Zarnews.uz
14.7K subscribers
83.3K photos
10.7K videos
441 files
43K links
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: https://zarnews.uz

[email protected]

https://facebook.com/zarnews.uz/

https://www.instagram.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
Download Telegram
Юртимизда меҳмон бўлиб турган Европа тикланиш ва тараққиёт банки биринчи вице-президенти Юрген Риктеринк бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.

Меҳмонларни темир йўл вокзалида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов, Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облоқулов кутиб олди.

Делегация аъзолари Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 2023 йилги анжумани ўтказилиши режалаштирилаётган Самарқанд халқаро туристик марказидаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишди. Шаҳардаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор масканларни томоша қилдилар.

@Zarnews_uz
Кун тарихи: 6 июнь

♦️ 1664 йил - Нью-Амстердам Нью-Йорк деб ўзгартирилди.
♦️ 1808 йил - Наполеон I нинг укаси Жозеф Бонапарт Испания қироли бўлди.

♦️ 1850 йил - Леви Страусснинг биринчи кўк жинсилари тикила бошланди (суратда).

♦️ 1882 йил - Араб денгизидан келган циклон портга ҳайдаган улкан тўлқинлар оқибатида Бомбейнинг 100 мингдан ортиқ аҳолиси ҳалок бўлди.

♦️ 1922 йил - ойлик "Крестьянка" адабий-бадиий журналининг биринчи сони нашр этилди.

♦️ 1932 йил - Чили Социалистик Республикаси эълон қилинди.
♦️ 1942 йил - синтетик матоли парашютдан биринчи сакраш амалга оширилди.
♦️ 1957 йил - Москвада биринчи «Детский Мир» магазини очилди (суратда).

♦️ 2012 йил - Энг ноёб астрономик ҳодисалардан бири – Венера Қуёш дискидан ўтди.

@Zarnews_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 14 июнидан 2 минг ва 20 минг сўмлик банкноталар муомалага киритилади

@Zarnews_uz
Кеча Самарқандда 3515 доза вакцина қўлланилди

❗️ 5 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 40799 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉 1-босқич эмланганлар 18581 нафарни,
💉💉 2-босқич эмланганлар 19862 нафарни,
💉💉💉 3-босқич эмланганлар 2356 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 2335997 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉 1-босқич эмланганлар 1467138 нафарни,
💉💉 2-босқичда эмланганлар 860117 нафарни,
💉💉💉 3-босқич эмланганлар 8742 нафарни ташкил қилди.

📊 5 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Андижон вилояти (6024 доза),
📌 Тошкент вилояти (5040 доза),
📌 Наманган вилояти (4977 доза),
банд қилди.

🔺 Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 289105 доза,
📌 Наманган вилоятида 275212 доза,
📌Андижон вилоятида 268996 доза,
📌 Самарқанд вилоятида 219854 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

@Zarnews_uz
Пайариқ туманида 3335 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, бугунги кунгача 1728 нафарининг бандлиги таъминланган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, кеча яна бир неча ёшларга 10 турдаги - мотокультиватор, пайвандлаш, автомашина ювиш каби асбоб-ускуналар топширилди.

@Zarnews_uz
Меҳрибонлик мияни даволайди

Меҳрибонлик инсон феълининг шунчаки хусусияти эмас, балки ҳаётнинг энг юқори қадриятларидан биридир. Инсонда қоида тариқасида раҳмдилликнинг ихтиёрий равишда намоён бўлиши ва бировнинг ҳаётини яхшироқ қилиш истаги билан бойитилиши бу ҳақиқий инъомдир.

👉 https://zarnews.uz/i1kj

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ургут тумани кўчаларида вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

@Zarnews_uz
Канадада номаълум касаллик эпидемияси қайд этилди

👉 https://zarnews.uz/731

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Ўзбекистон яна бир халқаро ҳужжатни ратификация қилди

“Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–693-сон, 04.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Конвенция 2006 йил 15 июнда Женева шаҳрида қабул қилинган.

✔️Конвенциянинг асосий мақсади ишлаб чиқаришда шикастланишлар, касбий касалликлар ва инсонлар ўлимининг олдини олиш учун доимий равишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини такомиллаштиришдан иборат.

Huquqiy axborot хабар беришича, бугунги кунда 49 та давлат Конвенция иштирокчиси ҳисобланади.

@Zarnews_uz
Мутолаа: Саккизинчи. Ҳикоя.
Жек Ричи


Мен текис ва равон йўлда саксон миль тезликда кетардим, бироқ бу тезлик ҳам менга ярим баравар кам туюларди. Автомобиль радиосини тинглаб кетаётган қизғиш сочли йигитчанинг кўзлари бироз ғалати тарзда порлаб турарди. Янгиликлар тугагач, у радио овозини ўчирди. 

👉 https://zarnews.uz/27z

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
ИИБ ходимига қаршилик кўрсатган фуқарога нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

👉 https://zarnews.uz/jh1

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
7 июнь. Самарқандда жазирама иссиқ давом этади

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 25-30 даража иссиқ бўлади.

@Zarnews_uz
Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) билан умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

👉 https://zarnews.uz/6p8

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Трамп Байденни ноқонуний миграция инқирозида айбламоқда

👉 https://zarnews.uz/f98

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube