Yusuf ABSOATOV
163 subscribers
619 photos
78 videos
11 files
339 links
Download Telegram
📌 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4877-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ташкил этилди.

🔹 Филиалнинг фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади.

👏 Республикадаги жами олий таълим муассасалари сони 127 тага етди.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Yaponiyada zilziladan so’ng qutqaruvchilar bir juvon yashagan uyning qoldiqlariga yetib keldilar. Vayronalar orasidan ayolning jasadi topildi. Uning qoldiqlar ostidagi holati biroz g’aroyib edi: go’yo qo’llari bilan nimanidir pana qilib tiz cho’kkan-u, shu paytda ustiga uy qulab tushganday edi. Qutqaruv guruhining boshlig’i ayolning hayot ekanligidan umidvor edi, lekin ayol allaqachon vafot etgandi. Qutqaruvchilar boshqa vayronalarni ham tekshirish uchun ketmoqchi bo’lib turganida guruh boshlig’i nimadir sabab bilan ayolning jasadi ostidagi bir tuynukka ko’zi tushdi va “Bu yerda bir bola bor” deb baqirib yubordi. Qutqaruvchilar uzoq urinishlardan so’ng ayol jasadi ostidan gulli ko’rpaga o’rab qo’yilgan 3 oylik chaqaloqni chiqarib oldilar. Ona oxirgi harakati bilan bolaga o’z tanasini qalqon qilgan va uni qutqarib qolgan edi. Qutqaruvchilar uni topganida chaqoloq hali ham shirin uyquda edi. Darhol doktor keldi va bolani tekshirib, nihoyatda sog’lom ekanligini aytdi. Ko’rpani ochganlarida ichida qo’l telefoni bor edi, ekranida esa quyidagi xabar yozilgandi:
❤️Agar seni qutqarib qolishsa, seni sevishimni hech qachon unutma! ❤️
Onaning o’z farzandiga bo’lgan cheksiz sevgisini o’lim oldidan ham unga izhor qilishga urinishiga buyuk o’rnak bu.

@yusufabsoatov
👍1
Talabalar to'g'risidagi ma'lumotlar to'liq raqamlashtirilib, tegishli vazirlik va idoralarning axborot tizimlari bilan integratsiyasi amalga oshirilmoqda
@yusufabsoatov
Forwarded from Edu.uz
​​#OTM_янгиликлари

Бухоро дaвлaт университетидa бизнес aкселерaтор очилди

Бугун, 8 ноябрь куни Бухоро давлат университетида Бухоро бизнес акселераторининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Абсоатов иштирок этди.

Мазкур бизнес акселератор “Ёшлар — келажагимиз” жамғармасининг 150 млн. сўм, БухДУнинг 108 млн. сўм маблағлари эвазига ташкил қилинди. Мазкур бизнес акселераторда бир вақтнинг ўзида 40 нафар тингловчини тадбиркорликка ўқитиш мумкин.

- Стартапларни йўлга қўйиш осон иш эмас. Aйниқса, катта капитал ёки зарур малака бўлмаса. Aйрим хатолар қимматга тушиши ҳам мумкин. Буни ҳаммамиз биламиз. Лекин бу дегани Турғунбойнинг, Қиличбекнинг ўғли катта бизнес қилмасин, у буни эплолмайди дегани эмас. Ёш ишбилармонларга мана бизнес-акселераторлар ёрдам қўлини чўзади, - деди очилиш маросимида вазир ўринбосари Юсуф Абсоатов.

Муассасанинг асосий вазифаси тадбиркорлик субъектларига ўз бизнесини юритишда яқиндан ёрдам бериш, илғор ахборот, инновацион ва педагогик технологиялар ёрдамида тадбиркорлик курсларини ташкил этишдир. Бунда университет ва республиканинг етакчи мутахассислари таълим ва маслаҳатлашув жараёнларига жалб қилинади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
Forwarded from Edu.uz
Вазир ўринбосари Бухорода иқтидорли талабалар билан учрашди

2020 йилнинг 9 ноябрь куни Бухоро давлат университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Абсоатов вилоят олий таълим муассасаларининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари билан учрашув ўтказди. Учрашувни Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов очиб берди.

Учрашувда вазир ўринбосари бугунги кунда давлат миқёсида қаратилаётган эътибор натижасида ёшларга яратилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиб келажакда етук инсон бўлиб етишишлари бўйича ўзининг тавсияларини берди.

Шунингдек, талабалардан физика, кимё, биология фанлари бўйича эришган ютуқлари тўғрисида маълумот олиб келажакда ўз олдиларига қўйган мақсадлари билан қизиқди.

Учрашув давомида талабалар билан физика, математика, кимё, биология фанлари доирасида “Фан ва ҳаёт” мавзусида ўқув қўлланма яратиш доирасида фикр алмашилди ва келажакдаги истиқболли режалар белгилаб олинди.

Тадбир давомида ёшларнинг таклиф, истаклари ва муаммолари тингланди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
​​Юсуф Абсоатов иқтидорли талабалар ташаббусини қўллаб-қувватлади

2020 йилнинг 10 ноябрь куни Қарши давлат университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Абсоатов вилоят олий таълим муассасаларининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари билан учрашди.

Мулоқот давомида Ю.Абсоатов талабаларнинг физика, математика, кимё, биология фанлари доирасида «Фан ва ҳаёт» мавзусида ўқув қўлланма яратиш бўйича фикр-мулоҳазаларини тинглади. Айтиш жоизки, бу ғоя илк бор вазир ўринбосарининг Бухоро давлат университети талабалари билан учрашуви чоғида муҳокама қилинган, ёш олимлар томонидан илиқ қарши олинган эди. Қашқадарёда уни қўллаб-қувватловчилар сонида янада кўпайганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Тадбир давомида вазир ўринбосари вилоятнинг чекка ҳудудларида жойлашган мактабларда физика, математика, кимё, биология фанлари ҳамда ахборот технологиялари соҳасида олийгоҳда ўрганаётган билимларини мактаб ўқувчилари билан бўлишиш истагида бўлган талабаларнинг ташаббусларини тўла қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунида иқтидорли ёшлар билан доимий мулоқотни таъминлаш, уларнинг таклиф, истак ва муаммоларидан бохабар бўлиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида алоҳида гуруҳ очишга келишиб олинди. Табиийки, ушбу мулоқот ёш вазир ўринбосарининг муваффақиятлари асносида иқтидорли ёшларни мақсад сари одимлаш учун янада руҳлантирди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
Forwarded from Edu.uz
Талабалар ўртасида илғор мобиль иловалар яратиш бўйича ўтказилган «mGovAward» танлови ғолиблари аниқланди

Бугун, 11 ноябрь куни талабалар ўртасида “mGovAward” давлат хизматлари мобил иловаларини яратиш бўйича танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими онлайн тарзда ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Орипов иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳамкорлигида ўтказилган мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган танловда талабалар 5 та йўналишда ўзлари ишлаб чиққан мобил иловалар билан иштирок этди.

Танлов якунларига кўра, масофавий таълимга мўлжаллаган “Roboteach” андроид иловасини яратган жамоа фахрли биринчи ўринни эгаллади.

“Roboteach” масофавий таълимга оид андроид илова бўлиб, унда инглиз тилини ўрганиш учун видео дастур ва тестлар юкланган. Иловада инглиз тилининг бошланғич босиқчдаги дарслари ўзбек тилида тушунтирилган бўлиб, мавзулар мураккаблашгани сари дарслар инглиз тилида тушунтирилади.

ТАТУ Қарши филиали, Қарши давлат университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент транспорт университети талабларидан ташкил топган жамоа 50 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

ТАТУ ўқитувчи ва талабалари томонидан иборат жамоа томонидан имконияти чекланган инсонлар ҳаётини енгиллаштириш йўлида ишлаб чиқилган “Sahiya” иловаси 3-ўринга сазовор бўлди. Дастурчилар 20 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот билан тақдирланади.

“Sahiya” – ногирон кишиларга, шунингдек, соғлом одамларга ҳаётининг турли жабҳаларида ёрдам беришга мўлжалланган универсал тизим. У кўп қирралилиги, созлаш осонлиги учун ҳам ёш ва кекса одамларга мос келади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
#Muhim_xabar

Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g