Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Париж — 2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари очилишига 2 кун қолди
Олимпия ўйинлари 26 июль – 11 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегацияси ўз иштирокини бугун футболчиларимизнинг Испанияга қарши ўйини билан бошлайди.
Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 19 спорт турида 90 нафар спортчи билан 75 та лицензия қўлга киритган.
Ҳамюртларимиз футбол, камондан отиш, сувга сакраш ва аёллар кураши дастурларида Олимпия ўйинларида дебют қилади.
🇺🇿Фурсатдан фойдаланиб, олдинда турган масъулиятли мусобақа ҳар бир спортчимизга омад ва зафарлар ёр бўлсин деб, жонажон Ватанимизга тарихий натижалар билан қайтишларини тилаб қоламиз!
Telegram | Facebook | You Tube | Web-site

Сурхондарё вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари билан савдо қилаётган дўконлар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун тумани ва Термиз шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “F.S.” МЧЖ раҳбари С.И. ҳамда ЯТТ Б.Х. қонунга хилоф равишда тамаки ва алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келганликлари аниқланиб, уларнинг савдо дўконларидан хорижда ишлаб чиқарилган жами 3 723 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аҳоли хонадонига кириб қолган бўри табиат бағрига қайтарилди
Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига Деновдаги хонадонлардан бирига бўри келиб қолганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди.
Мурожаат вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда "Юқори Тўпаланг" миллий табиат боғи ходимлари ҳамкорлигида ўрганилди. Ўрганиш натижасида бўри Денов тумани "Ибн Сино" маҳалласида яшовчи фуқаро M.И.нинг хонадонига кириб қолгани, фуқаро аҳолига зарар етказмаслиги учун бўрини уйида сақлагани ва вилоят Экология бошқармасига мурожаат қилгани маълум бўлди.
Бўрининг саломатлиги мутахассислар томонидан кўздан кечирилди ва "Юқори Тўпаланг" миллий табиат боғи ҳудудига қўйиб юборилди.
❗️Аҳоли турар жойларида йиртқич ҳайвонларга дуч келганингизда вазирлик ёки вазирликнинг тегишли ҳудудий бошқармалари ишонч телефон рақамларига, шунингдек, Миллий гвардия, Ички ишлар бошқармалари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига мурожаат қилинг, — дейилади хабарда.

⚡️ Ўзбекистонлик алпинистлар илк бор Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасига кўтарилди
Ўзбекистонлик алпинистлар илк бор Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтаси — денгиз сатҳидан 4688 метр баландликка кўтарилди.
🧗🏼♀️ Алпинистлар Сурхондарё вилоятида жойлашган ушбу чўққига кўтарилишни 24 июль куни 67 ёшни қарши олган Шавкат Мирзиёев туғилган кунига бағишлади.
🇺🇿 Чўққига давлат байроғи билан кўтарилган альпинистлар мамлакатдаги кенг кўламли ижобий ўзгаришларнинг рамзи сифатида чўққи номини “Янги Ўзбекистон” деб ўзгартиришни таклиф қилди.
Бу жараён тажрибали алпинистлар томонидан бир неча ойлик тайёргарлик ва бир ҳафта давомидаги экспедиция натижасида янги йўналиш бўйича амалга оширилди.

⚠️ ТЕЗКОР ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК АХБОРОТ!
🔸 Жорий йилнинг 25-29 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси бўйича жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
🔸 Республика ҳудудининг катта қисмида(Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади.
🔸 Баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Борсиз, демак, бахтлисиз
Қувонинг сиз яшаётган ёшингизга кирганингизга. Бир атрофингизга назар солинг, қанча тенгдошларингиз бугун ёнингизда йўқ.
Қувонинг, ҳар куни Яратган учун ибодатларни адо қилиб турибсиз.
Қувонинг, сизда ҳали охират учун эзгу амаллар қилишга имконият бор.
Қувонинг, шу ёшингизда сизни ардоқловчи фарзандларингиз, яқинларингиз, шогирдлар ва дўстларингиз бор.
Қувонинг, шу ёшда жамиятга, миллатга фойдангиз тегадиган ишларни қилиб юрибсиз.
Қувонинг, шундай инсон қадри улуғланадиган юртда туғилиб, тинч осойишта яшаяпсиз.
Қувонинг, мамлакат тарихида Янги Ўзбекистоннинг шаклланишида ҳисса қўшиш имкониятига эгасиз.
Қувонинг, сиз дунёда яшаётган 7,8 млрд. одамлар ичида энг бахтлисиз. Фақат ҳаракатдан тўхтаманг.

