O'zR FA | FAN - JAMIYAT TARAQQIYOTINI OLG'A SILJITUVCHI KUCH, VOSITA BO'LMOG'I LOZIM!
3.84K subscribers
14.1K photos
1.27K videos
618 files
7.43K links
O'zR Fanlar akademiyasi

Ishonch telefoni: 712335623

[email protected]

Murojaat: @faqaytaaloqabot

www.academy.uz
facebook.com/academy.uz
instagram.com/fanlar_akademiyasi
youtube.com/@Fanlar-akademiyasi

100047, Toshkent sh., Y.G'ulomov ko'chasi, 70-uy
Download Telegram
#фикр

МАДАНИЙ МЕРОСИМИЗ - БЕБАҲО БОЙЛИГИМИЗ

🕌Бугун республикамиз бўйича 8210 маданий объектлари мавжуд бўлиб, улардан 167 дан ортиғи таъмирга муҳтож. Шунингдек, моддий маданий мерос ва археология обьектларини реставрация ва консервация қилиш учун мутахассислар етишмайди, уларни тайёрлайдиган таълим муассасаларида юқори малакали педагоглар ҳам кам.

🔺Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбeкистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-мeтодик марказ директори Феруза Усарова Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш учун маданий мерос соҳасидаги эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида сўз юритади.

▶️МАҚОЛАНИ ЎҚИШ

@olimlar_minbari
#фикр

Мана охирги 3-4 ой давомида Конституциямизга бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши халқимиз тумуш тарзини янада яхшилашга қаратилганига ишонч ҳосил қилмоқдамиз. Уни муҳокама қилиш муддати ҳам узайтирилгани бесабаб эмас экан.

Масалан, 41-модда “Давлатга қарашли, хусусий ва бошқа шаклдаги таълим муассасалари ва ташкилотларини ривожлантириш учун давлат тенг шароитлар яратади” деган норма киритилмоқда. Хўш, бу бизга фойда келтирадими?

Бу норма илк маротаба киритилмоқда десак ҳам бўлади.Олдинлари бундай имконият бўлмаган. Аниқроғи, энди давлат мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизимини, турли мулк шаклидаги, жумладан, хусусий таълим муассасаларини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиб беришни кафолатлайди. Бу эса бизга таълим тизимини ривожлантиришнинг янги йўналишларини белгилаб беради.

Фарзандимизнинг ўзи истаган ва қизиққан йўналишда таълим олиши имкониятини кенгайтиради.
Сўнгги йилларда юртимиздаги 10 000 ортиқ ўрта мактаблар, 150 дан ортиқ хусусий мактаблар, 2500 дан ортиқ нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, 167 олий ўқув юртлари, улардан 70 таси хорижий ОТМ филиаллари, 34 ҳусусий ва бошқа шаклдаги таълим муассасалари ва ташкилотлар ривожланиши учун кенг шароитлар яратилган. Бу норма айнан шундай ислоҳотларимизнинг тухтаб қолмаслиги ва бардавом бўлишини таъминлайди.

Демак, Конституцияга киритилаётган мазкур янги норма давлат ва нодавлат таълим муассасалари фаолиятини тартибга солиш бўйича давлат сиёсатининг энг асосий мазмун-моҳиятини белгилашга хизмат қилади.

Феруза Усарова,
сиёсий фанлари доктори

@olimlar_minbari
#Фикр

Учинчи дебат: партиялараро баҳслар ва уларнинг ечимлари минбари

📁Жорий йил 11 октябрь куни партияларнинг сайлов тарғиботи бўйича навбатдаги учинчи дебатлар бўлиб ўтди. Унда “Иқтисодиёт ва тадбиркорлик” масаласи муҳокама қилинди.

🔰Партияларнинг ўзаро савол-жавобларидаги баҳс ва муозаралар ҳақида сиёсий фанлар номзоди, доцент Феруза Ўсарова ўзининг қуйидаги фикр ва мулоҳазаларини билдирди:

БАТАФСИЛ

@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM