Yusuf ABSOATOV
164 subscribers
619 photos
78 videos
11 files
339 links
Download Telegram
📌“Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори тасдиқланди.

🔰Қарорга мувофиқ:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба олий таълим муассасалари талабалари орасида кимё ва биология фанлари бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

Халқаро олимпиадалар ғолибларини бир марталик мукофотлаш ҳамда тегишли мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасалари магистратурасига давлат гранти асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тизимини жорий этиш белгиланган.

🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорларини магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилиш;

🔰2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча олий таълим муассасалари умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – олий таълим муассасаси) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказиш ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни олий таълим муассасасининг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган.

🔰Шунингдек,
олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассислигига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади;

🔰олий таълим муассасаларининг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурага олий таълим муассасаларининг кенгаши қарори асосида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри квота доирасида қабул қилиш тартиби жорий қилинади.
_______________________________
👉 @otm_info 👈
Channel name was changed to «Yusuf ABSOATOV»
Forwarded from Edu.uz
#Муҳим_хабар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
БАЁНОТИ

Олий ва ўрта маълим вазирлиги жамоатчилик томонидан пандемия шароитида олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш нархларини оптималлаштириш борасида билдирилган кўплаб мурожаатларни ҳисобга олиб, уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида Молия вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасаларида мавжуд барча ресурсларни сафарбар этиш ҳисобига қатор таклифларни ишлаб чиқди.

Пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайишини ҳисобга олиб, бугунги кунда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорлари ўқитишнинг минимал харажатларини қоплай олмаётганлигига қарамасдан, фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги 2020/2021 ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилади.

Талабаларни қўллаб-қувватлаш ушбу чегирма билан тўхтаб қолмайди.

Шу билан бир қаторда, олий таълим муассасалари томонидан етим, чин етим, ногирон бўлган талабаларга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, “темир дафтар” рўйхатидаги оилалар фарзандлари бўлган талабаларга контракт тўловларини қоплаш учун манзилли моддий ёрдам кўрсатилади. Бунда олий таълим муассасалари мавжуд маблағлари ҳисобидан талабаларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, 4,0 млн. сўмгача молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Бундан ташқари, Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларида тўлов-контракт шакли асосида ўқиётган 4 минг нафардан зиёд талабага шартнома миқдорининг 35 фоизини тўлаш орқали моддий ёрдам кўрсатилади. Ушбу моддий ёрдам бир талабага бир йилда 2,4 млн.сўмдан 3,4 млн.сўмгача миқдорни ташкил этади.

Шунингдек, олий таълим муассасаларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғидан озод қилинган бўлиб, бунда бир нафар талаба учун контракт тўлаган оилага бир йилда 770 минг сўмдан 1 млн. 177 минг сўмгача маблағ даромад солиғидан имтиёз шаклида қайтади.

Тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга шартнома шартларини бажаришда бериладиган чегирмалар ҳисобига давлат бюджетига ортиқча юк тушмаслиги учун олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига тегишли харажатлар нормативлари қайта кўриб чиқилади ҳамда уларда қўшимча таълим хизматларни кўрсатиш ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш орқали чегирма харажатларини қоплаш чоралари кўрилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан соҳада олиб борилаётган барча саъй-ҳаракатлар, аввало, талаба-ёшларга замонавий илмларни эгаллашлари учун қулай шарт-шароит ва ижодий муҳитни яратиш ҳамда сифатли таълимни таъминлаб беришга қаратилган. Шундай экан, вазирлик талбаларни ҳар қандай шароитда ҳам асосий мақсаддан чалғимаслик ва ўз соҳасида етук мутахассис бўлиб етишиш учун тинимсиз изланишдан тўхтамасликка чақиради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Edu.uz
#Эълон

Олий таълим муассасалари учун математика фанидан “Энг яхши дарслик” танлови эълон қилинди

Олий таълим тизимида муҳандис-техника, табиий ҳамда гуманитар фанлар соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишлари учун математика фанидан алоҳида универсал дарслик яратиш бўйича республика танлови эълон қилинди.

Танлов 2020 йил 15 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган.

❗️Танловда қатнашиш истагини билдирган муаллифлар (муаллифлар жамоаси) ўқув адабиётлари қўлёзмаларини замонавий АКТ асосидаги анимациялар, график материаллар, такомилаштирилган янги фан дастурлари асосида қўйилган талаблар бўйича тайёрлашлари лозим.

‼️Қўлёзмалар 2020 йил 10 сентябрдан бошлаб 14 ноябрь кунига қадар вазирликнинг Замонавий ўқув ва услубий адабиётлар яратишни ташкил этиш бўлимига деб [email protected] электрон почта манзилига юборилиши керак.

❇️ Танлов ғолибларига вазирликнинг “Энг яхши дарслик” махсус дипломи берилади ва ғолиб бўлган дарслик вазирликнинг марказлаштирилган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нашр этилиб, Республика ОТМларига тарқатилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сонли қарори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Edu.uz
Forwarded from Edu.uz
#ОТМ_янгиликлари

ТДИУда талабалар учун Муҳаммад Аминхўжа Муқимий кўкрак нишони тасъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонига ташрифи чоғида мажмуада ҳайкали гавдаланган адиблар ҳаёти ва ижодини, бой маънавий меросини ОТМларда кенг ўрганиш, жамоатчиликка, халқимизга, келгуси авлодга етказиш каби вазифалар белгиланган эди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети жамоаси томонидан мана шу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Муҳаммад Аминхўжа Муқимий кўкрак нишони тасъсис этилиб, дастлабки нусхалари тайёрланди.

Кўкрак нишони таъсис этишдан мақсад

Муҳаммад Аминхўжа Муқимий адабий-маънавий меросини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш борасида университет ва бошқа олий таълим муассасаларининг иқтидорли фаол, билимли ва Ватанпарвар талабаларини моддий-маънавий рағбатлантиришдан иборат.

Кўкрак нишони кимларга берилади ва қандай имтиёзлари мавжуд?

Ушбу кўкрак нишони Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг бой маънавий-адабий меросини кенг ўрганган, ушбу билим ва кўникмаларни жамоатчиликка ва келгуси авлодга етказиш борасида “Энг яхши шеърий асар”, “Энг яхши бадиий асар”, “Энг яхши аннимацион асар”, “Энг яхши сценарий муаллифи”, “Энг яхши интерентдаги платморма муаллифи” каби 10дан ортиқ номинациялар ғолибларига берилади.

Ғолиб талабага махсус гувоҳнома ва миқдори 1 000 000 сўмдан кам бўлмаган 10 ойлик стпендия тўлаб берилади.

Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг кўкрак нишони ва махсус гувоҳномасига сазовор бўлган талаба Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичига имтёзли равишда ўқишга қабул қилинади.

Шунингдек, адбининг адабий-маънавий меросини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка тарғиб қилишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган олимлар, шоиру ёзувчилар, муқимийшунослар, мутасаддилар ҳам ушбу кўкрак нишони билан тақдирланиши мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Talaba-yoshlarning bo'sh vaqtlarini mazmunli o'tkazish uchun https://iq.edu.uz/ sayti ishga tushirildi. O'z IQ (intellektual qobiliyat) ingizni tekshirib ko'ring va sertifikatga ega bo'ling. Saytda ishlar davom etmoqda, kamchiliklari bo'lsa yoki taklifingiz bo'lsa izoh qoldiring.

Har qanday (!) fanni o‘zlashtirishda mantiqiy fikrlash juda muhim. O‘quvchining mantiqiy fikrlashini o‘stirib borish orqali uning fanlarni o‘zlashtirishi osonlashishiga erishiladi.
Bir qator xorijiy o‘quv yurtlariga kirish uchun mantiqiy imtihon joriy qilingan. Ayrim kompaniyalar ishga qabul qilishda ham xodimning IQ sini sinovdan o‘tkazadi. Nega? Chunki ular jahon tajribasidan juda yaxshi bilishadiki, mantiqiy mushohadasi kuchli kishi ma’lumotlarni qiyinchiliksiz o‘zlashtiradi, voqeaga tanqidiy mushohada bildira oladi.

P.S. sertifikat kirish imtixonlariga qo'shimcha ball yoki baholash me'zonlariga asos bo'lmaydi.
Forwarded from Edu.uz
#Танлов

«Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танловини эълон қилади.

Танловнинг асосий мақсади ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, олий таълим муассасаларида ўзбек тилининг ўқитилишини такомиллаштирувчи илмий-услубий фаолиятни ривожлантиришдан иборат.

Танловга қуйидаги йўналишлар бўйича илмий, услубий, ижодий ишлар қабул қилинади:

👉 филологик йўналишларда –соҳага алоқадор тилшуносликнинг назарий ҳамда амалий долзарб муаммолари ва уларнинг ечимига қаратилган ишлар, ўзбек тили ва адабиёти бўйича замонавий кадрлар тайёрлаш истиқболлари, ўзбек тилини ривожлантириш масалалари;

👉 нофилологик йўналишларда - ўзбек тилининг соҳавий терминологияси ва уларни соҳаларга боғлаб амалий интенсив ўқитиш ҳамда баҳолаш методикаси, соҳаларда давлат тилининг имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланиш ҳамда соҳавий иш юритишни такомиллаштириш истиқболлари;

👉 методик йўналишда – ўзбек тилини интенсив ўқитишнинг замонавий самарали методлари ва баҳолаш мезонлари, ўзбек адабий тилининг орфоэпик, орфографик ва услубий меъёрларини ўқитиш ва баҳолаш методикаси.

Республика танлови ҳар бир йўналиш бўйича қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

1️⃣ Энг яхши дарслик;
2️⃣ Энг яхши ўқув қўлланма;
3️⃣ Энг яхши услубий қўлланма.

Танловга илмий, услубий, ижодий ишлар 2020 йилнинг 20 августидан 20 сентябрига қадар қабул қилинади. Ижодий ишларни кўриб чиқиш ва баҳолаш – 10 октябргача.

🔹Ғолибларни тақдирлаш – 20 октябргача амалга оширилади.

🔹Ижодий ишлар [email protected] электрон манзили орқали онлайн қабул қилинади.

Танлов юзасидан қўшимча маълумотларни www.til.gov.uz сайтидан,вазирликнинг @edu.uz телеграм каналидан ёки ташкилий қўмитанинг 71 2461624 телефони орқали олишингиз мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Кимё ва биология йўналишларида таълим сифати оширилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
📚 "Birga kitob o'qiymiz" loyihasi g'oliblari bilan tanishing

Talaba Yoshlar sahifasida Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi va asaxiy.uz internet do'koni bilan hamkorlikda o'tkazilgan "Birga kitob o'qiymiz" loyihasi o'z nihoyasiga yetdi!
🌟 G'oliblarga va'da qilingan 4G WiFi Router, Mi Band 4 va Mi Band 3 Smartwatch hamda kitoblar to'plami tez orada uylariga yetkaziladi.

🌟Tanlov tashkilotchilari:
© Izzatxo'ja Asomiddinov
© O'lmasoy Tojiyeva


👉 Loyiha rasmiy kanali: @KitobxonlarOlami
👉 Rasmiy kanalimiz: @TalabaYoshlar
Forwarded from Edu.uz
#Тавсия

Халқаро олий таълим онлайн кўргазмаси

Кўргазмада нафақат тўғридан-тўғри савол бериш, балки Интернетда имтиҳон топшириш ва уйдан чиқмасдан ўқишга кириш имконияти мавжуд.

❇️ "Савол – жавоб" форматида дунёнинг 30 дан ортиқ университетлари вакиллари билан мулоқот қилиш;

❇️ Қабулга тайёргарлик: дастурлар ва курслар;

❇️TOEFL, IELTS, GMAT топшириш тўғрисида муҳим маълумотлар;

❇️ 2020/2021–ўқув йили учун қабул қоидалари ҳақида ҳамма нарса;

Лойиҳа иштирокчилар – Австралия, Қозоғистон, БАА, Россия, АҚШ, Туркия, Чехия, Швейцария ва бошқа мамлакатларнинг етакчи университетлари ва бизнес мактаблари.

Ўтказилиш вақти: 12:00дан 20:00гача.

Тадбирда қатнашиш БЕПУЛ.

❗️Сайтда рўйхатдан ўтиш шарт: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSf5-pdiMvHRaPRHHZcC-aFeRvyAxkcmZ0z3TXkCTSjEitJ7fw/viewform?embedded=true

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Edu.uz
​​#Хушхабар

31-Халқаро биология олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчи илк бор олтин медални қўлга киритди

Халқаро биология олимпиадаси
(International Biology Olympiad (IBO) Япония давлати томонидан ташкил қилинган бўлиб, унда 52 та давлатдан 200 нафар иштирокчи қатнашди.

31-Халқаро олимпиадада муваффақиятли иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчилар илк маротаба олтин медални қўлга киритишди. Жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг академик лицей 2-босқич ўқувчиси Саида Валижонова нуфузли халқаро олимпиадада муносиб иштирок этди ва терма жамоа тарихида биринчи олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, Бухоро давлат университетининг Қоракўл академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Равшанбек Каримов ва Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Сардор Тожибоевлар кумуш медални қўлга киритишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига мувофиқ, Халқаро биология олимпиадаси (International Biology Olympiad (IBO)да ғолиб бўлган ўқувчилар давлат ОТМларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинади.

Мазкур олимпиадада ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

👉 1-ўрин (олтин медаль) учун — 500, ўқитувчисига — 450 баравари;
👉 2-ўрин (кумуш медаль) учун — 300, ўқитувчисига — 250 баравари;
👉 3-ўрин (бронза медаль) учун — 200, ўқитувчисига — 150 баравари,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
❗️ДИҚҚАТ, МУҲИМ ХАБАР:

Техникумларга ўқишга кириш учун онлайн ариза топшириш платформаси - (texnikum.edu.uz) бугун, 25 август куни соат 14.00 дан бошлаб ишга туширилади.

Техникумларга электрон платформа орқали қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

1️⃣ Электрон ариза;
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
3️⃣ 3x4 фотосурат.

👉 2020/2021 ўқув йили учун ТЕХНИКУМЛАРГА ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИНИ КЎРИШ:
https://t.iss.one/otm_info/348
______________________________________________________
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ “Илҳом” мукофоти таъсис этилди

🏅Ҳукумат қарори (503-сон, 24.08.2020 й.) билан “Илҳом” мукофоти таъсис этилди.

📋 Қарорга мувофиқ, “Илҳом” мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

➡️ Мукофот шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.

🏢 Мукофот учун танловни юқори савияда ўтказишга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ҳисобланади.

🎓 Танловда республикамиздаги барча ОТМ иштирок этиши мумкин.

♻️ Танлов икки дастлабки саралаш ва асосий танлов босқичларида ўтказилади.

🧾 Дастлабки саралаш босқичида номзодлар ОТМ миқёсида тест саволлари орқали сараланади.

Тест саволлари миллий адабиётимизнинг дурдона асарлари, адиб ва мутафаккирларнинг бой маънавий мероси, шоир ва ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижодини қамраб олувчи 50 та саволдан иборат бўлади.

📝 Тест натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган 3 нафар номзод ОТМ ректорининг тақдимномаси асосида кейинги босқичда иштирок этиши мумкин.

🗓 ОТМда сараланган номзодларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилиб, ҳар йили 15 апрелга қадар танловни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитага тақдим этилади.

📊 Ташкилий қўмита томонидан 1 ой давомида тақдим этилган ишларнинг ижтимоий аҳамияти, мавзунинг ёритилиши, талқиннинг ўзига хослиги, асарнинг бадиийлиги бўйича ҳар бир талаб 5 баллик тизимга биноан баҳоланади.

🔰 Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

👉 1-ўрин учун “Spark” автомобили, махсус диплом ва статуэтка;
👉 2-ўрин учун30 млн. сўм пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка;
👉 3-ўрин учун 15 млн. сўм пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка.

❗️ Мукофот билан тақдирлаш ҳар йили Адиблар хиёбони очилган кун20 майда “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Pandemiya davrida Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi tomonidan joriy etilgan axborot tizimlari

@yusufabsoatov