⚠️ ССВ сохта табиблардан огоҳлантирди
🔎 Сўнгги вақтларда тегишли ҳуқуққа эга бўлмасдан, рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш билан шуғулланаётган ҳамда бу орқали инсонлар соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдираётган сохта табиблар кўпаяпти.
🪱 Масалан, яқинда ижтимоий тармоқларда айрим касалликларни даволашда чувалчанг истеъмол қилиш фойдали эканлигини тарғиб қилувчи видеолавҳалар тарқалди.
📹 Унда халқ табобати билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномага эга бўлмаган “табиб” томонидан одамларни ўз тавсияларига ишонтириш учун тирик ҳолатдаги чувалчангни истеъмол қилиб кўрсатиши акс этган.
🚫 Аввало, бундай хатти-ҳаракат санитария ҳолатига зид. Қолаверса, ушбу “даволаш усули” табобатда ҳам, замонавий тиббиётда ҳам асосланмаган.
❗️Видеодаги жонзот ер чувалчанги ёки ёмғир чувалчанги деб аталади. У тупроқдаги ҳар хил паразит ва микроэлементлар билан организмга тушгач, турли хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

🇨🇳 Хитой офисларида соғлиқни сақлашнинг янги тенденцияси бошланди
💻 Хитойда қаттиқ босим остида ишлайдиган офис ишчилари ноутбуклар билан югуриш, тушлик солинган пакетларни кўтариш, ибодат пайтида ва офис курсисида йога қилиш каби машғулотларни бажаради.
❗️“5 дақиқалик тез зарядловчи машғулот” деб номланган ушбу амалиёт бутун ўлка бўйлаб тарқалган.
🗓 Июль ойи бошида бир интернет фойдаланувчиси ўзининг саҳифасига лифтни кутаётганда тез зарядловчи машғулот билан шуғулланаётган ҳамкасбининг суратини жойлаштирди ва унга “Офис ходимларининг ўз спорт зали бор” деб ёзиб қўйди. Шунингдек, у белига овқат солинган бир нечта сумка боғлаб, машғулотларига янаям оғирлик қўшган.
⚡️ 5 дақиқалик тез зарядловчи машғулот кўпинча ортиқча ишлаётган ва бўш вақти бўлмайдиган офис ходимлари учун жуда қулай экан.
✅ Шунингдек, у жисмоний машқлар психологик фаровонлик учун фойдали эканлигини айтди, улар кун давомида баъзи салбий ҳис-туйғулардан халос бўлишга ёрдам беради.

Сурхондарё вилоятида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангор туман бўлими вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.М. фуқаро М.Х.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 8 қути (288 капсула) “Редуксин лайт” ва 8 қути “Detox Tea” номли дори воситаларини 4,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангор туман бўлими вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.М. фуқаро М.Х.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 8 қути (288 капсула) “Редуксин лайт” ва 8 қути “Detox Tea” номли дори воситаларини 4,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Табиатда ҳеч нарса ўзи учун яшамайди.
- Ариқ ўз сувини ичмайди.
- Дарахтлар ўз мевасини емайди.
- Қуёш ўзи учун порламайди.
- Гуллар ўзи учун гулламайди.
- Асалари ўзи учун бол йиғмайди...
Шундай экан, сиз ҳам меҳрли бўлинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг ва албатта, берганларингиздан ортиғи билан тақдирланасиз!
Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
- Ариқ ўз сувини ичмайди.
- Дарахтлар ўз мевасини емайди.
- Қуёш ўзи учун порламайди.
- Гуллар ўзи учун гулламайди.
- Асалари ўзи учун бол йиғмайди...
Шундай экан, сиз ҳам меҳрли бўлинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг ва албатта, берганларингиздан ортиғи билан тақдирланасиз!
Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
💡 “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ иссиқ об-ҳаво шароитида нохуш ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида электр жиҳозларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар берди:
🔌 маиший совитиш ускуналари учун мўлжалланган электрўтказгич, розетка ва бошқа электр жиҳозлар созлигига доимо аҳамият қаратинг;
❄️ совитиш ускуналарининг ҳолатини назорат қилиб боринг, яъни уларни ўз вақтида таъмирлаш, ишдан чиққан қисмларини алмаштириш ёдингиздан кўтарилмасин;
❌ электр тармоқларида юклама ҳосил бўлмаслиги учун бир вақтнинг ўзида бир нечта совитиш жиҳозларидан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг;
🔥 штекер розеткага тўлиқ кирганига ишонч ҳосил қилинг, акс ҳолда электр ўтказувчи сим қизиб кетиши оқибатида ёнғин содир бўлиши мумкин;
⚡️ электр симларини гилам ва бошқа тўшамалар остидан ўтишига йўл қўйманг;
⚠️ электр симлари устига оғир буюмлар, масалан мебель қўйманг, бу симнинг қизиши ва ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

