев бошқариб борган йиғилишда округ ҳудудида тузилган 861 та cайлов участкаларининг жами аъзолари таркибини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. 

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 861 та сайлов участкаси жами аъзолари таркиби 9 минг 663 нафарни ташкил этади.

Умумий аъзоларнинг 7 минг 619 нафари референдум ва илгари сайловларда иштирок этган фуқаролар бўлиб, 4 минг 688 нафари халқ таълими ходимлари, 2 минг 44 нафари референдум ва муқаддам сайловларда қатнашган ёшлардир.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo