АОКА | Сурхондарё
7.46K subscribers
10.4K photos
2.37K videos
20 files
8.39K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал.
Download Telegram
Саодатли кунлар шукронаси

Бугун вилоятимиздаги 130 та  масжидда 200 минг нафарга яқин мўмин-мусулмон муборак Рамазон ҳайити намозини адо этди.

Хусусан, Термиз шаҳрининг Намуна маҳалласида янги қад ростлаган “Султон саодат” жоме масжидида ҳам эрта тонгдан жамоат Ийд ал-Фитр намозини адо этиш учун жам бўлди.

Бир вақтнинг ўзида 2 400 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира оладиган ушбу масжидда ўқилган илк Рамазон ҳайити намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов ва бошқа диний уламолар ҳам иштирок этди.

Рамазон ҳайити намозида юртдошларимиз шу кунларга етказганига шукроналар айтишиб, элимизга тинчлик-хотиржамлик, қут-барака тилаб дуолар қилишди.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Сурхондарё вилояти “Ишонч” телерадиокомпанияси директори Қодиров Беҳзод Абдуғаниевич 1990 йил 10 апрелда Бойсун туманида туғилган.

Термиз давлат университетини 2016 йилда педагогика, 2019 йилда хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълим йуналишлари бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти “Ёшлар” студияси мухбири, координатори, “Севимли” телеканалининг вилоят бўйича махсус мухбири, “Ишонч” телерадиокомпанияси бош муҳаррири, Кинематография агентлигининг вилоят бўлими раҳбари лавозимларида ишлаган.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Азиз сурхондарёликлар!

Янги Ўзбекистонимизга ўзгача файз бағишлаётган шундай шафоатли кунда меҳнаткаш ва оқкўнгил, мард ва олийжаноб Сурхондарё аҳлини Ийд-ал-фитр байрами билан муборакбод этиб, мўътабар моҳи Рамазонда қилган барча эзгу ният ва дуоларингиз ижобат бўлишини тилайман!


Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг воҳа аҳлига Рамазон ҳайити табригидан

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат транспортига кириш ва чиқиш одоби.

Йўловчиларнинг жамоат транспортидан бемалол чиқиб олишлари учун сабр билан кутиш ҳамда жамоат транспортларига тартиб ва навбат билан кириш хитойликларга ёшлигидан ўргатилади.

Пекиндаги Xierqi метро бекати.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева сурхондарёлик қизнинг эскизи асосида тикилган кўйлакни кийиб, уни ҳайратда қолдирди.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Сангардакда осма дор йўли барпо этилади

Жорий йилнинг 7-9 апрель кунлари Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегациянинг Венгрияга сафари чоғида «ДОППEЛМАЙР» компанияси билан қиймати 10 миллион евро бўлган осма дор йўли лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди.

Янги лойиҳа Сариосиё туманидаги хушманзара тоғлар қўйнида жойлашган Сангардак қишлоғида бунёд этилади. Сўлим бу гўшада осма дор йўлининг барпо этилиши ҳудуднинг бетакрор гўзаллигини, Сангардак шаршарасини баланд тоғ чўққиларидан томоша қилиб, ўзгача завқ олиш имкониятини яратади, сайёҳлар оқимини янада кўпайтиради. 

Лойиҳа доирасида даранинг тепасидан тоғ ва сўлим қишлоқни томоша қилиш учун махсус майдон, томоша майдонига чиқиш учун йўлак ва зиналар, кириш қисмига стелла ва енгил конструкцияли меҳмон уйлари қурилади. Ресторан, от ва туяда сайр қилиш, мини спорт майдончалари, оилавий пикник ва махсус селфи зоналари, ўйин ва рақс майдончалари барпо этилади.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Бугун Қодирийнинг туғилган куни — биз унинг ўлимидан сабоқ чиқара олдикми?

Ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири Абдулла Қодирий 1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1937 йилнинг 31 декабрида қамоққа олинган. «Менга қўйилган айбларни бошдан оёқ рад этаман. Ҳақиқат йўлида ҳеч қандай жазодан, қийноқдан қўрқмайман. Агар отмоқчи бўлсалар, кўкрагимни кериб тураман...», — деган эди у.

1938 йилнинг 4 октябрида Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат, биринчи ўзбек кинорежиссёри ва фотографи Худойберган Девонов каби эл ардоғидаги юзлаб ўзбек зиёлилари қатори Абдулла Қодирий ҳам қотил тузум томонидан отиб ўлдирилган...

Ҳақиқат шуки, Қодирийларнинг ўлимини тўлиқ англаб етмагунимизча, бу билан биз нималарни йўқотганимизни тушуниб етмагунимизча, уларнинг ғоясини ҳаётга татбиқ қилиш, йўлини давом эттиришни ўзимизга вазифа қилмагунча, якдил жамиятга айланмаймиз. Мустақилликка том маънодаги таҳдидлардан қутулмаймиз.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Узоқ умр кўриш ирсиятданми?

Илгари бу генларга боғлиқ, деб ҳисобланган. Инсон геномини декодлашдан сўнг олимлар генлар умр кўриш давомийлигини 50 %га белгилайди, деган хулосага келди.

Қуйида умрни узайтирувчи омиллар келтирилган:
🛌 Соғлом уйқу – қўшимча 5-6 йил;
🚬 Чекишни ташлаш — 15 йил;
🏃‍♂ Жисмоний фаоллик — 3-6 йил;
😂 Кундалик кулги — 5 йил;
🍲 Рациондаги суюқликни кўпайтириш — 5 йил;
☕️ Шакар истеъмолини камайтириш — 4-6 йил;
🥗 Ёғли овқатни камайтириб, оқсилни кўпайтириш — 4 йил.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Энг юқори туғилиш кўрсаткичи Сурхондарёда кузатилди

Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ҳар 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 26,4 промиллени ташкил этган.

Энг юқори туғилиш кўрсаткичи Сурхондарё вилоятида (30,9%), энг пасти эса Қорақалпоғистон Республикасида (22,1%) кузатилган.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
“Бойсун баҳори“га тайёргарлик авжида

Хусусан, фестиваль ўтказиладиган Бибиширин маҳалласида замонавий туризм мажмуаси қад ростламоқда. Айни пайтда бу ерда хорижлик ва маҳаллий сайёҳларга турли хизматлар кўрсатиш нуқталари барпо этилмоқда.

Термиз шаҳри, туманлар ва вилоят ташкилот, корхона, муассасларига ажратилган қўрғонларда йирик ҳажмдаги бунёдкорлик-ободонлаштириш юмушлари олиб борилмоқда.

Пиёдалар йўлакчалари ва бошқа инфратузилма иншоотларида сўнгги қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Ўтов уйлар ўрнатилиб, миллий қадриятларимизга мос жиҳозланаётир.

Маълумотларга кўра, шу кунгача дунёнинг ўн бешдан ортиқ мамлакатидан машҳур фольклор жамоалари иштирок этиш истагини билдирган. Халқаро фестиваль кўрик-танловида қатнашиш учун чет давлатлардаги фольклор жамоаларидан таклифлар келиши давом этмоқда.

❗️Батафсил: https://uza.uz/posts/587830

——————
Telegram | Facebook | You Tube | Web-site