Zarnews.uz
15.1K subscribers
78.3K photos
9.92K videos
371 files
41.1K links
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: https://zarnews.uz

[email protected]

https://facebook.com/zarnews.uz/

https://www.instagram.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов юртдошларимизни табибга алданиб қолмасликка чақирди

@Zarnews_uz
🦠 4 апрелда Самарқандда 11 нафар фуқарода коронавирус қайд этилди

🔺
2021 йил 4 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83802 (+179) нафарни ташкил этди.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Андижон вилоятида,
📌 6 нафари Бухоро вилоятида,
📌 2 нафари Жиззах вилоятида,
📌 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 2 нафари Наманган вилоятида,
📌 11 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 2 нафари Фарғона вилоятида,
📌 2 нафари Хоразм вилоятида,
📌 14 нафари Тошкент вилоятида,
📌 131 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида республикамиз бўйича 134 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81 763 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1408 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@Zarnews_uz
Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вакцина қабул қилди

Самарқанд шаҳридаги мавжуд 11 та оилавий поликлиникада 65 ёшдан катта фуқаролар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш ишлари давом этмоқда.

👉 https://zarnews.uz/0la

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари - Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри аҳолиси Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

@Zarnews_uz
​​“Сув таъминоти” туман электр тармоқлари корхонасидан қарздор. Шунинг учун икки маҳалла аҳолиси ичимлик сувидан маҳрум

@zarafshonbot манзилимизга Пайариқ тумани Пайариқ шаҳрида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келди.

Унда Мустақиллик маҳалласи ҳудудида тоза ичимлик суви тўхтатиб қўйилгани, бу ҳолат Тоҳиршайх маҳалласининг ҳам бир қисмида кузатилаётгани айтилган. Жумладан хатда шундай дейилади:

“Бизга Тоҳиршайх маҳалласи Жағалбойли қишлоғида жойлашган сув иншооти орқали тоза ичимлик суви келар эди. Бир неча кундан буён биз истеъмолга яроқсиз бўлган пишма кранлар орқали ташиб, зах сув ичяпмиз. Оқибатда ёш болалар ва катталарда қорин оғриғи ва ич кетиши каби касалликлар кузатилмоқда.
Юқоридаги манзилда жойлашган сув иншооти ва сув насоси вилоят “Сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Пайариқ тумани филиалига қарашли экан. Иш юритувчининг айтишича, ичимлик сувидан аҳолининг қарзи кўп, шунинг учун сув узатиш тўхтатилган. Биз сувдан қарздормасмиз, нега фақат қарздор хонадонлар эмас, балки ҳамма тоза ичимлик сувидан маҳрум бўлиши керак?..”.

Ушбу мурожаатга Пайариқ туман ҳокимлиги томонидан қуйида мазмунда жавоб берилди. 👇
💰 Доллар ҳам, евро ҳам ошди

Марказий банк 5 апрель кунги хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 10 472,67 (+0,16) сўм;

1 евро – 12 335,76 (+41,03) сўм;

1 Россия рубли – 137,47 (-0,44) сўм.

@Zarnews_uz
📌 Қуёш энергиясида ишлайдиган илк автомобиль ишлаб чиқарилди

🇸🇦 Саудия Арабистонида Жидда шаҳридаги «Ал-Файсал» университети муҳандислик коллежи «Boeing» компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган қуёш ва электр энергиясида ишлайдиган биринчи автомобилни намойиш қилди. Бу ҳақда «Arab News» нашри хабар берди.

🚙 Муҳандислик коллежи лойиҳа менежери ёрдамчиси Аҳмед Отифининг айтишича, бир марталик қувват билан соатига 80 километрдан кўпроқ тезликда 2500 километр масофани босиб ўтиш мумкин. Қайд этилишича, автомобилни яратиш жараёнида материаллар синчковлик билан танлаб олинган.

☀️ Автомобиль кўплаб халқаро танловларда қатнашиши кутилмоқда, шунингдек, ундан «Saudi Vision 2030» концепцияси доирасидаги илмий тадқиқотларда фойдаланилади.

@Zarnews_uz
📌 Иқтисодий ўсиш: Бизда қандай? Бизга қўшни давлатларда-чи?

❗️Ялпи ички маҳсулот
(2020 йил)
🇰🇿 Қозоғистон – 169,8 миллиард доллар;
🇺🇿 Ўзбекистон – 57,7 миллиард доллар;
🇰🇬 Қирғизистон – 7,7 миллиард доллар;
🇹🇯 Тожикистон – 7,3 миллиард доллар.

❗️Аҳоли жон бошига ЯИМ
(2020 йил)
🇰🇿 Қозоғистон – 9055 доллар;
🇺🇿 Ўзбекистон – 1685 доллар;
🇰🇬 Қирғизистон – 1225 доллар;
🇹🇯 Тожикистон – 773 доллар.

❗️Йиллик инфляция
(2021 йил 1 март ҳолатига)
🇰🇿 Қозоғистон – 7,4 фоиз;
🇹🇯 Тожикистон – 9,9 фоиз;
🇰🇬 Қирғизистон – 10,6 фоиз;
🇺🇿 Ўзбекистон – 11,4 фоиз;

❗️Қайта молиялаш ставкаси
🇰🇬 Қирғизистон – 5,5 фоиз;
🇰🇿 Қозоғистон – 9,0 фоиз;
🇹🇯 Тожикистон – 11,0 фоиз;
🇺🇿 Ўзбекистон – 14 фоиз;

❗️АҚШ доллари курси
🇹🇯 Тожикистон – 11,40 сомони;
🇰🇬 Қирғизистон – 84,82 сом;
🇰🇿 Қозоғистон – 426,95 тенге;
🇺🇿 Ўзбекистон – 10 472,67 сўм.

@Zarnews_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Опий ва героин сотаётган оғуфуруш қўлга олинди

Самарқанд вилояти ИИБ терроризим ва экстремизмга қарши курашиш бўлими тоғли ва чегарадош ҳудудлардаги тезкор бўлинмалари ходимлари томонидан Булунғур тумани Килдон маҳалласида тезкор тадбир ўтказилди.
1974 йилда туғилган, Ургут тумани, Жартепа маҳалласи, Узун қишлоғида яшовчи К.З. Э. исмли шахсга 1,63 грамм миқдордаги опий гиёҳвандлик воситасини 500 минг сўмга ва икки дона целофан бўлагига солинган вазни 0,39 грамм миқдордаги героин гиёҳвандлик воситасини 700 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

@Zarnews_uz
Самарқандда “Китобхонлик ҳафталиги” иш бошлади

Бугун Пушкин номли вилоят ахборот-кутубхона марказида “Китобхонлик ҳафталиги” очилди. Аҳоли ва ёшлар ўртасида китоб мутолаасини тарғиб этиш ва китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида ташкил этилган тадбирда “Ўқинг, янги китоблар!” кўргазмаси ташкил этилди.

👉 https://zarnews.uz/241

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube