Zarnews.uz
15.1K subscribers
78.3K photos
9.92K videos
371 files
41.1K links
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: https://zarnews.uz

[email protected]

https://facebook.com/zarnews.uz/

https://www.instagram.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жидда шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан музокара ўтказди.

@Zarnews_uz
Самарқанд вилояти экспортидаги ТОП-10 давлатлар

2022 йил январь-июль ойлари давомида Самарқанд вилояти экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар билан танишинг:

🇷🇺Россия – 74,8 млн. АҚШ доллари.
🇰🇿Қозоғистон – 52,0 млн. АҚШ доллари.
🇹🇷Туркия – 27,5 млн. АҚШ доллари.
🇦🇿Озарбайжон – 27,0 млн. АҚШ доллари.
🇮🇷Тожикистон – 21,3 млн. АҚШ доллари.
🇨🇳Хитой – 21,1 млн. АҚШ доллари.
🇰🇬Қирғизистон – 19,2 млн. АҚШ доллари.
🇧🇾Беларусь – 15,9 млн. АҚШ доллари.
🇵🇱Польша – 9,6 млн. АҚШ доллари.
🇮🇷Эрон – 9,1 млн. АҚШ доллари.

@Zarnews_uz
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Биз илғамаган ҳамкорлик

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев икки Муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд таклифига биноан, давлат ташрифи билан Саудия Арабистонида бўлиб турибди. Келинг, бу икки давлатнинг 30 йиллик ҳамкорлик муносабатларига бир қўр назар ташлайлик.

👉 https://zarnews.uz/ypo

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
"Зарафшон" газетасининг 2022 йил 18 август кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
Бугунги сонда:

- Илмда рағбат адолатли бўлмоғи лозим;

- Ҳиндистонлик рассом ўзбек аёли тимсолини яратди;

- САМАРҚАНД ТАЖРИБАСИ
Мутахассис ва иккинчи тоифали ўқитувчилар малакасини оширишга мўлжалланган жараён бизга нима беради?;

- Агар иштиёқ бўлса...
Қолоқ мактабнинг қандай қилиб намуналига айлангани хусусида;

- Ўқитувчи янги ўқув йилига тайёрми?

Шунингдек, унда “Зарафшон” мухбирлари тайёрлаган янгиликлар, жамиятда учраётган иллатлар ҳақидаги мақолалар чоп этилган.

Газетадаги мақолаларни zarnews.uz сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда ҳам ўқиш, видеолавҳаларни томоша қилиш мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Эркин Бозоров:
"Ота-оналар ўзгарди,
ўқимаса фарзанди
айбни ўзидан эмас,
ўқитувчидан излайди".

@Zarnews_uz
Самарқандда тест синовлари якунланди: 70 нафар абитуриент имтиҳондан четлатилди

ДТМ маълумотига кўра:
Бу йил вилоятдаги ОТМларга кириш учун 108 981 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, уларнинг 99 312 нафари имтиҳонга келган, 9669 нафари турли сабабларга кўра иштирок этмаган.

Шунингдек, 31 нафар абитуриент ўринга ўрин киришга урингани, 39 нафари таъқиқланган воситалардан фойдалангани боис имтиҳондан четлатилган.

👉 https://zarnews.uz/c510

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Ҳунарманд номидаги кўча (Фотогалерея)

Самарқанд шаҳридаги Уста Умар Жўрақулов номли кўчанинг бугунги кўриниши.
Мазкур йўлнинг эни 42 метр, асосий автомобиль йўлидан ташқари қўшимча йўл, пиёдалар ва велойўлакларга эга. Бутун кўча бўйлаб тунги ёритиш чироқлари ўрнатилган. Манзарали дарахтлар экилиб, яшил майдонлар яратилган.

@Zarnews_uz