#Юқори_Чирчиқ
#Диққат!!!
#Ўқишга_қабул_қиламиз!!!

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Айни пайтда Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Рядом указов Президента Шавката Мирзиёева в связи с 30-летием независимости страны группа наших соотечественников награждена орденами и медалями, почетными званиями.

В эти минуты в резиденции Куксарой проходит церемония вручения этих наград.

Facebook|Instagram|Twitter
#Саховат_ва_кўмак
#байрам_арафисида_ёлғиз_яшовчи_фуқаролар_ҳолидан_ҳабар_олинмоқда

📍Юқори Чирчиқ тумани тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими раҳбари Г.Каримбоева, ходимлари Д.Бердиева, Г.Атемқулова, Д.Пернекулова, М.Рустамова, Г.Батирова, У.Боялиева, Н.Сманалиева ҳамда С.Турғуновалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан туманда истиқомат қилувчи 16 нафар якка ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кекса пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг хонадонларига бориб, холидан хабар олинди.

💐Уларнинг хар бирига хомий ташкилотлар томонидан ажратилган озиқ-овқат махсулотлари, саноат моллари байрам совғаси сифатида тақдим этилди.

✔️Бу каби эътибордан барча ёлғиз кексалар жумладан, Бородина Анна, Ишпулатова Райхон, Кабалёнова Арина, Ким Алла, Кулинтаева Гулбаралар миннатдор эканликларини билдириб, кўнгиллари кўтарилди.

🔴Юқори Чирчиқ тумани бўйича жами 15 миндан зиёд пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд бўлиб, тегишли имтиёзлардан фойдаланишлари ташкил этилган.

📊Жумладан, 2021 йилнинг 8 ойи давомида жами 58 нафар ногиронлиги бўлган мухтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари, 26 та ногиронлик аравачаси , 7 та эшитиш мосламаси, 31 та хасса, 11 та қўлтиқ-таёқ, 2 та тирсакли қўлтиқ-таёқ хамда 2 та кўзи ожизлар хассаси ва 3 та юриш мосламалари бепул етказилди.

🔰Бундан ташқари 69 нафар кекса пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахслар Республика Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги сихатгохларда бепул даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Президент фармонларига мувофиқ қуйидаги хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналаримиз раҳбарларига Фавқулодда ва Мухтор Элчи олий дипломатик мартабаси берилди:

Хитой Халқ Республикасидаги элчи Бахтиёр Одилович Саидов;
Туркия Республикасидаги элчи Алишер Анварович Агзамходжаев;
Америка Қўшма Штатларидаги элчи Жавлон Абдужалолович Вахабов;
Россия Федерациясидаги элчи Ботиржон Закирович Асадов;
Корея Республикасидаги элчи Виталий Васильевич Фен;
Қувайт Давлатидаги элчи Бахром Журабоевич Аълоев.



В преддверии 30-летия независимости Республики Узбекистан в соответствии с указами Президента руководителям следующих дипломатических представительств нашей страны в иностранных государствах присвоен высший дипломатический ранг Чрезвычайного и Полномочного Посла:

послу в Китайской Народной Республике Бахтиёру Одиловичу Саидову;
послу в Турецкой Республике Алишеру Анваровичу Агзамходжаеву;
послу в Соединенных Штатах Америки Жавлону Абдужалоловичу Вахабову;
послу в Российской Федерации Ботиржону Закировичу Асадову;
послу в Республике Корея Виталию Васильевичу Фену;
послу в Государстве Кувейт Бахрому Журабоевичу Аълоеву.

Facebook|Instagram|Twitter
#Эътибор

⚡️Мирзоҳид Раҳимов меҳнатидан чинакам шуҳрат топган санъаткор эди...

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Эътироф
#Байрам_муносабати_билан_соҳа_вакиллари_тақдирланди

⚡️Энг улуғ ва энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан турли ташкилот соҳа вакилларининг фаолияти муносиб баҳоланмоқда.

✔️Бугун туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 майдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ фаоллар орден ва медаллар билан мукофотландилар.

🤝Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов раҳбарлигида мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

🏅Ушбу тадбирда туманнинг 97 нафар раҳбарлари “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
КОРОНАВИРУСДАН ҲИМОЯ ҚИЛА ОЛАДИГАН ЙЎЛ БУ – ЭМЛАШДИР

Савол:
– Юртимизда коронавирус пандемияси деган офат бутун халқимиз бошига катта ташвиш солиб турибди. Албатта, бу бало бутун ер юзи аҳлига ташвиш, саросима келтириб чиқарди. Шундай экан, бугун ёшу қарини бир савол қийнаяпти: эртага нима бўлади? Ҳали узоқ вақт “оғзига ниқоб тақиб” юраверадими? Мутахассислар бу ҳақида нима дейишмоқда?

Жавоб:
– Дунё яралибдики, у ўз бошидан жуда кўп офатларни кечирди. Бунга Жаҳон урушларини, қўзғалонлар, давлат тўнтаришлари, табиий офатларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бу даҳшатли ҳодисаларга турли даврларда инсоният ҳаётига рахна солган касалликларни қўшса асло муболаға бўлмайди. Тарихнинг бирор йили юқумли касалликларнинг оммавий тарқалишисиз ўтмаган. Фақат эмлаш ва вакциналар амалиётга татбиқ этилиши даврига келибгина инсоният бу касалликлар қаршисида мутлоқ ожизликдан қутилди.
Бутун дунё COVID-19 инфекциясини енгишга ҳаракат қилмоқда. Унинг тарқалиши 2019 йил охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида бошланган. Аммо бу инсоният дуч келган биринчи пандемия эмас. Тарих ўн миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган, COVID-19га нисбатан анча даҳшатли ва ҳалокатли касалликлардан гувоҳлик беради. Вабо, чин чечак ёки гриппнинг “Испанка” номи билан тарихда қолган тури ҳар қандай қуролли тўқнашувлардан кам бўлмаган талафотларга сабабчи бўлган. 1817 йилдан 1961 йилгача еттита вабо пандемияси қайд этилган ва бу каби пандемиялар миллионлаб инсонларни ҳаётига зомин бўлган. Лекин пандемиялардан кейин ҳаёт яна аста-секинлик билан ўз изига тушиб кетган. Шундай экан, вақт олий ҳакам биз бу пандемияни ҳам енгиб ўтамиз. Одамларнинг қанча муддат тиббий ниқоб тақиб юришларига келсак, у қачон вирусни тўлиқ енгишимизга ва барқарор эпидемик вазиятга эга бўлишимизга боғлиқ. Бундан ташқари, республикамизда амалга оширилаётган эмлаш жараёнларида фаол иштирок этишлари муҳим ҳисобланади.
@sanepidxizmat