AIFU Mushoira klubi
813 subscribers
53 photos
38 videos
37 links
Download Telegram
1896-йил Лондонда тезликни оширгани учун жазоланган биринчи одам Уолтер Арнолд ҳисобланади, у 12 км/соат тезликда (чеклов 3 км/соат бўлган) ҳаракатланаётганида полициячилар уни велосипед билан қувиб етиб ушлашган.

@AIFU_Mushoira
Энг катта куч - Сабр.
Энг катта хазина - Илм.
Энг гўзал иш - Узр сўраш...



@AIFU_Mushoira
Audio
🎙Bugungi Mahmud Toirning she'rini Xorijiy til va adabiyot yo'nalishi bo'yicha 1-kurs talabasi Kumush Berdimurodova o'qidi.

O'z audiolarini yubormoqchi bo'lgan talabalar ushbu manzilga murojaat qilishlari mumkin: https://t.iss.one/tasheva1979

@AIFU_Mushoira
Телевидение — атом бомбасидек катта кучга эга. У ҳатто дунёқарашингизни ва фикрлашингизни ўзгартира олади.

@AIFU_Mushoira
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тавсия

📔Ойига 10 та китобни қандай ўқиш мумкин?

📆 Ҳафтанинг қайси кунларида бирон китобни ўқишингизга қарор қилинг.
Ҳафтада атиги 7 кун ва 10 та китоб ўқиш кераклиги сабабли, сиз 2 та китобни қачон ўқишингизни ҳал қилишингиз керак. Қисқа асарларни жума, шанба, якшанба кунлари қолдиришни маслаҳат берамиз.

📖 Саҳифалар сонини кунлар сонига ажратинг.
1 ойда 4 ҳафта бор, яъни 1 китобни 4 кун ўқийсиз. Масалан: Бир китобда 250 саҳифа мавжуд. Бу дегани 250:4 =59 саҳифа кунига (14 ҳали ҳам қолмоқда).

🕰 Вақтингизни тақсимланг.
Сиз ўқийдиган соатни тақсимлашингиз керак.

📌Ўқинг!
Ўқишни унутманг. Эсда тутинг, китоб сизнинг энг яхши дўстингиздир.

Kаналга уланиш ⤵️

@AIFU_Mushoira
#фарзанд_тарбияси

ТАРБИЯ БУ...

Оилавий тарбия ота-оналар учун, аввало, ўзини-ўзи тарбиялаш демакдир.

Агар одамлар болаларингиз ҳақида ёмон гапиришса, бу уларнинг сизни ёмонлашаётганидир.

Таълим-тарбия сўзи ёнма-ён ёзилса-да, ҳар иккаласининг алоҳида-алоҳида маъноси бор.

Болалари бўлатуриб зериккан аёл нафратга лойиқдир.

Мактаблар кўп, бироқ яхши отасиз яхши тарбия бўлмайди.

Фарзандингиз нима деса, ҳаммасига хўп деяверсангиз, уни бахтсиз қилиб қўясиз.

Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади.

Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман деб ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз.

Kаналга уланиш ⤵️
@AIFU_Mushoira
***
Sening kimligingni bilmagan joyda
Qadring qaro yerda, hurmating poyda...

Ulugʻbek Hamdam

@AIFU_Mushoira
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Navoiydan_sms

Agar buyuk shoirimiz Alisher Navoiydan sizga sms kelganda, u yerda nimalar yozilgan bo‘lar edi?
Yoshlar uchun #Navoiydan_sms xeshtegi ostida hazrat Navoiyning komil inson g‘oyalari aks etgan hikmatli so‘zlari, chorlovlarini eslatib bormoqdamiz.
Sizlar ham do‘stlaringizga shunday xabarlarni jo‘nating!

Qani boshladik🥳

@AIFU_Mushoira
Қайтар дунё: кимга қандай муносабатда бўлсангиз, у албатта қайтади.
@AIFU_Mushoira
Интернетда ўзидан қаҳрамон ясаб олган инсонлар аслида ожиз бўлишади.

@AIFU_Mushoira
#биласизми

🌎 Дунё бўйлаб китоб ўқиш учун энг кўп вақт сарфлайдиган мамлакатлар...

🇮🇳 Ҳиндистон - Биринчи ўринни эгаллаган Ҳиндистон китобхонлари ҳафтасига ўқиш учун тахминан 10 соат 42 дақиқа сарфлайди. Бу йилига 556,4 га тенг дегани.

🇹🇭 Таиланд - Ушбу давлат фуқаролари иккинчи ўринни эгаллайди ва ҳафталик ўқиш тезлиги 9 соат 24 дақиқани ташкил қилади. Бу йилига тахминан 488,8 ни ташкил қилади.

🇨🇳 Хитой - Бу мамлакат фуқаролари ҳафтасига 8 соат ёки йилига 416 соат ўқиш билан учинчи ўринда туради.

🇵🇭 Филиппин - Бу мамлакатдан келган одамлар ҳафтасига 7 соат 36 дақиқа материал ўқийдилар. Бу йилига 395,2 га тенг.

🇪🇬 Миср - Мисрлик китобхонлар ҳафтасига 7 соат 30 дақиқа мутолаа қиладилар ёки йилига 390 соатга тенг деганидир.

Kаналга уланиш ⤵️

@AIFU_Mushoira
#иқтибос

Кимнинг миясида иллат бўлса – сўзида мантиқ бўлмайди. Мияси соғлом бўлса, гап-сўзи ёқимли ва хатосиз бўлади.

✍️ Алишер Навоий

Kаналга уланиш ⤵️

@AIFU_Mushoira
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тун

Ниятим холисдир соғ бўлинг доим,
Истаган бахтларга етинг илоҳим.
Бу дунёда қоқилманг, ғам чекманг асло,
Сизга паноҳ бўлсин ёлғиз Аллоҳим.


Хайрли тун!
Тунингиз осойишта ўтсин!


Kаналга уланиш ⤵️
@AIFU_Mushoira
#сўз_мўъжизаси
#ҳайрат

Мумтозликнинг  мангу  марваридлари

Бобур Мирзонинг ушбу байтини дастлаб ўнгдан чапга, кейин чапдан ўнгга қараб ўқинг ва ажиб шеърий мўъжизадан баҳраманд бўлинг:

Балодур манга ҳажринг, даводур манга васлинг,
Итобинг манга офат, ҳадисинг манга дармон...

Энди тескарисига ўқиймиз. Мана бундай шакл юзага келди, тўғрими:

...Дармон манга ҳадисинг, офат манга итобинг,
Васлинг манга даводур, ҳажринг манга балодур...

Сўз ўйинини қаранг! Иккинчи шаклда аввалги маъно йўқолмай, аксинча, янада кучайди. Офарин, дейиш мумкин, холос...

Kаналга уланиш ⤵️
@AIFU_Mushoira
#Бобур542

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳарбий фаолиятига доир 7️⃣ факт

Иккинчи жаҳон урушида Бобурнинг жанг қилиш тактикаси, жумладан, тўлғама усулидан Сталинград остонасидаги қонли урушларда фойдаланилиб, Германиянинг энг илғор – 6-дала армияси яксон этилган.

1️⃣ Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳарбий салоҳияти болалигидан юқори бўлган. У саройда жанг санъатининг мураккаб сир-асрорларини Бобоқули, Шайх Мазидбек, Бобо Алибек каби устозларидан ўрганган.
 
2️⃣ Улуғ саркарда 1499 йили Аҳмад Танбал билан жангга кириш олдидан тасарруфидаги қўшинининг тартибини беш қисмга мувофиқ тузган: Ҳировул(орқа қисм), баронғор(ўнг қанот), жавонғор(сўл қанот), ғул(хон ҳузурида турувчи махсус ҳарбий қисм), чағдавул(қўшиннинг орт қисми). Натижада, Аҳмад Танбал жанггоҳни ташлаб кетишга мажбур бўлган. 
 
3️⃣ Бобур Ҳиндистонни забт этиш вақтида жангчиларнинг сафда қатъий тартиб-интизомга амал қилишига эътибор берган. Урушларда "тўлғама" усулини моҳирлик билан ишлатган. Панипат, Канва ва Гагра жангларида Бобур қатъий интизом, тўғри тактика ва стратегияни қўллагани учун ғалаба қозонган.
 
4️⃣ Тўлғама – жанг чоғида душман кучлари қанотидан айланиб ўтиш, ён ва орқа томондан зарба бериш усули ҳисобланади. Бобур тўлғамага тайинланган аскар қўшинининг ўнг қанот (баронғори) ва чап қанот (жавонғори) учидан жой олганларига тажрибали, содиқ ҳамда матонатли бекларни сардор этиб сайлашга аҳамият берган.
 
5️⃣ Иккинчи жаҳон урушида Бобурнинг жанг қилиш тактикаси, жумладан, тўлғама усулидан Сталинград остонасидаги қонли урушларда фойдаланилиб, Германиянинг энг илғор – 6-дала армияси яксон этилган. Бу ҳақда иккинчи жаҳон урушининг собиқ қўмондонлари ўз мемуарларида ёзиб қолдирган. 
 
6️⃣ Бобур сон жиҳатдан катта бўлмаган қўшинини замонавий қурол-яроғ билан қуроллантириш масаласига фавқулодда эътибор қаратган. У Ҳиндистонга Кичик Осиёдан тўп қуювчи усталарни таклиф этиб, илк бор замбарак қуйиш технологиясини олиб кирган. Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Ҳиндистон, Мовароуннаҳр, Дашти Қипчоқда европача кичик тўп, замбарак, улкан ҳажмли тўп, туфанг, милтиқдан фойдаланишнинг кенг ёйилиши бевосита Бобур билан боғлиқдир.
 
7️⃣ Ҳиндистон ҳарбий-денгиз флоти Заҳириддин Муҳаммад Бобур даврида такомиллашди. ХВИ асргача ушбу юртда асосан Ҳинд, Синд ва Жамна сингари дарёлардан кечиб ўтишга мўлжалланган кичик ҳажмли қайиқлар тайёрланган. Бобур ташаббуси билан ҳарбий урушлар учун "Гунжойиш", "Оройиш", "Фармойиш" номли катта кемалар ясалган. Бу эса ўз навбатида жангларда янги қўшин турининг пайдо бўлишига туртки берган. 

Kаналга уланиш ⤵️
@AIFU_Mushoira
#кун_ҳикмати

​​Кимки интилмаса, у ҳеч нарсага эришмайди, кимки шижоат кўрсатмаса, у ҳеч нарсалик бўлмайди, кимки ўзининг маънавий қувватидан фойдаланмаса, бу қувват уни тарк этади.

✍️Тоҳир Малик

Kаналга уланиш ⤵️
@AIFU_Mushoira
#биласизми

📚Заҳириддин Муҳаммад Бобур "Гиннес рекордлар" китобининг "Тарихий шахслар" бўлимига "Оз сонли аскарлари билан катта қўшинни енгган, кучли ва марказлашган давлат асосчиси" сифатида киритилган.

❗️Маълумот учун:  Панипат жангида  Муҳаммад Бобур (21-апрел 1526-йил) ўзининг 12.000 жангчиси билан Иброҳим Лўдийнинг 100.000 лик қўшинини тор-мор этиб Ҳиндистон тахтини эгаллаган.


Kаналга уланиш ⤵️
@AIFU_Mushoira
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Kаналга уланиш ⤵️
@AIFU_Mushoira
БОБУР ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Ул май ила жонон қани, эй ёр, не бўлди?
Ул ёр ила даврон қани, эй ёр, не бўлди?
Ул ғам ила армон қани, эй ёр, не бўлди?
Ул аҳд ила паймон қани, эй ёр, не бўлди?
Ул лутф ила эҳсон қани, эй ёр, не бўлди?

Ҳушдин кечиб сени севдим, сен севмадинг ҳеч,
Кўнглим ичра сени билдим, сен билмадинг ҳеч,
Умид бирла сенга бордим, сен келмадинг ҳеч,
Кеттим мени ҳайрон эшигингдин, демадинг ҳеч:
«Ул телбайи ҳайрон қани?», эй ёр, не бўлди?

Не сабаб мен-ла висолни кўзламадинг, оҳ,
Ҳажринг азобига чора изламадинг, оҳ,
Йигит бошим уволига бўзламадинг, оҳ,
Жонимға даво сўзунг эди, сўзламадинг, оҳ,
Жон дардиға дармон қани, эй ёр, не бўлди?

Бобурдан воз кечиб, эй дил, қай дилга етдинг,
Нечун мунча вафосизлиқ йўлини тутдинг,
Орзу каби хонумоним парчалаб кетдинг,
Мундақму эди аҳдки, Бобурни унутдинг,
Ул аҳд ила паймон қани, эй ёр, не бўлди?

Бобур Бобомурод

1993 йил

@AIFU_Mushoira