«Тошкент вилоятида „туманбай“ ишлаш бўйича тажриба ўтказамиз» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида ОАВ вакиллари суҳбатлашди.

«Сизлар [ОАВ вакиллари] билан бугун, эртага бирга юрамиз, мажлис ўтказамиз, Чирчиққа борамиз, одамлар билан учрашамиз. Мақсадимиз вилоятнинг мутлақо бошқача йўл харитасини тузиш. Тошкент вилоятида „туманбай“ ишлаш бўйича тажриба ўтказамиз», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев журналистларга юзланар экан, уларга ишонишини яна бир бор таъкидлади.

«Ҳамма танқид қилишни билади, лекин уч йил олдин ОАВга муносабат қандай эди? Мен Наманганда айтган эдим, сизларни орқаларингда Президент турибди. Яна қайтараман, мен сизларга ишонаман, албатта, адолатли ҳақиқатни халқимизга етказиб берасизлар», — деди президент.

Батафсил👇
@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 113 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 17 март ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 80 971 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган бир сутка ичида мамлакатда яна 113 кишида COVID-19 тасдиқланган, уларнинг 93 нафари — Тошкент шаҳрида.

​​Янги касалланиш ҳолатларининг:

6 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
8 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабаб намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бундан бир кун аввал 115 кишида коронавирус аниқланган, шундан 92 нафари Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келганди.

Тошкент вилоятида 7 нафар, Тошкент шаҳрида 76 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79533 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

Вазирлик айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 816 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда эканини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Ўзбекистонда декабрдан бери биринчи марта бир кунда 100 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланиб, шундан 93 таси Тошкент шаҳрида қайд этилганди.

Пойтахтда коронавирусга чалиниш ҳолатлари, асосан, ўқувчилар, талабалар ва ташкилот ходимлари орасида кўпайган. Хусусан, Тошкентдаги 77 та мактабда ўқувчилар орасида коронавирус инфекцияси аниқланган, 117-сонли боғчада икки нафар тарбиячи ва болаларда коронавирус аниқлангани сабаб мазкур боғча вақтинча ёпилди.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги такси ва қурилиш соҳасида карантин чоралари кучайтирилиши, пойтахт ҳокимлиги ва унинг тизимидаги барча тузилмаларда турли йиғилишларни ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабар берилган эди. Коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда, бозор ва савдо марказларида карантин талаблари кучайтирилди.

@daryo_live
«Президентга раҳмат», деган гаплар менга ёқмайди — Шавкат Мирзиёев журналистлар билан суҳбатда бўлди

Бизнинг энг катта муаммомиз — ҳамма амалдорлар ҳам қуйига тушиб, халқнинг ичига киришни уддалай олмаяпти. Юриш керак, халқнинг дардини эшитиш керак. Шу масалада журналистларга ҳам илтимосим бор — сиз ҳамма жойда юрасиз. Менинг қадамим етмаган жойда ҳам сиз албатта бўласиз. Халқ билан кўпроқ суҳбатлашинг, уларнинг дардини эшитинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТСТ Сluster” кластери томонидан бунёд этилган шолини қайта ишлаш заводи фаолияти билан танишди.
“ТСТ Rice” номли мажмуа шоли етиштириш ва уни чуқур қайта ишлаш бўйича тўлиқ саноат занжири яратилган. Ҳозирги пайтда завод бир йилда 40 минг тонна маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга. Истиқболда режалаштирилган иккинчи босқич ҳам ишга туширилгач, корхона қуввати икки баробарга ортади.

Глава государства ознакомился с деятельностью завода по переработке риса, построенном кластером «ТСТ Сluster» в Куйичирчикском районе Ташкентской области.
В комплексе «ТСТ Rice» налажен полный цикл по выращиванию и глубокой переработке риса. В настоящее время завод имеет мощность переработки 40 тысяч тонн в год. После запуска второй очереди мощности предприятия увеличатся вдвое.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #klaster

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент вилояти ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов Президент Шавкат Мирзиёев билан. Мулоқот мавзусини билиш учун бизни кузатиб боринг. 👇

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Stol tennischilarimizga omad tilaymiz

Bugun Qatarning Doxa shahrida stol tennisi bo‘yicha Osiyo qitʼasi uchun Tokio-2020 Olimpiadasiga yo‘llanma beruvchi litsenzion musobaqa start olmoqda. Ushbu turnirda 4 nafar sportchimiz (Zohid Kenjayev, Elmurod Xoliqov, Rimma Gufranova, Marhabo Magdiyeva) Olimpiada yo‘llanmasi uchun kurash olib borishadi.

👉 https://olympic.uz/oz/72266
___
Желаем удачи нашим теннисистам

Сегодня в Катаре стартует лицензионное соревнования по настольному теннису для Азиатсконо континента. В этом турнире от имени Узбекистана примут участие четверо спортсменов (Зохид Кенжаев, Элмурод Холиков, Римма Гуфранова, Мархабо Магдиева), которые будут бороться за лицензию Токио-2020.

👉🏻 https://olympic.uz/ru/72273

olympic.uz I YouTube I Instagram I facebook I