Yusuf ABSOATOV
163 subscribers
619 photos
78 videos
11 files
339 links
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
Forwarded from Edu.uz
Талабалар ўртасида илғор мобиль иловалар яратиш бўйича ўтказилган «mGovAward» танлови ғолиблари аниқланди

Бугун, 11 ноябрь куни талабалар ўртасида “mGovAward” давлат хизматлари мобил иловаларини яратиш бўйича танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими онлайн тарзда ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Орипов иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳамкорлигида ўтказилган мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган танловда талабалар 5 та йўналишда ўзлари ишлаб чиққан мобил иловалар билан иштирок этди.

Танлов якунларига кўра, масофавий таълимга мўлжаллаган “Roboteach” андроид иловасини яратган жамоа фахрли биринчи ўринни эгаллади.

“Roboteach” масофавий таълимга оид андроид илова бўлиб, унда инглиз тилини ўрганиш учун видео дастур ва тестлар юкланган. Иловада инглиз тилининг бошланғич босиқчдаги дарслари ўзбек тилида тушунтирилган бўлиб, мавзулар мураккаблашгани сари дарслар инглиз тилида тушунтирилади.

ТАТУ Қарши филиали, Қарши давлат университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент транспорт университети талабларидан ташкил топган жамоа 50 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

ТАТУ ўқитувчи ва талабалари томонидан иборат жамоа томонидан имконияти чекланган инсонлар ҳаётини енгиллаштириш йўлида ишлаб чиқилган “Sahiya” иловаси 3-ўринга сазовор бўлди. Дастурчилар 20 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот билан тақдирланади.

“Sahiya” – ногирон кишиларга, шунингдек, соғлом одамларга ҳаётининг турли жабҳаларида ёрдам беришга мўлжалланган универсал тизим. У кўп қирралилиги, созлаш осонлиги учун ҳам ёш ва кекса одамларга мос келади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
#Muhim_xabar

Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

Ҳурматли ота-оналар, талабалар!

Олий таълим тизими олдига юқори малакали кадрларни тайёрлашдек масъулиятли вазифа қўйилаётган бугунги кунда талаба-ёшларда амалий кўникмаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Пандемия туфайли кўплаб режаларимизни ўзгартиришга, таълим муассасаларида анъанавий таълимни масофавий (онлайн) таълим шаклига ўтказишга тўғри келди. Аммо таълимнинг анъанавий ва илғор технологияларига ўтишга бўлган тайёргарлик ишлари бир лаҳза ҳам тўхтамади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар ва уларнинг ота-оналари орасида ўқув жараёнини анъанавий шаклда бошлаш бўйича жамоатчилик фикри ўрганилди.

Талабалар ва уларнинг ота-оналари билдирган таклифларни инобатга олган ҳолда ҳар бир олий таълим муассасасининг, таълим йўналишининг хусусиятидан келиб чиқиб, ҳозирги вақтда ўқув жараёнини босқичма-босқич 2020 йил 16 ноябрь – душанба кунидан анъанавий таълим шаклида давом эттиришга қарор қилинди.

Таълимнинг анъанавий шаклда ташкил этилиши, албатта, олий таълим муассасаси жамоасига қўшимча масъулият ва вазифалар юклайди. Шу боис ҳам, авваламбор талабаларнинг соғлиғини асраш, уларнинг сифатли таълим олиши учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида:

- ҳар бир олий таълим муассасасида ҳудудий Соғлиқни сақлаш бирлашмалари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакиллари жалб қилинган ҳолда тезкор Штаб ташкил этилади;

- аудитория ва хоналар ўқув жараёнига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда тайёрланади;

- курслар кесимида ўқув жараёнини ташкил этиш схемаси ишлаб чиқилиб, табақалаштирилган вақт соатлари асосида дарс жадваллари тузилади;

- талабалар турар жойлари фаолияти санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий жавоб берадиган нормаларда ташкил этилиб, жиҳозланган ҳолатда талабаларнинг яшашларига босқичма-босқич рухсат берилади;

- олий таълим муассасалари ва талабалар турар жойларида Тиббиёт пунктлари ташкил этилади;
- талабалар саломатлиги назоратини таъминлаш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасига тиббиёт муассасалари бириктирилади.

Бугунги пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ва ўқишга кўникишимиз, энг асосийси – фарзандларимиз сифатли таълим олишни давом эттиришлари учун барча имкониятларни яратишимиз лозим.

Фарзандларимизнинг сифатли таълим олиши ва етук кадрлар бўлиб етишиши учун барчамиз бирдай масъулдирмиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Вазирлик телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
​​Юсуф Абсоатов ОТМ раҳбарлари ва олимлари билан суҳбатлашди

Кеча Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Абсоатов вилоят олий таълим муассасаларининг раҳбарлари ва олимлари билан учрашди.

Мулоқот аввалида вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи ҳақида ўз фикрларини билдирди. Мамлакатимизда дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки филиаллари ташкил этилиб, соҳа мутахассисларига яхши шароитлар яратилганлиги, Қарши шаҳрида барпо этилган IT-технопаркда ҳам веб-дизайнерлар, дастурчилар ва робототехниклар ўз фаолиятини бошлаганлигини алоҳида эътироф этди.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курслари ташкил этилгани натижасида ахборот технологияларига қизиқувчи ёшларга кенг имконият яратилганлиги ҳақида ҳам гапирар экан, вазир ўринбосари ОТМ масъуллари ҳам бугунги кунда бўлаётган ўзгаришларга кузатувчи бўлмасдан, IT-парклар билан ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

Тадбир давомида Ю.Абсоатов ОТМ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ахборот-технологияларини чуқур ўрганишлари учун қилиниши лозим бўлган ишлардан биттаси ОТМда IT-технопарклар ташкил қилиб профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимларни жалб қилиш кераклигини алоҳида таъкидлади.

- Бугун биров сиздан ўқишни биласизми деб сўраса, кулгили туюлади. Ҳали кўрасиз: 5-10 йил ўтиб профессор-ўқитувчиларимиз ахборот технологияларини шундай ўзлаштирадики, бу соҳа ҳам ўқиш ва ёзиш каби оддий кўникмага айланиб қолади, - дейди Ю.Абсоатов.

Учрашув давомида профессор-ўқитувчилар, олимлар ва тадқиқотчилар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари, муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Bugun davlat bayrog‘imiz 29 yoshga to‘lmoqda.

1-sinfda rasm darsida eng birinchi
chizgan rasmimiz bayrog‘imiz edi. Ba'zan yashil va moviy ranglarning o‘rnini alishtirib qo‘yardik: yashil tepaga, moviy pastga bo‘lib qolardi. Shunda ustozimiz: "Tepada ko‘m-ko-k osmon, pastda yam-yashil yer", - degan edilar. O‘shandan keyin sira adashmaydigan bo‘lganmiz.

Davlatimiz bayrog‘i doim hilpirab tursin, Hazrat Navoiy ta'biri bilan aytganda, avjdan quyi inmasin.

Bayram muborak!

@yusufabsoatov
Forwarded from Edu.uz
​​Вазир ўринбосари Хоразмда: иқтидорли талабалар билан учрашув

2020 йилнинг 23 ноябрь куни Урганч давлат университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Aбсоатов вилоят ОТМларининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари билан учрашув ўтказди. Учрашувни Урганч давлат университети ректори Баҳром Абдуллаев очиб берди.

Учрашувда вазир ўринбосари бугунги кунда мамлакатимиз ёшларига яратилаётган имкониятлар, фан ва таълим интеграциясида ёшларнинг тутган ўрни масалалари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ёшларнинг мақсад ва интилишлари, таклифлари билан қизиқди.

Юсуф Aбсоатовнинг янги ташаббуси хоразмлик талабаларга жуда манзур бўлди. "Бугун математика бўйича Қоракўл мактаби биринчи ўринда, - дейди вазир ўринбосари. - Лекин Aлгебранинг, алгоритмнинг отаси Мусо ал-Хоразмий мана шу замин - Хоразм фарзанди. Балки, Қоракўл мактабининг рақобатчиси Хоразмда бўлиши керакдир. Роналду ва Месси ўзаро рақобат қилиб, натижада, дунёнинг энг зўрлари бўлди-ку, худди шу каби Хоразм ва Бухоро математика мактаблари ҳам ўзаро рақобатлашса, дунёнинг энг зўр икки мактаби юртимизда бўлиши мумкин. Мен шахсан дунёнинг энг кучли 20 та университетига математика ва инглиз тилидан тайёрлайдиган ўқув даргоҳи Хоразмда бўлиши керак деб ўйлайман. Ҳамма нарсанинг зўри пойтахтда бўлиши - бу бизнинг ютқизиғимиз, кичик фожиамиз. Хоразмда шундай билим даргоҳлари ташкил қилишимиз керакки, пойтахтдан, водийдан, воҳадан, қўшни республикалардан келиб ўқишсин. Бунга салоҳият борми - бор. Биздан нима ёрдам керак бўлса, мана, имкон қадар қўллаб-қувватлаймиз".

Университет қошида математика фанини инглиз тилида ўқитадиган ўқув марказини очиш лойиҳасини амалга оширишга келишиб олинди. Бу иқтидорли ёшларнинг дунёга чиқишига, Ал- Хоразмийнинг муносиб ворислари сифатида фанни ривожлантиришига кўмак бериши таъкидланди.

Эркин мулоқот тарзида ўтган тадбирда иштирок этган талабалар ўз таклиф ва фикр-мулоҳазалари билан қатнашиб, қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди. Кўтаринки руҳда ўтган учрашувда бундай мулоқотларни доимий давом эттиришга келишиб олинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from KHISO olimpiada
💐Qizlarjonlaruuu🙋‍♀️

Sizni uzoq kuttirmagan holda O‘zbekistonda ilk bor KHISO olimpiada maktabi tashabbusi bilan Yoshlar ishlari agentligi bilan hamkorlikda o‘tkazilayotgan qiziqarli olimpiadamiz davom etadi.
🤩O‘z davrasiga ko‘plab qizlarni yig‘a olgan onlayn "Qizlar Olimpiadasi"ning navbatdagi turiga start beramiz.

💡Bu safar qizlarimiz o‘z bilimlarini xorijiy tillar bo‘yicha sinovdan o‘tkazadilar.

🗓29-noyabr kuni soat 09:00 dan 19:00 ga qadar o‘tkaziladigan olimpiada quyidagi fanlar bo‘yicha bo‘lib o‘tadi:

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Ingliz tili
🇩🇪Nemis tili
🇷🇺Rus tili
🇫🇷Fransuz tili

Roʻyxatdan oʻtish:

👉
@Khiso_uz_bot👈

📌 To‘liq ma'lumotni
quyidagi havoladan olishingiz mumkin! 👉 Batafsil tanishing!

ESLATMA: Olimpiadada qatnashish mutlaqo bepul!

🥳 G‘alabaga yaqin qoldi, siz barchasini uddalaysiz!

👉 @khiso
Forwarded from Edu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Талабалар театр студияси” фестивалининг кўрик-танлови республика босқичи бошланди.

Фестивалнинг финал босқичида Қорақалпоғистон тиббиёт, Қарши муҳандислик иқтисодиёт, Чирчиқ давлат педагогика, Тошкент давлат стоматология институтлари, Тошкент давлат юридик ва Тошкент давлат педагогика университетлари ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали талабаларининг ижодий жамоалари ўзаро беллашадилар.

“Талабалар театр студияси” фестивалининг финал босқичи эртага ҳам давом этади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
"Universiada" sport musobaqalarining respublika final bosqichida ba'zi sport turlari pandemiya sababli qoldirilgandi.

Qoldirilgan sport turlari quyidagi jadval bo'yicha o'tkaziladi.

Barcha jamoalarga omad!

@yusufabsoatov
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

🔰Педагог ходимнинг мақоми
тўғрисидаги”
қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Муҳокамада қатнашиш:
👉 regulation.gov.uz/uz/d/25127

Барчани лойиҳа муокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Assalomu alaykum qadrli kimyo ixlosmandlari!

Xabaringiz bor, Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi ko'magida Yosh kimyogarlar olimpiadasini tashkil etgandik. Anchadan buyon O'zbekiston Milliy universiteti kimyo fakulteti bilan hamkorlikda 1-bosqichga qizg'in tayyorgarlik ko'rib kelmoqdamiz. Va nihoyat olimpiadaning 1-bosqichi o‘tkaziladigan sanani ma'lum qilmoqchimiz! YKO olimpiadasi 06.12.2020 yakshanba kuni soat 09:00 da vazirlikning moziy.edu.uz saytida online test ko‘rinishida bo‘lib o‘tadi. Saytda ro‘yhatdan o‘tish uchun start berdik, hoziroq ro‘yxatdan o‘ting!
1-bosqichda barcha ishtirok etishi mumkin.
Olimpiada 5 ta guruh kesimida o'tkaziladi:
(1) 8- va undan kichik sinflar;
(2) 9-10-sinflar (Akademik litseylarning 1-bosqich o‘quvchilari);
(3) 11-sinflar (Akademik litseylarning 2-bosqich o‘quvchilari);
(4) abituriyentlar;
(5) Oliy o‘quv yurtlarining 1-3-kurs talabalari;
Olimpiadaning final bosqichida qatnashish uchun avvalambor 1-bosqichda ishtirok etib kuchlilar qatoriga kirish kerak, chunki yakuniy bosqichda faqatgina 1-bosqich g‘oliblari ishtirok eta oladilar. 1-bosqichga oid barcha muhim xabarlarni, olimpiada qoidalari, testga ruxsat beruvchi kodlar haqida ma'lumot, na'munaviy savollarni @ykouz telegram kanali orqali olishingiz mumkin.
Yakuniy natijalar, final bosqichiga kimlar yo‘l olgani, shuningdek, barcha guruhlar uchun olimpiada savollarining to‘liq yechimlarini ham @ykouz kanalidan topasiz.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
​​#ОТМ_янгиликлари

Соврин миқдори 60 000 000 сўм бўлган “IT MARAFON – 2021”га старт берилди

Бугун, 1 декабрдан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети томонидан мактаб ўқувчилари, талабалар ва дастурлашга қизиқувчи барча ёшлар учун “IT MARAFON-2021” танловига старт берилди.

IT MARAFON – бунда дастурчилар оммабоп дастурлаш тилларидан фойдаланган ҳолда мураккаб алгоритмли масалаларни ишлаши ва ўзига берилган виртуал масофани босиб ўтишлари керак бўлади.

Марафон уч босқичда бўлиб ўтади. Унда 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

Ғолиблар жами 60 млн. сўм соврин жамғармасига эга бўлишади.

Марафонда C++, C#, Java, Python ва бошқа дастурлаш тилларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Рўйхатдан ўтиш: robocontest.uz/register

Батафсил: https://bit.ly/IT-MARAFON2021

Kаналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Edu.uz
#Malaka_oshirish

Беларуслик ҳамкорлар билан биргаликда таълимда рақамли технологияларга бағишланган малака ошириш курси йўлга қўйилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик маркази ҳамда Беларусь Олий таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий мактаб республика институти ҳамкорлигида жорий йилнинг ноябрь ойидан “Таълимда рақамли технологиялар” (“Цифровые технологии в образовании”) малака ошириш курси йўлга қўйилди.

Курсда ўқув машғулотлари Ўзбекистон ҳамда Беларусь профессор-ўқитувчилари томонидан онлайн ва офлайн шаклларда олиб борилмоқда.

Навбатдаги онлайн машғулот бугун, 2 декабрь куни соат 12:00 да Беларусь давлат олий мактаби профессор-ўқитувчилари В.Г.Швайко ҳамда И.В.Брезгуновалар томонидан “Малака ошириш ўқув дастурларини амалга ошириш шартлари” (“Условия реализации образовательной программы повышения квалификации”) мавзусида бўлиб ўтади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

2021 йил 1 январдан академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимларига янги тартибда иш ҳақи ҳисобланади

Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2021 йил 1 январдан бошлаб академик лицей педагоглари ва ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида:

академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабларнинг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилади;

академик лицей директорининг ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ўринбосарларининг базавий лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;

бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасасининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари, жумладан, тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагог ва ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;

академик лицейларнинг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек, фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган педагог ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра олий таълим муассасаси катта ўқитувчисига тенглаштирилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим муассасаси раҳбарининг базавий лавозим маошига нисбатан бош ҳисобчининг базавий лавозим маоши 80 фоиз миқдорида, ҳисобчининг базавий лавозим маоши 60 фоиз миқдорида белгиланади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g