🛡#cybermonth
Кибержиноятчиликка қарши курашиш — давр талаби
Сурхондарёда “Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида Ўзбекситон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази ва Республика Марказий банки Киберхавфсизлик маркази масъуллари иштирокида содир этилаётган кибержиноятлар ва уларни олдини олиш бўйича сухбат ташкил этилди.
Сухбат давомида мутахассислар томонидан содир этилаётган кибержиноят турлари, содир этиш мақсадлари, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган соҳта ҳаволалар ва зарарли иловалар ҳақида маълумотлар олинди.

#Технология
❗️Олимлар ҳаводан сув олиш усулини ишлаб чиқишди
Юта штати университетининг (АҚШ) америкалик олимлари ҳатто қурғоқчил иқлим шароитида ҳам атмосферадан етарли миқдорда сув ажратиб оладиган ихчам қурилма ишлаб чиқди.
Икки босқичли прототип сув молекулаларини қуруқ ҳаводан тортиб оладиган ва кейин бу молекулаларни суюқ ҳолатга айлантириш учун иссиқликни қўллайдиган адсорбент материаллардан фойдаланишга асосланган.
Жамоа альюминий фумаратдан ясалган, ҳаво ўтганда сув тўплайдиган панелларга айлантирилган металл-органик рамкалардан фойдаланди, деб хабар беради report.az.

#Маънавият_фестивали
#Сурхондарё
🇺🇿“Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!”
Сурхондарё вилояти Денов туманида “Маънавият фестивали” доирасида “Ватан мадҳи” номли гала-концерт бўлиб ўтди.
Тадбирда ватанпарварлик, меҳр-муҳаббатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

#Париж_2024
🇫🇷 Париждаги XXXIII ёзги олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўзининг ноёб ечими билан тарихга кирадиган бўлди. Ташкилотчилар ўйинлар ҳақида унутилмас хотираларни қолдириш учун йиллар давомида анъанага айланган маросимга мисли кўрилмаган ўзгартириш киритишди.
🇫🇷 Ёзги Олимпия ўйинлари тарихида биринчи марта очилиш маросими одатдагидек стадионда эмас, балки шаҳар марказида дунё таниган Париж рамзларидан бири бўлмиш Сена дарёсида ташкил этилади. Кенг кўламли тадбирларнинг ўтказилишида инқилоб қилиши кутилаётган жараёнга Сиз ҳам гувоҳ бўлмоқчимисиз? Унда кузатиб боринг!
❗️Париждаги XXXIII ёзги олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 26 июль куни соат 22:25 дан бошлаб "Спорт" телеканалида намойиш этилади.

#Тезкор
⚡️27 октябрь – Ўзбекистонда сайлов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади.
Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси бошланганини эълон қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловларини депутатларини аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар ва пропорционал тизим асосида ўтказилади.
Депутатларнинг 75 нафари мажоритар тизим асосида, яъни сайловчилар ўзларига мақбул номзодга овоз бериш йўли билан, қолган 75 нафари эса пропорционал тизим асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар асосида сайланишади.