ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
169K subscribers
50.3K photos
3.49K videos
273 files
43.3K links
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Янги Ўзбекистон" нашри

👉 www.yuz.uz

👉 fb.com/yuz.uzNews

👉instagram.com/yuz.uz_news

👉youtube.com/@YUZ

Реклама учун: @for_callback_bot
@yuzreklama

Мурожаат учун:
https://t.iss.one/YUZ_UZ_BOT
Download Telegram
⚡️ Нурмагомедов Гэтжи билан жангга қандай тайёргарлик кўрмоқда – фото

Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи билан бўлажак жанг олдидан қандай машқ қилаётгани акс этган суратни намойиш қилди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/309AGNQ

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бугун Фарғона вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

Президент фармони билан бугунги кунга қадар Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️Синоптиклар сентябрда қор ёғишидан огоҳлантиради

Бу кунларда Ўзбекистон бўйича булутлилик ортади, мамлакатимизнинг текислик ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.

Батафсил 👉 https://bit.ly/361qI54

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартиби ўзгарди

махсус рағбатлантириш тўловлари тўланадиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов амалга оширилмайди;

Батафсил 👉 https://bit.ly/3i5LJhc

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️ Кадастр ахборот тизими 10 та манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграция қилинган

Интеграциядан мақсад, электрон тарзда жисмоний ва юридик шахсларнинг номидаги кўчмас мулк объектларнинг аниқлаш, зарур ҳолларда кўчмас мулк объектларига таъқиқ қўйиш ва тақиқларни ечишни амалга оширишдан иборат.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2EwV2Jo

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️ Шуҳрат Ғаниев Бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқланди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️ Пандемия даврида ажримлар сони қанчага камайди?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 16 944 та ажрим ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4371 тага кам.

Жорий йилнинг август ойида 2381 (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107 тага кам) та ажрим ҳолатлари қайд этилиб, республика бўйича энг кўп ажрим Тошкент шаҳрида (350 та) кузатилди.

Ўтган 8 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган ажримлар сони бўйича Тошкент шаҳри – 2244 та, Андижон – 1999 та, Самарқанд – 1793 та, Тошкент – 1738 та ва 1700 та билан Фарғона вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

Маълумот ўрнида республика бўйича 8 ойда энг кам ажрим ҳолатлари Навоий (578 та) вилоятида қайд этилган.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️ 2020-2021-ўқув йилида ОТМга кириш тест синовлари якунлари эълон қилинди

Давлат тест маркази томонидан 2020-2021-ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари натижалари 2020 йил 25 сентябрь куни соат 15:00 да эълон қилинди.

Республика олий таълим муассасаларига:

давлат гранти асосида минимал ўтиш бали – 68,0 балл;
тўлов-контракт асосида минимал ўтиш бали – 56,7 балл этиб белгиланди.

Шунингдек, ёшларнинг таълим олиши учун имконият яратиш мақсадида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилмаган, лекин 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти яратилади (2019 йилда 32 948 нафар абитуриент ушбу имкониятдан фойдаланган).

Агарда тест синовлари натижалари абитуриентларни қониқтирмаса, Давлат тест марказининг апеллация комиссияси ўз фаолиятини 2020 йил 28 сентябрдан бошлайди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️ Давлат бошқаруви академияси битирувчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти иштирокида бугун Агентликнинг Қашқадарё вилояти филиалида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/36cJG93

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️ Давлат ОТМларида 2020-2021 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Кичик тадбиркорлик субъектлари қайси ҳудудда энг кўп янги ташкил этилган?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилда кичик тадбиркорлик субъектлари энг кўп янги ташкил этилган ҳудудлар:

Чилонзор тумани – 2279 та
Самарқанд шаҳри – 2222 та
Учтепа тумани – 2195 та

2019 йилда кичик тадбиркорлик субъектлари энг кўп ташкил этилган соҳалар:

Савдо – 36 300 та
Саноат – 19 496 та
Қурилиш – 8 730 та

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️ Бугун айни пайтгача юртимизнинг 8 та ҳудудида 438 нафар бемор соғайди

🔺2020 йил 25 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 392 (+211) нафарни ташкил этмоқда.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистон ҳам коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш устида иш олиб бормоқда

Ўзбекистон ЖСТТнинг «COVAX» механизми иштирокчиси сифатида аҳолисининг 20 фоизини эмлаш учун етарли вакцина таъминотига кафолатланган дастлабки кириш имкониятдан фойдаланади.

ССВ халқаро тиббий санитария қоидалари миллий координатори, вазирлик ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг фавқулодда вазиятлар бўйича бош мутахассиси Иброҳим Маматқуловнинг маълум қилишича, вакциналарни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи ҳам олимлар ва фармацевтика соҳаси ишлаб чиқарувчилари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️ Шерзод Шерматов биринчи устозини йўқлаб борди

1
октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» арафасида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов биринчи устозини йўқлаб борди ҳамда #ustozingdan_xabar_ol челленжини эълон қилди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3cxc86y

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️ ДТМ изоҳи: Имтиёзга эга абитуриентлар туфайли энг юқори балл билан ҳам тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилди

Шунинг учун айрим бакалавриат таълим йўналишларида 189 балл тўплаган абитуриентлар ҳам тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2FZhFqF

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Қозоғистон Республикаси Биринчи Президентининг амалий учрашуви бўлиб ўтди

25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг амалий учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/36amdVM

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️ Уйга кирган ўғрини қўрқитадиган учар камера намойиш этди

Amazon Ring уй хавфсизлиги учун мўлжалланган Always Home Cam учар камерасини дрон режимида тақдим этди. Ишлаб чиқарувчи янги қурилмани ўзининг YouTube каналида эълон қилди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3j2GVe1

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️ Мўйноқда суратга олинган ҳужжатли фильм жаҳон кинофестивалларида нуфузли ўринларни эгаллади

Нью-Йорклик кинорежиссёр Жорж Ицхакнинг Қорақалпоғистон Республикаси Муйноқ шаҳрида суратга олинган "Денгизни кутиб" қисқа метражли ҳужжатли фильми “Moscow Shorts International Film Festival” ҳамда “Long Story Shorts International Film Festival” фестивалларида "Энг яхши ҳужжатли фильм" ва "Энг яхши операторлик иши" номинацияларида ғолиб бўлди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3kMVq5Z

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️ Сурхондарё, Жиззах вилоятлар ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари бошлиқлари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойишига биноан бир қатор ҳудудий божхона бошқармаларида тайинловлар амалга оширилди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3j4FImf

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official