Yusuf ABSOATOV
164 subscribers
619 photos
78 videos
11 files
339 links
Download Telegram
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
❗️Президент талабалар учун арзон интернет трафиклари жорий этиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилишда тегишли мутасаддиларга чекка ҳудудларни ҳам тезроқ интернет билан таъминлаш ва талабалар учун арзонлаштирилган интернет трафиклари ажратиш бўйича топшириқ берган. Президентга бу таклифни Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева билдирган, дея хабар бермоқда ЎзА (@uzauz) мухбири.

— Талабалар билан доимий мулоқотдамиз, янги ўқув йилини бошлашда нималарга эътибор бериш ҳақида таклифлар оляпмиз. Пандемия сабаб ўтган йили иккинчи семестрни онлайн тарзда ташкил қилдик, ҳимояларни ўтказдик. Лекин шундан сўнг кўпчилик талабаларда ўзига хос таклифлар ва талаблар юзага келди. Агар янги ўқув йилини биз онлайн бошлайдиган бўлсак, чекка қишлоқларни ҳам интернет билан таъминлаш масаласини ҳамда талабалар учун муҳим бўлган арзонлаштирилган интернет трафикларни ажратиш борасида мурожаат қилдим ва Президентимиз тегишли мутасаддиларга бу бўйича топшириқ бердилар. Ўйлайманки, бу ҳаммамиз учун жуда ҳам қулай шароитни вужудга келтиради, - деди Гулчеҳра Рихсиева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Республика Олий таълим кенгаши раиси Ўктам Умурзоқов янги ўқув йили онлайн тарзда бошланишини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.


➡️ @uzauz
Oliy ta'lim muassasalari bakalavriatining Ikkinchi mutaxassislikka hujjat topshirish istagidagilar diqqatiga!

Davlat oliy ta'lim muassasalariga 2-oliy ta'lim bo'yicha arizalarni qabul qilish Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligining ikkinchitalim.edu.uz - onlayn platformasi orqali amalga oshiriladi.

P.S. Arizalarni topshirish joriy yilning 30 avgustiga qadar davom etadi.
ОГОҲ БЎЛИНГ, АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ!

❗️Ўзбекистонда ўқитиб Буюк Британия дипломини беришни ваъда қилаётган ташкилотлар бўйича ахборот
Нодавлат таълим ташкилотлари сони ва йўналишлари ошгани, улар фаолиятини ташкил этишда, халқаро ташкилотлар, хорижий олий таълим муассасалари билан фаол ҳамкорлик қилинаётгани қувонарли ҳол.
⚠️Бироқ айрим ҳолатларда мазкур муассасалар фаолияти, вазифаси ва ваколати билан боғлиқ масалаларнинг нотўғри тушунилиши ёки талқин қилиниши сабабли фуқароларимизда айрим нодавлат таълим ташкилотлари ҳақида холис ахборот олишга бўлган эҳтиёж пайдо бўлмоқда.
📥Буни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм ботига (@Uztdibot) фойдаланувчилар томонидан юртимиздаги нодавлат таълим ташкилотлари фаолияти юзасидан келиб тушаётган кўплаб саволлардан кўришимиз мумкин.
Хусусан, кўпчилик “BRITISH FOUNDATION TASHKENT”, “LONDON GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS” ва “INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT ташкилотлари томонидан берилган дипломлар Ўзбекистонда олий таълим муассасаси дипломи сифатида тан олинадими?” деб мурожаат қилмоқда.
📌Юқоридаги масала юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
👉“BRITISH FOUNDATION TASHKENT” нодавлат таълим муассасаси (СТИР 305849046) Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ирригатор кўчаси, 3-уй манзилида “Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” таълим тури бўйича 2019 йил 16 майда KMO 0345 рақамли лицензия олган бўлиб, ушбу лицензияга кўра, математика, иқтисодиёт, бизнес, инглиз тили таълим йўналишларида таълим хизматларини кўрсатиши мумкин. Мазкур лицензия олий таълим тури бўйича таълим хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бермайди.
👉“LONDON GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS” ташкилоти олий таълим тури бўйича таълим хизматлари кўрсатиш учун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олмаган. Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият лицензияланиши шарт бўлган фаолият тури ҳисобланиб, ҳар қандай таълим тури бўйича нодавлат таълим ташкилотлари томонидан таълим хизматларини лицензиясиз кўрсатилиши ноқонуний ҳисобланади.

👉“INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT нодавлат таълим муассасасига Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор даҳаси, 9а-мавзе, 18а-уй, 13-хонадон манзилида “Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” таълим тури бўйича 2019 йил 16 майда KMO 0256 рақамли лицензия расмийлаштирилган. Ушбу лицензияга кўра, муассаса бошланғич бухгалтерия ҳисоби малака ошириш курси, физика, кимё, математика, она тили ва адабиёт, рус тили, тарих, ACCA-халқаро бухгалтерия ҳисоби ва аудит, IELTS, инглиз тили таълим йўналишларида таълим хизматлари кўрсатиши мумкин.
Мазкур муассасанинг веб-сайтида имтиҳонларни муваффақиятли топширган ёшларга Буюк Британиянинг Oxford Brookes University, Франциянинг European Global University каби олий таълим муассасаларининг бакалавр дипломи берилиши эълон қилинган. Лекин муассасанинг номлари юқорида қайд этилган Европанинг олий таълим муассасалари таълим дастурлари асосида фаолият юритиши учун тегишли лицензия олиниши талаб этилади.
⚠️Нодавлат таълим муассасаси томонидан Буюк Британиянинг Oxford Brookes University олий таълим муассасасининг бакалавр дипломи берилиши ҳамда бу диплом Ўзбекистон Республикасида тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олиниши тарғиб қилинмоқда. Бакалавр дипломи “INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT нодавлат таълим муассасаси томонидан эмас, балки Буюк Британиянинг олий таълим муассасаси томонидан фақат имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган битирувчиларга берилади. “INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT нодавлат таълим муассасасининг бакалавр дипломи бериш ҳуқуқи мавжуд эмас.
______________________
👉 @otm_info 👈
Forwarded from Edu.uz
​​#Қабул2020

Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул давом этмоқда

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳозирги вазият ва абитуриентлар қулайлигини ҳисобга олинган ҳолда, ҳужжатларни топшириш муддати 2020 йил 20 августгача узайтирилиди.

Кириш имтиҳонлари 25 августдан 1 сентябргача режалаштирилган.

Имтиҳонлар икки фан бўйича: математика ва инглиз тили фанларидан олинади.

❗️Ариза шаклини қуйидаги манзилда олиш мумкин: https://cc.uz/16613

Қўшимча саволлар учун: 78 150 60 08, TOBB ETU Тошкентдаги филиалининг расмий канали

—————————————————-

Прием документов в Ташкентский филиал Турецкого университета экономики и технологий продолжается

Учитывая нынешнюю ситуацию с пандемией коронавируса и для удобства абитуриентов сроки подачи документов продлены до 20 августа 2020 года.

Проведение вступительных экзаменов планируется в период с 25 августа по 1 сентября.

Экзамены будут по двум предметам: математика и английский язык.

Форму заявки можете получить по ссылке: https://cc.uz/16613

Для дополнительной информации: 78 150 60 08, Официальный канал Ташкентского филиала TOBB ETU

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Edu.uz
​​#Муҳим_мавзу

Техникумлар фаолиятини ташкил этишдаги меҳнат муносабатларига доир масалалар

Б.ҚОДИРОВ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ташкилий-кадрлар бошқармаси бошлиғи, юридик фанлари доктори, доцент:

– Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ касб-ҳунар коллежларида умумтаълим мактабининг 9-синф битирувчилари ўқишга қабул қилиниб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги принципи асосида 3 йил давомида ўқитилган.

Техникумда эса ўқиш умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Муҳим жиҳати шундаки, техникумларда таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунинг учун техникум директорининг иш хусусияти, амалга оширадиган вазифалари ва функциялари касб-ҳунар коллежи директорининг иш хусусиятидан тубдан фарқ қилишига эътибор қаратиш зарур.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2226

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️Кимё ва биология фанларини ривожлантириш бўйича инқилобий қарор!

«Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

👉 республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган 14 та таянч мактаблари ташкил этилади;

👉 туман (шаҳар)ларда босқичма-босқич кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 150 та мактаблар ташкил этилади;

👉 ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинган кимё ва биология фанлари ўқитувчилари ҳамда раҳбар кадрларининг устама ҳақи миқдори 2021 йил 1 январдан бошлаб 50 %гача оширилади;

👉 Давлат тест маркази 2021 йил 1 февралга қадар кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини жорий қилади. Миллий сертификатга эга ўқувчилар давлат ОТМига ўқишга киришда кимё ёки биология фанидан тест топширишдан озод этилади ҳамда уларга максимал балл берилади;

👉 2021 йилдан бошлаб ҳар 2 йилда бир маротаба ОТМ талабалари орасида кимё ва биология фанлари бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадалари ўтказилади.

Мазкур олимпиадаларда ғолиб бўлган талабаларга бир марталик мукофот тақдим этилади ҳамда тегишли йўналишлар бўйича магистратурага давлат гранти асосида имтиҳонсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади;

👉 ОТМларнинг кимё ва биология йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинади;

👉 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча ОТМлар умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – олий таълим муассасаси) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни ОТМ маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тартиби жорий этилади;

👉 Олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш мақсадида 2021 йилдан уларга бир маротаба ойлик маошининг 100 % миқдорида ҳақ тўлаш, шунингдек кимё ва биология фанлари бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга ўқув йили давомида ОТМ бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маошларига 25 % миқдорида устама ҳақ белгилаш тартиби жорий этилади;

👉 ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур муассасаларнинг магистратура мутахассислигига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади;

👉 ОТМларнинг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурасига имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри қабул қилиш тартиби жорий қилинади.


➡️ @uzauz
📌“Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори тасдиқланди.

🔰Қарорга мувофиқ:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба олий таълим муассасалари талабалари орасида кимё ва биология фанлари бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

Халқаро олимпиадалар ғолибларини бир марталик мукофотлаш ҳамда тегишли мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасалари магистратурасига давлат гранти асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тизимини жорий этиш белгиланган.

🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорларини магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилиш;

🔰2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча олий таълим муассасалари умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – олий таълим муассасаси) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказиш ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни олий таълим муассасасининг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган.

🔰Шунингдек,
олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассислигига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади;

🔰олий таълим муассасаларининг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурага олий таълим муассасаларининг кенгаши қарори асосида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри квота доирасида қабул қилиш тартиби жорий қилинади.
_______________________________
👉 @otm_info 👈
Channel name was changed to «Yusuf ABSOATOV»
Forwarded from Edu.uz
#Муҳим_хабар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
БАЁНОТИ

Олий ва ўрта маълим вазирлиги жамоатчилик томонидан пандемия шароитида олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш нархларини оптималлаштириш борасида билдирилган кўплаб мурожаатларни ҳисобга олиб, уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида Молия вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасаларида мавжуд барча ресурсларни сафарбар этиш ҳисобига қатор таклифларни ишлаб чиқди.

Пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайишини ҳисобга олиб, бугунги кунда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорлари ўқитишнинг минимал харажатларини қоплай олмаётганлигига қарамасдан, фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги 2020/2021 ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилади.

Талабаларни қўллаб-қувватлаш ушбу чегирма билан тўхтаб қолмайди.

Шу билан бир қаторда, олий таълим муассасалари томонидан етим, чин етим, ногирон бўлган талабаларга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, “темир дафтар” рўйхатидаги оилалар фарзандлари бўлган талабаларга контракт тўловларини қоплаш учун манзилли моддий ёрдам кўрсатилади. Бунда олий таълим муассасалари мавжуд маблағлари ҳисобидан талабаларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, 4,0 млн. сўмгача молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Бундан ташқари, Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларида тўлов-контракт шакли асосида ўқиётган 4 минг нафардан зиёд талабага шартнома миқдорининг 35 фоизини тўлаш орқали моддий ёрдам кўрсатилади. Ушбу моддий ёрдам бир талабага бир йилда 2,4 млн.сўмдан 3,4 млн.сўмгача миқдорни ташкил этади.

Шунингдек, олий таълим муассасаларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғидан озод қилинган бўлиб, бунда бир нафар талаба учун контракт тўлаган оилага бир йилда 770 минг сўмдан 1 млн. 177 минг сўмгача маблағ даромад солиғидан имтиёз шаклида қайтади.

Тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга шартнома шартларини бажаришда бериладиган чегирмалар ҳисобига давлат бюджетига ортиқча юк тушмаслиги учун олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига тегишли харажатлар нормативлари қайта кўриб чиқилади ҳамда уларда қўшимча таълим хизматларни кўрсатиш ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш орқали чегирма харажатларини қоплаш чоралари кўрилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан соҳада олиб борилаётган барча саъй-ҳаракатлар, аввало, талаба-ёшларга замонавий илмларни эгаллашлари учун қулай шарт-шароит ва ижодий муҳитни яратиш ҳамда сифатли таълимни таъминлаб беришга қаратилган. Шундай экан, вазирлик талбаларни ҳар қандай шароитда ҳам асосий мақсаддан чалғимаслик ва ўз соҳасида етук мутахассис бўлиб етишиш учун тинимсиз изланишдан тўхтамасликка чақиради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Edu.uz
#Эълон

Олий таълим муассасалари учун математика фанидан “Энг яхши дарслик” танлови эълон қилинди

Олий таълим тизимида муҳандис-техника, табиий ҳамда гуманитар фанлар соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишлари учун математика фанидан алоҳида универсал дарслик яратиш бўйича республика танлови эълон қилинди.

Танлов 2020 йил 15 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган.

❗️Танловда қатнашиш истагини билдирган муаллифлар (муаллифлар жамоаси) ўқув адабиётлари қўлёзмаларини замонавий АКТ асосидаги анимациялар, график материаллар, такомилаштирилган янги фан дастурлари асосида қўйилган талаблар бўйича тайёрлашлари лозим.

‼️Қўлёзмалар 2020 йил 10 сентябрдан бошлаб 14 ноябрь кунига қадар вазирликнинг Замонавий ўқув ва услубий адабиётлар яратишни ташкил этиш бўлимига деб [email protected] электрон почта манзилига юборилиши керак.

❇️ Танлов ғолибларига вазирликнинг “Энг яхши дарслик” махсус дипломи берилади ва ғолиб бўлган дарслик вазирликнинг марказлаштирилган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нашр этилиб, Республика ОТМларига тарқатилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сонли қарори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Edu.uz
Forwarded from Edu.uz
#ОТМ_янгиликлари

ТДИУда талабалар учун Муҳаммад Аминхўжа Муқимий кўкрак нишони тасъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонига ташрифи чоғида мажмуада ҳайкали гавдаланган адиблар ҳаёти ва ижодини, бой маънавий меросини ОТМларда кенг ўрганиш, жамоатчиликка, халқимизга, келгуси авлодга етказиш каби вазифалар белгиланган эди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети жамоаси томонидан мана шу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Муҳаммад Аминхўжа Муқимий кўкрак нишони тасъсис этилиб, дастлабки нусхалари тайёрланди.

Кўкрак нишони таъсис этишдан мақсад

Муҳаммад Аминхўжа Муқимий адабий-маънавий меросини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш борасида университет ва бошқа олий таълим муассасаларининг иқтидорли фаол, билимли ва Ватанпарвар талабаларини моддий-маънавий рағбатлантиришдан иборат.

Кўкрак нишони кимларга берилади ва қандай имтиёзлари мавжуд?

Ушбу кўкрак нишони Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг бой маънавий-адабий меросини кенг ўрганган, ушбу билим ва кўникмаларни жамоатчиликка ва келгуси авлодга етказиш борасида “Энг яхши шеърий асар”, “Энг яхши бадиий асар”, “Энг яхши аннимацион асар”, “Энг яхши сценарий муаллифи”, “Энг яхши интерентдаги платморма муаллифи” каби 10дан ортиқ номинациялар ғолибларига берилади.

Ғолиб талабага махсус гувоҳнома ва миқдори 1 000 000 сўмдан кам бўлмаган 10 ойлик стпендия тўлаб берилади.

Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг кўкрак нишони ва махсус гувоҳномасига сазовор бўлган талаба Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичига имтёзли равишда ўқишга қабул қилинади.

Шунингдек, адбининг адабий-маънавий меросини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка тарғиб қилишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган олимлар, шоиру ёзувчилар, муқимийшунослар, мутасаддилар ҳам ушбу кўкрак нишони билан тақдирланиши мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Talaba-yoshlarning bo'sh vaqtlarini mazmunli o'tkazish uchun https://iq.edu.uz/ sayti ishga tushirildi. O'z IQ (intellektual qobiliyat) ingizni tekshirib ko'ring va sertifikatga ega bo'ling. Saytda ishlar davom etmoqda, kamchiliklari bo'lsa yoki taklifingiz bo'lsa izoh qoldiring.

Har qanday (!) fanni o‘zlashtirishda mantiqiy fikrlash juda muhim. O‘quvchining mantiqiy fikrlashini o‘stirib borish orqali uning fanlarni o‘zlashtirishi osonlashishiga erishiladi.
Bir qator xorijiy o‘quv yurtlariga kirish uchun mantiqiy imtihon joriy qilingan. Ayrim kompaniyalar ishga qabul qilishda ham xodimning IQ sini sinovdan o‘tkazadi. Nega? Chunki ular jahon tajribasidan juda yaxshi bilishadiki, mantiqiy mushohadasi kuchli kishi ma’lumotlarni qiyinchiliksiz o‘zlashtiradi, voqeaga tanqidiy mushohada bildira oladi.

P.S. sertifikat kirish imtixonlariga qo'shimcha ball yoki baholash me'zonlariga asos bo'lmaydi.
Forwarded from Edu.uz
#Танлов

«Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танловини эълон қилади.

Танловнинг асосий мақсади ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, олий таълим муассасаларида ўзбек тилининг ўқитилишини такомиллаштирувчи илмий-услубий фаолиятни ривожлантиришдан иборат.

Танловга қуйидаги йўналишлар бўйича илмий, услубий, ижодий ишлар қабул қилинади:

👉 филологик йўналишларда –соҳага алоқадор тилшуносликнинг назарий ҳамда амалий долзарб муаммолари ва уларнинг ечимига қаратилган ишлар, ўзбек тили ва адабиёти бўйича замонавий кадрлар тайёрлаш истиқболлари, ўзбек тилини ривожлантириш масалалари;

👉 нофилологик йўналишларда - ўзбек тилининг соҳавий терминологияси ва уларни соҳаларга боғлаб амалий интенсив ўқитиш ҳамда баҳолаш методикаси, соҳаларда давлат тилининг имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланиш ҳамда соҳавий иш юритишни такомиллаштириш истиқболлари;

👉 методик йўналишда – ўзбек тилини интенсив ўқитишнинг замонавий самарали методлари ва баҳолаш мезонлари, ўзбек адабий тилининг орфоэпик, орфографик ва услубий меъёрларини ўқитиш ва баҳолаш методикаси.

Республика танлови ҳар бир йўналиш бўйича қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

1️⃣ Энг яхши дарслик;
2️⃣ Энг яхши ўқув қўлланма;
3️⃣ Энг яхши услубий қўлланма.

Танловга илмий, услубий, ижодий ишлар 2020 йилнинг 20 августидан 20 сентябрига қадар қабул қилинади. Ижодий ишларни кўриб чиқиш ва баҳолаш – 10 октябргача.

🔹Ғолибларни тақдирлаш – 20 октябргача амалга оширилади.

🔹Ижодий ишлар [email protected] электрон манзили орқали онлайн қабул қилинади.

Танлов юзасидан қўшимча маълумотларни www.til.gov.uz сайтидан,вазирликнинг @edu.uz телеграм каналидан ёки ташкилий қўмитанинг 71 2461624 телефони орқали олишингиз мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Кимё ва биология йўналишларида таълим сифати оширилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
📚 "Birga kitob o'qiymiz" loyihasi g'oliblari bilan tanishing

Talaba Yoshlar sahifasida Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi va asaxiy.uz internet do'koni bilan hamkorlikda o'tkazilgan "Birga kitob o'qiymiz" loyihasi o'z nihoyasiga yetdi!
🌟 G'oliblarga va'da qilingan 4G WiFi Router, Mi Band 4 va Mi Band 3 Smartwatch hamda kitoblar to'plami tez orada uylariga yetkaziladi.

🌟Tanlov tashkilotchilari:
© Izzatxo'ja Asomiddinov
© O'lmasoy Tojiyeva


👉 Loyiha rasmiy kanali: @KitobxonlarOlami
👉 Rasmiy kanalimiz: @TalabaYoshlar
Forwarded from Edu.uz
#Тавсия

Халқаро олий таълим онлайн кўргазмаси

Кўргазмада нафақат тўғридан-тўғри савол бериш, балки Интернетда имтиҳон топшириш ва уйдан чиқмасдан ўқишга кириш имконияти мавжуд.

❇️ "Савол – жавоб" форматида дунёнинг 30 дан ортиқ университетлари вакиллари билан мулоқот қилиш;

❇️ Қабулга тайёргарлик: дастурлар ва курслар;

❇️TOEFL, IELTS, GMAT топшириш тўғрисида муҳим маълумотлар;

❇️ 2020/2021–ўқув йили учун қабул қоидалари ҳақида ҳамма нарса;

Лойиҳа иштирокчилар – Австралия, Қозоғистон, БАА, Россия, АҚШ, Туркия, Чехия, Швейцария ва бошқа мамлакатларнинг етакчи университетлари ва бизнес мактаблари.

Ўтказилиш вақти: 12:00дан 20:00гача.

Тадбирда қатнашиш БЕПУЛ.

❗️Сайтда рўйхатдан ўтиш шарт: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSf5-pdiMvHRaPRHHZcC-aFeRvyAxkcmZ0z3TXkCTSjEitJ7fw/viewform?embedded=true

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw