Zarnews.uz
15.1K subscribers
79.1K photos
10.1K videos
389 files
41.5K links
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: https://zarnews.uz

[email protected]

https://facebook.com/zarnews.uz/

https://www.instagram.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
Download Telegram
Ёшлар ойлиги: Ҳокимлар ёшларга мурожаат қилди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда 30 июнь – “Ёшлар куни” олдидан “Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Самарқанднинг барча шаҳар ва туманларида “Ҳокимнинг ёшларга мурожаати” лойиҳаси тақдим этиляпти.

👉 https://zarnews.uz/w8c

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
#Яқин_тарих_тилсимлари
Марказий разведка бошқармаси (МРУ) Европани қандай сотиб олганди?

Вашингтон Европача ғурурга эсанкиратувчи зарба берди. АҚШда Европа Иттифоқини тузиш бўйича МРУ - Марказий разведка бошқармаси олиб борган махфий операцияларни батафсил баён қилинган ҳукумат ҳужжатлари ошкор қилишда ЕИ асосчиларидан бири, француз сиёсатчиси Робер Шуман сотқин – Америка айғоқчиси бўлиб чиқди. Иттифоқ тузиш “қаҳрамонона ибрати” учун Ватиканда уни авлиё деб ҳисоблашмоқчи ҳам бўлишганди.

👉 https://zarnews.uz/dxk

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Хайрли тонг, азизлар!

Иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ

- Қачонки ўз йўлингни ўтаб бўлсанг, адоғида сиртида ибора битилган эшикка дуч келасан, - таъкидлади устоз шогирдини сафарга отлантираётиб, - қайтиб келгач, менга ҳаммасини сўзлаб берасан.
- Хўп бўлади, устоз, - дея шогирд йўлга тушди. У устози айтганидек, ўзига аталган йўлдан узоқ вақт юриб, охири етиб боргач, эшикка дуч келди ва унда ёзилган иборани ўқиб, изига қайтди.
- Эшикда «бунинг иложи йўқ» деган ёзув бор экан, - деди шогирд устози олдига келган замон.
- Бу битик деворда ёзилганмиди ё эшикда? - аниқлик киритиш учун сўради устоз.
- Эшикда.
- Яхши. Энди бориб ўша эшикни тутқичидан тортиб, оч ва ичкарига киргин, - буюрди устоз.
Шогирд тағин устозининг амрига итоат этди. У етиб келгач, сиртига «Бунинг иложи йўқ» деб ёзилган эшикни очди. Эшик очилган заҳот ундаги ёзув эшикнинг нариги тарафида қолди ва энди шубҳага ўрин қолмай, шогирд ичкарига йўл олди.
Бу кунгача эшикни ҳеч бир шогирд оча олмаган ва ичкарига киролмаган эди. Негаки, «бунинг иложи йўқ» битиги муҳрланган эшикни кўрган заҳот шогирдлар устоз олдига бошқа қайтиб бормаган эдилар.
Пауло КОЭЛЬО.

@Zarnews_uz
8 июнь. Самарқандда ҳарорат бироз пасаяди

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 25-30 даража иссиқ бўлади.

@Zarnews_uz
🍅 Самарқанд 4 ойда қанча помидор экспорт қилди?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-апрель ойлари давомида қиймати 23,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 30,8 минг тонна помидор экспорт қилди.

🌍 Экспорт қилган асосий давлатлар - 🇷🇺Россия, 🇰🇿Қозоғистон, 🇰🇬Қирғиз Республикаси, 🇹🇯Тожикистон, 🇦🇫Афғонистон, 🇺🇦Украина, БАА, Германия.

🇺🇿 Хорижий давлатларга помидор экспорт қилган ҳудудлар:

🔷Бухоро вилояти – 6,8 минг тонна
🔷 Тошкент вилояти – 6,8 минг тонна
🔷 Хоразм вилояти – 3,5 минг тонна
🔷 Сирдарё вилояти – 3,3 минг тонна
🔷 Сурхондарё вилояти – 2,0 минг тонна
🔷 Андижон вилояти – 1,5 минг тонна
🔷 Фарғона вилояти – 1,5 минг тонна
🔷 Наманган вилояти – 1,3 минг тонна
🔷 Қашқадарё вилояти – 1,2 минг тонна
🔷 Навоий вилояти – 1,0 минг тонна
🔷 Тошкент шаҳри – 673,4 тонна
🔷 Самарқанд вилояти – 512,9 тонна
🔷 Жиззах вилояти – 362,2 тонна
🔷 Қорақалпоғистон Р. – 236,3 тонна.

@Zarnews_uz
#Футбол

Кеча "ЖЧ-2022" ва "Осиё кубоги-2023" қўшма саралаш босқичининг 9-турида Ўзбекистон-Сингапур терма жамоалари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Жалолиддин Машариповнинг дубли, Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедовнинг биттадан голи ва рақиб футболчиси Аҳмад Ирфаннинг автоголи эвазига Сингапур терма жамоаси устидан йирик ғалабага эришди - 5:0.

12 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўрнини мустаҳкамлаган вакилларимиз 11 июнь куни Яман терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

@Zarnews_uz
«Зарафшон» газетасининг 2021 йил 8 июнь кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
Бугунги сонда:

- Паст Дарғомда маҳаллабай ишлаш маркази фаолият бошлади;
- Миронқулсой бўйидаги уч оромгоҳ;
- Ногиронлиги бўлган шахслар ҳақиқатда ишга жойлаштирилганми?;
- Вилоятнинг ёғ ишлаб чиқарувчи гиганти сотилмоқда;

Шунингдек, “Зарафшон” мухбирлари тайёрлаган янгиликлар, жамиятда учраётган иллатлар ҳақидаги мақолалар чоп этилган.
Газетадаги мақолаларни zarnews.uz сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам ўқиш, видеолавҳаларни томоша қилиш мумкин.
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳақиқатда ишга жойлаштирилганми?

Ногиронлиги бўлган шахслар таълим олиш, меҳнат қилиш, фарзандларини тарбиялаш, жамиятнинг соғлом, фаол аъзолари қаторида барча ҳақ-ҳуқуқларга эга. Ҳеч қизиқиб кўрганмисиз, ногиронлиги бўлган шахслар қандай ишга жойлашади, уларга ҳудудий бандлик бўлимлари ёрдам беряптими?

👉 https://zarnews.uz/z5n

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Ургутда мих ёрдамида содир этилган қотиллик акс этган видеони ижтимоий тармоқларга тарқатган йигит қамоққа олинди

6 июнь куни ижтимоий тармоқларда Ургут туманида қўлидаги мих орқали бир кишини ўлдираётган фуқаро тасвири акс этган видеолавҳа тарқалди ва омма орасида турлича муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ушбу видео юзасидан ИИБ ходимлари текширув ишлари олиб борди. Уни ургутлик Ш.С. тарқатгани маълум бўлди.

Фуқаро Ш.С. бу каби лавҳаларни тарқатмаслик юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш учун борган ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган.
Ш.С. га тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди томонидан Ш.С. га нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Вилоят ИИБ барча ОАВ ходимлари, блогерлар ва фуқароларнинг ахборотни олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатиш ҳуқуқлари мавжудлигини эслатиб ўтади. Фақатгина бундай ҳаракатлар қонун доирасида амалга оширилиши лозим.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

@Zarnews_uz
Самарқандлик самбочилар Осиёда 18 та медалга эга чиқди

Тошкент шаҳрида ўсмирлар, ёш йигит-қизлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилди.
Баҳсларда қитъамизнинг 16 мамлакатидан 350 нафарга яқин самбочилар беллашди. Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари деярли барча йўналишда ҳамда умумжамоа ҳисобида биринчиликни эгаллади.

- Юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар қўлга киритган 27 та олтин медалнинг 7 таси самарқандликларга насиб этди, - дейди мураббий Ғайрат Тоғаев. – Шогирдларимиз 2 та кумуш, 9 та бронза медалига ҳам сазовор бўлди.

Ҳусан Элтоев.

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
#Янги_тайинлов
“Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилояти кенгашига янги раис тайинланди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раисининг буйруғи билан Раҳимов Бекзод Мирсаидович ташкилотнинг Самарқанд вилояти кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Маълумот учун: 2021 йил 28 май кунига қадар ушбу лавозимда Алишер Игамбердиев фаолият олиб борган.

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from Zarnews.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлиси вақт ва харажатлар тежалишини таъминлайди

@Zarnews_uz
Самарқандда 22 киши коронавирусга чалинди, 63 нафар бемор тузалди

🔺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига кўра, 2021 йил 7 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 163 (+199) нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 7 нафари Андижон вилоятида,
📌 5 нафари Бухоро вилоятида,
📌 4 нафари Жиззах вилоятида,
📌 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 3 нафари Навоий вилоятида,
📌 6 нафари Наманган вилоятида,
📌 22 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 3 нафари Фарғона вилоятида,
📌 4 нафари Хоразм вилоятида,
📌 3 нафари Тошкент вилоятида,
📌 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
🔹 Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар,
🔹 Андижон вилоятида 24 нафар,
🔹 Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
🔹 Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 4 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 63 нафар,
🔹 Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 8 нафар,
🔹 Тошкент вилоятида 83 нафар,
🔹 Тошкент шаҳрида 54 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98 129 (+268) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️ Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3335 нафар бемор даволанмоқда.
Каттақўрғон сув омборида маст ҳолда чўкиб кетаётган инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинди

Кеча, 7 июнь куни Каттақўрғон шаҳрида яшовчи фуқаро (1960 йилда туғилган) спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда Каттақўрғон сув омборининг чиқиш каналига чўмилиш мақсадида сувга тушган.

👉 https://zarnews.uz/msq

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube