🔰 Маҳаллий ҳокимлар матбуот котиблари учун ўқув-семинарлари бошланди

✍️ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида 2021 йилнинг 9-13 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги туман (шаҳар) ҳокимликлари матбуот котиблари учун махсус ўқув-семинари ташкил этилмоқда.

Ўқув-семинарлари давомида жами 220 нафар вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимлари матбуот котиблари замонавий ахборот маконида очиқликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари, қуйи бўғин бошқаруви тизимида коммуникатив инқироз даврида матбуот котибининг оммавий ахборот воситалари билан ишлаш кўникмалари, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ахборотларнинг ивент таҳлилини амалга ошириш, ахборот очиқлиги шароитида блогерлар фаолияти сингари мавзуларда семинар-тренинглар, шунингдек, етакчи интернет нашрлари ҳамда телеканаллар журналистлари билан очиқ мулоқотлар ташкил этилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Туркия муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат чоғида ўтган йил февраль ойида Анқара шаҳрида ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгашининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию Турции во главе с министром иностранных дел Мевлютом Чавушоглу.
На встрече рассмотрены актуальные вопросы развития узбекско-турецких отношений.
В ходе беседы особое внимание уделено вопросам практической реализации договоренностей первого заседания Совета стратегического сотрудничества на уровне глав государств, состоявшегося в Анкаре в феврале прошлого года.

#Mirziyoyev #qabul #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Умумий қиймати 887 миллион доллардан зиёд бўлган яна 711 та лойиҳа ҳақида маълумот берилди. Уларнинг натижасида қарийб 222 миллион долларлик ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилиб, 22 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
Давлатимиз раҳбари ресурсларни тўла ишга солиб, қайта ишлашни чуқурлаштириш, аҳолига доимий даромад манбаи яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Президент ознакомился с презентацией инвестиционных проектов, которые будут реализованы в Республике Каракалпакстан.
Представлена информация о сформированных 711 проектах на сумму более 887 миллионов долларов. Это позволит организовать производство и создать свыше 22 тысяч рабочих мест.
Глава государства дал указание в полной мере задействовать имеющиеся ресурсы и углубить переработку сырья, создать населению источники постоянного дохода.

#Mirziyoyev #taqdimot #Qoraqalpogiston #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН

❗️ОАВ
вакиллари, блогерлар, депутатлар ва жамоатчилик диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик, ичимлик сув, электр энергияси, табиий газ таъминоти бўйича амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар билан танишиш мақсадида "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни янада кучайтириш" мавзусига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

🌐Вилоят ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Барҳаёт Менглиев раислигидаги мазкур тадбирда ОАВ ва аҳоли вакиллари онлайн тарзида қатнашишлари ҳам мумкин.

Савол ва мурожаатлар қуйидаги телеграм мессенжери орқали қабул қилинади;
@hokimga_murojaatBOT

🧑🏻‍💻ZOOM платформаси орқали боғланиш;

https://us02web.zoom.us/j/3529966394?pwd=VjhIN2w1ZS8va2lQem9rV080bVg4QT09
(Код доступа: 2328076)

☎️ +99871 232 80 24
+99899 825 33 26

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳозир

Айни вақтда ОАВ вакиллари, блогерлар, депутатлар ва жамоатчилик иштирокида вилояти ҳокимлиги томонидан кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик, ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ таъминоти бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда коммунал соҳада келгусидаги режалар, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларига оид саволларга Уй-жой коммунал хизмат ва бошқа мутасаддилар жавоб бермоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жойлардаги коммунал хизмат кўрсатиш, иситиш тизими, газ таъминоти, ичимлик суви, электр энергияси ҳамда ободонлаштиришга доир муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.

☎️Ҳурматли фуқаролар! Мурожаатлар юзасидан 1055 қисқа рақамли колл-марказга қўнғироқ қилиб, тезкор навбатчилик штабига мурожаатингизни етказинг ҳамда ҳудудлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга ўз ҳиссангизни қўшинг.


#Штаб

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!

Сафимиз 12 мингдан ошди. Биз янада кўпроқ аҳолининг атрофимизда бирлашиши тарафдоримиз!

Вилоятимизни Республикада энг фаол ҳудудга айлантирамиз. Бунинг учун бизга сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва мададингиз зарур!

Борингизга шукур.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Ҳамза Жумаев.
#Юқори_Чирчиқ
#ўқув_семинар_ўтказилди

📌Жорий йилнинг 10 март куни Юқори Чирчиқ туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бошқарма бошлиғи ўринбосари С. Азизов,Тошкент вилояти Адлия бошқармаси ҳодими Г. Каримов, Тошкент вилояти ