АОКА | Сурхондарё
7.31K subscribers
9.87K photos
2.14K videos
11 files
7.96K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
https://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎼 11 сентябрь куни Лондон Колизейида таниқли бастакор ва пианиночи Кирилл Риҳтернинг «Вақт қумлари» мультимедиа томошасининг Британия премьераси бўлиб ўтди. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан тақдим этилган ушбу мафтункор ва бетакрор тадбир мусиқа, шеърият, визуал ва видео қурилмаларни ўзида жамлаб, бутун майдонни жонли, доимо ўзгариб турадиган санъат асарига айлантирди.

Риҳтер билан биргаликда унинг «Rihter Trio» ансамбли (скрипкада Алена Зиновева, виолончелда Август Крепак) ва Алибек Кабдураҳманов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри саҳнага чиқди. Дастурда Риҳтернинг танланган асарлари, жумладан, унинг «Chronos» дебют альбомидан парчалар, шунингдек, ФИФА Жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинлари учун ёзилган мадҳиялар янгради.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Ҳаётингизда 3 турдаги одамлар бор!

1. Барг одамлар. Булар сизнинг ҳаётингизга фақат бир мавсумгина пайдо бўлади. Ўзларига керак бўлган нарсани оладилар-да, ҳаётингизга бироз совуқ кунлар келиши билан улар йўқ бўлиб кетишади.

2. Шох одамлари. Гарчи булар барглардан кучлироқ бўлсалар-да, уларни синаб кўришингиз керак. Ишингиз тушганда панд бериб қўйишлари мумкин. Улар сиз билан бир неча мавсум қолишлари мумкин, аммо ҳаёт қийинлашганда улар ҳам ажралиб кетишади.

3. Ва ниҳоят, илдиз одамлари. Бу одамлар жуда муҳим. Улар сезиларли нарсаларни қилмайди. Уларнинг ягона истаги сизни қўллаб-қувватлаш ва бу учун ҳеч қандай манфааат кутмайди. Қийин вазиятни бошдан кечирсангиз, улар сизни ушлаб туришади. Улар сизни сиз қандай бўлсангиз, шундай яхши кўрадилар.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
❗️ ОГОҲ БЎЛИНГ! ФИРИБГАРЛАР ЯНГИ УСУЛДАН ФОЙДАЛАНМОҚДА!

📣 Ҳурматли фуқаролар,

Сўнгги кунларда фирибгарлар томонидан амалга оширилаётган янги хавфдан огоҳлантирамиз!

📞 Фирибгарлар фуқароларга қўнғироқ қилиб, ўзларини my.gov.uz портали операторлари сифатида таништириб, улар номига кредит расмийлаштирилгани, агар шахсий маълумотларини тақдим этса, банк орқали уни бекор қилиб беришларини айтишмоқда.

🔴 Эслатиб ўтамиз:
🔐 Ҳеч қачон шахсий маълумотларингизни нотаниш кимсаларга берманг! Бу паспорт маълумотлари, банк карта рақами, смс орқали келган пин-код ва бошқаларни ўз ичига олади.

❗️Унутманг!
📱 my.gov.uz портали операторлари фуқаролардан шахсий маълумотларини сўраб қўнғироқ қилмайди.

⚠️ Ўзингизни ва яқинларингизни фирибгарлардан эҳтиёт қилинг!

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Ижтимоий тармоқларга ёки телеграм профилга сурат қўйишга одатланиб қолган дўстлар!

Оилангиз, фарзандларингиз, фаровон ҳаётингиз акс этган суратларни қўйишда эътиборли бўлинг. Ҳавас қилувчилар билан бирга ҳасадчи кўзлар, қойил қолувчилар қаторида яхши кунингизни кўра олмайдиганлар борлигини унутманг!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бизни кўз тегишидан огоҳлантирганлар. Мабодо кўз тегишидан қўрқмасангиз ҳам, бошқаларнинг ҳис-туйғуларини ҳисобга олинг, илтимос!

Кўрдик. Сиз бошқалар эга бўлмаган нарсага эга экансиз, каттакон, чиройли ҳовлингиз бор, оилангиз билан тинч-тотувсиз. Буларни ҳаммага кўз-кўз қилаверманг!

Фарзандларингиз бор экан, бошқалар тирноққа зор. Анвойи таомлар еб суратга тушибсиз, кимлардир шунга ҳавасда. Яхшиси, Аллоҳга ҳамд айтинг, неъматларига шукр қилиб, ўзингизниям, оилангизниям ёмон кўзлардан асранг!

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
💲 Пахта хомашёси етиштирувчилар молиявий қўллаб-қувватланади

📝 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта хомашёси етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди.

🔘Унга кўра, 2024 йил ҳосили йиғим-терим даврида жаҳон бозоридаги пахта толасининг шаклланган фьючерс котировкалари бўйича пахта хомашёсининг бошланғич фючерс нархлари бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўм атрофида шаклланаётганлиги кўрсатиб ўтилган.

🔘Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё биржасида 2024 йил ҳосилидан биринчи нав иккинчи синф бир тонна пахта хомашёсининг бошланғич фьючерс нархи, жаҳон бозоридаги пахта толаси котировкаларидан келиб чиқиб, 7 млн 800 минг сўм миқдорида эълон қилинган.

🔘Ҳукумат жаҳон бозорида пахта толасининг нархи кескин пасайиши натижасида юзага келган вазиятда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

пахта етиштирувчилар томонидан биржа савдолари орқали реализация қилинган (электрон ҳисоб-фактура асосида) бир тонна пахта хомашёси учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратилади.

2024 йил учун пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида биржа савдоларида тузилган шартномалар бўйича қўшимча келишув тузилади. Бунда пахта хомашёсининг сотиш нархи 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак.

2024 йил ҳосилидан фьючерс шартномаларидан ташқари пахта хомашёсини биржа савдоларига чиқаришда унинг бошланғич нархини бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорида эълон қилиш талаб этилади.

2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизи, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади.

🔘Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жамғарма ҳамда Марказий банкнинг 2024 йил ҳосили пахта йиғим-теримини қисқа муддатларда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 452-сон қарорига асосан, соғломлаштирилаётган пахта-тўқимачилик кластерлари билан 2024 йил ҳосили бўйича шартнома (фьючерс, спот ва вақтинча сақлашда) тузган фермер хўжаликларига, шунингдек, ўз ер майдонларида пахта хомашёси етиштирган пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларига йиғим-терим харажатларини молиялаштириш учун Жамғарма ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

🔘Бунда имтиёзли кредитлар электрон тарози орқали қабул қилинган пахта хомашёси учун - 10 ой муддатга, йиллик 10 фоиз ставкада (2 фоиз банк маржаси) пахта қийматининг 20 фоизи миқдорида 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 7 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан ажратилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билиб_олинг

Илмий рутбалар

Бу ҳақда аввал ҳам бир ёзган эдим. Бугун зарурат юзасидан шуни яна бир эслатгим келди.

Олий ва ундай кейинги таълимдаги даражалар қуйидагича номланади:

– бакалавр ва магистр – академик даража;

– PhD (фалсафа доктори) ва DSc (фан доктори) – илмий даража;

– доцент, профессор ва академик эса илмий унвонлар.

Бакалавриатда йўналиш, магистратурада мутахассислик, докторантурада эса ихтисослик ўқилади.

Айрим ҳолларда мана шу жиҳатларни адаштириш, доцент ёки профессорликни илмий даража дейишларини кўп кузатаман.

Ёки магистрларнинг фалон йўналишда ўқийман дейишларини эшитаман. Шу соҳада ўқиб ишлагандан сўнг ҳар бирини ўз номи билан аташ ва ёзиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман.


✍🏻 Бахтиёр Шералиевнинг фейсбукдаги саҳифасидан олинди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
⚡️Бойсундаги конда заҳарли газ чиқиши тўхтатилди

Бугун, 15 сентябр куни соат 16:50 да «М-25» конининг 604-сонли қудуғида сўндириш жараёни тугатилди. Бу ҳақда Eriell компанияси матбуот хизмати хабар берди.

«Сентябр ойи бошида водород сулфид гази сизиб чиққан «Мустақиллик-25» конида айни дамда 604-сонли қудуқни сўндириш жараёни ўз ниҳоясига етди.

Шу мақсадда сизиб чиқишга қарши ускунанинг қўшимча блоки қурилди ва ўрнатилди. Сўндириш учун қудуқ оғзини тайёрлаш ва боғлаш жараёни ўтказилди. Қудуқ герметикланди ва сўндирилди.
 
Ҳодиса оқибатларини режали бартараф этиш жараёни махсус ташкил этилган штаб назорати остида амалга оширилди. Вазиятни профессионал баҳолаш мақсадида воқеа жойига Ўзбекистон, шунингдек, Россия ва АҚШ экспертларининг ташрифи ташкил этилди. 

Таъкидлаш жоизки, ҳодиса оқибатларни бартараф этиш давомида аҳоли учун ҳеч қандай хавф бўлмаган», дейилади хабарда.

Барча зарур чора-тадбирлар Очиқ нефт ва газ фаввораларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми, Ўзбекистон Республикаси ФВВ ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ишлар барча зарур техника ва ускуналар билан тўлиқ таъминланган ҳолда олиб борилгани қайд этилган.

«Ҳодиса бошидан барча зарур чоралар кўрилган. Хусусан, атрофда жойлашган аҳоли пунктларида ҳаво муҳитини ўлчаш ва мониторинг қилиш учун махсус постлар ўрнатилди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, атмосферада зарарли моддаларнинг рухсат этилган максимал концентрациясидан ошиб кетиш ҳолатлари кузатилмаяпти.

Шунингдек, бурғилаш қурилмасининг ишчи майдонини тозалаш ишлари амалга оширилди ва якунланди, таянч майдон махсус техника ва ускуналарни тўлиқ ўрнатиш ва фойдаланиш учун тайёрланди.

Шуни қўшимча қиламизки, «Мустақиллик-25» конини ўзлаштириш алоҳида мураккаблиги билан ажралиб туради, бу ерда халқаро тажрибадан фойдаланилади ва кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилади, шу жумладан ходимларга доимий йўл-йўриқ кўрсатилади. Углеводородни қазиб олиш тобора мураккаблашиб бормоқда, бу эса доимий равишда янги тажриба ва кўникмаларни талаб қилади», дейилган хабарда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Кунингиз хайрли бўлсин, азизлар!

Сизни тушунадиган, айбламайдиган ва қўллаб–қувватлайдиган инсонлар бўлса, уларга ҳиссиётларингизни ифодалашдан тортинманг.

Жалолиддин РУМИЙ.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 17 сентябрь, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган пресс-тур

📊 Ташкилотчилар: Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда вилоят «Баркамол авлод» болалар мактаби

📋 Мақсад: Сурхондарё вилоят «Баркамол авлод» болалар мактаби фаолияти билан танишиш

📍 Манзил: Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 29-уй

🕘 Вақти: 10:00

🔰 Барча журналист ва блогерларни ушбу медиа-тадбирга таклиф этамиз!

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ 14 сентябрь куни Лондон Колизейида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Ўзбекистон миллий балети иштирокида «Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси» спектаклининг Британиядаги илк намойиши бўлиб ўтди.

Немис хореографи Раул Раймондо Ребек томонидан яратилган спектакль Буюк Британия маданий саҳнасида муҳим воқеа бўлди.

«Лазги» томошабинларга афсонавий Ипак йўли манзарасида муҳаббат ва ўлмас руҳ ҳақидаги абадий ҳикояни тақдим этди. Марказий Осиё халқ анъаналари ва маданиятини ўзида мужассам этган ушбу рақс ўзининг кучли хореографияси, ажойиб ёруғлик акс-таъсирлари ва чуқур ҳиссий кўтаринкилиги билан томошабинларни ҳайратга солди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 39 кун қолди

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Сурхондарёда участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди

Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Комиссия раиси З.Алимардонова бошқарган йиғилишда вилоят ҳудуди бўйича ташкил этилган 865 та сайлов участкаси учун участка сайлов комиссияларининг 9 минг 451 аъзодан иборат таркиби тасдиқланди.

Номзодлар халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилиниб, “E-сайлов” тизими орқали ҳудудий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилган.

Участка сайлов комиссиялари аъзоларининг 47 фоизи хотин-қизлардир. 84 фоизи олдинги сайловларда ҳам иштирок этиб, сайлов қонунчилигидан етарли тушунча тўплаган тажрибали аъзолар бўлса, 16 фоизи сайлов комиссиялари фаолиятида илк марта қатнашмоқда.

Комиссия аъзолари таркибида халқ таълими соҳаси ходимлари 53 фоизни ташкил этмоқда. 47 фоизи бошқа давлат идоралари, нодавлат ташкилотлар ва ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан иборат. Аъзоларнинг 8 минг 539 нафарини ўзбеклар ташкил этмоқда. Шунингдек, рус, тожик ва бошқа миллат вакиллари ҳам бор.

Маълумот учун, бу йилги муҳим сиёсий кампанияда вилоятдаги сайлов участкаларидан 1 миллион 669 мингдан ортиқ сайловчи овоз бериши кутилмоқда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo