#Юқори_Чирчиқ
#Ёшлар_ойлиги_доирасида_Street_Workout_мусобақаси_ўтказилди

📊Юқори Чирчиқ тумани “
Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бугун “Street workout” кўча фитнеси бўйича мусобақанинг туман биринчилиги бўлиб ўтди.

🏆Спорт мусобақаси “Т.Г.Хван” Махалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги workout майдончасида 16 ва 19 умумий ўрта таълим мактабларининг 12 ёшдан 16 ёшгача бўлган битирувчи
ёшлар, ўқувчилар, хаваскор спортчилари орасида бўлиб ўтди.

🥇🥈Мусобақа сўнгида туманнинг 19- умумий ўрта таълим мактаби
ёшлари фахрли биринчи, 16-умумий ўрта таълим мактаби иккинчи ўринни эгаллади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat