Ҳайит намози ўқилиш вақти маълум бўлди

2021 йил 13 май пайшанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:30 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Юқори_Чирчиқ
#Аёллар_дафтарига_киритилган_фуқароларнинг_4_нафарига_субсидиялар_ажратилди

📊✳️Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган 4 нафар фуқарога жамғарма ҳисобидан субсидия ажратилиб, суғориш воситалари билан таъминланди.

Бундай эътибордан оз бўлсада аёлларинг кўнгиллари кўтарилиб, хонадонлари ками-кўстини тўлдиришга ёрдамлашса ажаб эмас!

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Шукроналик туйғуси.
🍃
Бой одам уйининг балконида ўтириб кўчани томоша қилар экан, аҳлатлар орасидан нималардир излаб юрган бир фақирни кўрди ва: “Оллоҳга шукрлар бўлсинки, фақир эмасман”, - деди.

Шу пайт фақир одам ён-атрофига қараб аравачада ўтирган бир ногирон одамни кўрди ва: “Оллоҳга шукрлар бўлсинки, қўл-оёғим бус-бутун”, - дер экан, айни шу пайтда ногирон одам ёнгинасидан шошилинч ўтиб кетаётган тез ёрдам машинасини кўриб: “Оллоҳга шукрлар бўлсинки, ҳаста эмасман”, - деди.

Бемор эса шифохонага боргач ҳаётдан кўз юмган бир одамни кўриб: “Оллоҳга шукрлар бўлсинки, тирикман”, - деди.

Шундай экан, қандай ҳолда бўлманг, қандай ҳолда бўлсак бўлайлик, ҳозироқ, шу онда, дарҳол: “Оллоҳга шукрлар бўлсин”, - дея шукр қилайлик.

Чунки ҳар нега қарамай сизга яшаш фурсати берилган. Бунинг қийматини билинг! Шукрлар бўлсин! Омон бўлинг!

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Обод_қишлоқ_дастури_бўйича_қурилиш_ишлари_бошланди

📌Маълумки,2021 йил Юқори Чирчиқ туманининг "Қурсой", "Кангли" маҳалла фуқаролари йиғинлари "Обод қишлоқ" дастури доирасига киритилган.

💯Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳоким ўринбосари Д.Асқаров "Обод қишлоқ" дастури доирасига кирган "Қурсой" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудуди фуқаролари билан учрашди.

📊Режага асосан, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқларни туман маркази билан боғлайдиган йўлларни янада яхшилаш, транспорт қатновини йўлга қўйиш, қишлоқ ички йўллари ва пиёдалар йўлакларини барпо этиш ва таъмирлаш, йўл бўйларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария иншоотлари ва ирригация тизимларини барпо этиш, транспорт тўхташ бекатларини қуриш каби муаммоларни бартараф этилиши кўзда тутилган.

🏢Бугунги кунда "Обод қишлоқ" дастурини амалга оширишда ишчи гуруҳ штаби тузилган бўлиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#аёллар_масалалари_бўйича_сайёр_қабул_ўтказилди

📊Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Айтекова "Гулобод" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида "Аёллар дафтари"га киритилган 72 нафар аёллар муаммоларини бартараф этиш юзасидан суҳбат олиб борди.

‼️Учрашувда ҳудуд аёлларин ўзларни қизиқтирган саволлари, талаб ва таклифлари билан ўртоқлашди.

📍Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари ўринбосари Г.Айтекова суҳбат жараёнида доимий даромад манбаига эга бўлиш, ўзини-ўзи банд қилиш, тадбиркорлик йўналишлари хусусида аёлларга тушунтириш ишларини олиб борди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#мактабгача_таълим_ташкилоти_ўрганилди

🟢Давлатимиз Раҳбарининг 2021 йил 12 апрелдаги "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 5071- Қарор ижросини таъминлаш мақсадида туманда қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 11 май куни Юқори Чирчиқ туман ҳоким ўринбосари Д.Асқаров, туман мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Г.Баҳодировалар навбатдаги аҳоли фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, қурилиш ишларини кўздан кечирди.

🔆"Истиқбол" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган бу болалар боғчасининг номи "Берёзка - 2019" бўлиб, 150 ўринга мўлжалланган.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat