Сурхондарё вилоятида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Қ.М. фуқаро А.А.га ҳеч қандай ҳужжатсиз 31 турдаги дори воситаларини 13,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, тадбир давомида Қ.М. томонидан омборхона сифатида фойдаланиб келинган Термиз шаҳри “Маърифат” маҳалласи ҳудудидаги хонадон кўздан кечирилганда, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинган 763 турдаги умумий баҳоси 1,2 млрд сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ҳамда 182 қути кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Telegram | Facebook | You Tube | Web-site

Ўзбекистонда "Ижтимоий карта" ахборот тизими жорий этилади
Қарорга кўра, ижтимоий ёрдамга муҳтож тоифадаги фуқароларнинг ижтимоий хизматлардан, ёрдам ва тўловлардан, шунингдек давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларидан фойдаланиш учун ҳужжатларни йиғиш заруратини бекор қилиш белгиланмоқда.
Батафсил 👉 Ўқиш
Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Қарорга кўра, ижтимоий ёрдамга муҳтож тоифадаги фуқароларнинг ижтимоий хизматлардан, ёрдам ва тўловлардан, шунингдек давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларидан фойдаланиш учун ҳужжатларни йиғиш заруратини бекор қилиш белгиланмоқда.
Батафсил 👉 Ўқиш
Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
⚡️ Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун!
Мен ҳам халқнинг бир зарраси, ўрни бордир иродамнинг,
Лек, бугуннинг шиддатидан ақлим шошиб қолаётир.
Малҳам бўлиб эл дардига, оҳин тинглаб ҳар одамнинг,
Халқ ичидан чиққан ботир, халқ ичига бораётир!
Ватан шаъни шиддатидир, юрт бойлиги чирой унга,
Бу туйғунинг қудратини ватансизлар билолмайди!
Халқ бор манзил – кабинетдир, элнинг бағри сарой унга,
Халқ ичидан чиққан ботир, халқ ичидан келолмайди!
Оқ қорани англамоққа ҳеч таржимон керак бўлмас,
Нопокларни кўрган замон, юрак-бағри қақшайверар.
Эл дардини айтмоқ учун мингта мажлис керак бўлмас,
Халқ ичидан чиққан ботир, халқ ичида яшайверар!
Бахт эмасми, ҳар кунимиз эл корига яраб турсак,
Юртбошимнинг шижоати юракка чўғ солаётир.
Уйғонса қалб қадрияти, биз нечун жим қараб турсак,

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Париж — 2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари очилишига 2 кун қолди
Олимпия ўйинлари 26 июль – 11 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегацияси ўз иштирокини бугун футболчиларимизнинг Испанияга қарши ўйини билан бошлайди.
Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 19 спорт турида 90 нафар спортчи билан 75 та лицензия қўлга киритган.
Ҳамюртларимиз футбол, камондан отиш, сувга сакраш ва аёллар кураши дастурларида Олимпия ўйинларида дебют қилади.
🇺🇿Фурсатдан фойдаланиб, олдинда турган масъулиятли мусобақа ҳар бир спортчимизга омад ва зафарлар ёр бўлсин деб, жонажон Ватанимизга тарихий натижалар билан қайтишларини тилаб қоламиз!

Сурхондарё вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари билан савдо қилаётган дўконлар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун тумани ва Термиз шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “F.S.” МЧЖ раҳбари С.И. ҳамда ЯТТ Б.Х. қонунга хилоф равишда тамаки ва алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келганликлари аниқланиб, уларнинг савдо дўконларидан хорижда ишлаб чиқарилган жами 3 723 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аҳоли хонадонига кириб қолган бўри табиат бағрига қайтарилди
Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига Деновдаги хонадонлардан бирига бўри келиб қолганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди.
Мурожаат вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда "Юқори Тўпаланг" миллий табиат боғи ходимлари ҳамкорлигида ўрганилди. Ўрганиш натижасида бўри Денов тумани "Ибн Сино" маҳалласида яшовчи фуқаро M.И.нинг хонадонига кириб қолгани, фуқаро аҳолига зарар етказмаслиги учун бўрини уйида сақлагани ва вилоят Экология бошқармасига мурожаат қилгани маълум бўлди.
Бўрининг саломатлиги мутахассислар томонидан кўздан кечирилди ва "Юқори Тўпаланг" миллий табиат боғи ҳудудига қўйиб юборилди.
❗️Аҳоли турар жойларида йиртқич ҳайвонларга дуч келганингизда вазирлик ёки вазирликнинг тегишли ҳудудий бошқармалари ишонч телефон рақамларига, шунингдек, Миллий гвардия, Ички ишлар бошқармалари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига мурожаат қилинг, — дейилади хабарда.

⚡️ Ўзбекистонлик алпинистлар илк бор Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасига кўтарилди
Ўзбекистонлик алпинистлар илк бор Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтаси — денгиз сатҳидан 4688 метр баландликка кўтарилди.
🧗🏼♀️ Алпинистлар Сурхондарё вилоятида жойлашган ушбу чўққига кўтарилишни 24 июль куни 67 ёшни қарши олган Шавкат Мирзиёев туғилган кунига бағишлади.
🇺🇿 Чўққига давлат байроғи билан кўтарилган альпинистлар мамлакатдаги кенг кўламли ижобий ўзгаришларнинг рамзи сифатида чўққи номини “Янги Ўзбекистон” деб ўзгартиришни таклиф қилди.
Бу жараён тажрибали алпинистлар томонидан бир неча ойлик тайёргарлик ва бир ҳафта давомидаги экспедиция натижасида янги йўналиш бўйича амалга оширилди.

⚠️ ТЕЗКОР ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК АХБОРОТ!
🔸 Жорий йилнинг 25-29 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси бўйича жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
🔸 Республика ҳудудининг катта қисмида(Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади.
🔸 Баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Борсиз, демак, бахтлисиз
Қувонинг сиз яшаётган ёшингизга кирганингизга. Бир атрофингизга назар солинг, қанча тенгдошларингиз бугун ёнингизда йўқ.
Қувонинг, ҳар куни Яратган учун ибодатларни адо қилиб турибсиз.
Қувонинг, сизда ҳали охират учун эзгу амаллар қилишга имконият бор.
Қувонинг, шу ёшингизда сизни ардоқловчи фарзандларингиз, яқинларингиз, шогирдлар ва дўстларингиз бор.
Қувонинг, шу ёшда жамиятга, миллатга фойдангиз тегадиган ишларни қилиб юрибсиз.
Қувонинг, шундай инсон қадри улуғланадиган юртда туғилиб, тинч осойишта яшаяпсиз.
Қувонинг, мамлакат тарихида Янги Ўзбекистоннинг шаклланишида ҳисса қўшиш имкониятига эгасиз.
Қувонинг, сиз дунёда яшаётган 7,8 млрд. одамлар ичида энг бахтлисиз. Фақат ҳаракатдан тўхтаманг.

⚠️ ССВ сохта табиблардан огоҳлантирди
🔎 Сўнгги вақтларда тегишли ҳуқуққа эга бўлмасдан, рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш билан шуғулланаётган ҳамда бу орқали инсонлар соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдираётган сохта табиблар кўпаяпти.
🪱 Масалан, яқинда ижтимоий тармоқларда айрим касалликларни даволашда чувалчанг истеъмол қилиш фойдали эканлигини тарғиб қилувчи видеолавҳалар тарқалди.
📹 Унда халқ табобати билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномага эга бўлмаган “табиб” томонидан одамларни ўз тавсияларига ишонтириш учун тирик ҳолатдаги чувалчангни истеъмол қилиб кўрсатиши акс этган.
🚫 Аввало, бундай хатти-ҳаракат санитария ҳолатига зид. Қолаверса, ушбу “даволаш усули” табобатда ҳам, замонавий тиббиётда ҳам асосланмаган.
❗️Видеодаги жонзот ер чувалчанги ёки ёмғир чувалчанги деб аталади. У тупроқдаги ҳар хил паразит ва микроэлементлар билан организмга тушгач, турли хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

🇨🇳 Хитой офисларида соғлиқни сақлашнинг янги тенденцияси бошланди
💻 Хитойда қаттиқ босим остида ишлайдиган офис ишчилари ноутбуклар билан югуриш, тушлик солинган пакетларни кўтариш, ибодат пайтида ва офис курсисида йога қилиш каби машғулотларни бажаради.
❗️“5 дақиқалик тез зарядловчи машғулот” деб номланган ушбу амалиёт бутун ўлка бўйлаб тарқалган.
🗓 Июль ойи бошида бир интернет фойдаланувчиси ўзининг саҳифасига лифтни кутаётганда тез зарядловчи машғулот билан шуғулланаётган ҳамкасбининг суратини жойлаштирди ва унга “Офис ходимларининг ўз спорт зали бор” деб ёзиб қўйди. Шунингдек, у белига овқат солинган бир нечта сумка боғлаб, машғулотларига янаям оғирлик қўшган.
⚡️ 5 дақиқалик тез зарядловчи машғулот кўпинча ортиқча ишлаётган ва бўш вақти бўлмайдиган офис ходимлари учун жуда қулай экан.
✅ Шунингдек, у жисмоний машқлар психологик фаровонлик учун фойдали эканлигини айтди, улар кун давомида баъзи салбий ҳис-туйғулардан халос бўлишга ёрдам беради.

Сурхондарё вилоятида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангор туман бўлими вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.М. фуқаро М.Х.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 8 қути (288 капсула) “Редуксин лайт” ва 8 қути “Detox Tea” номли дори воситаларини 4,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.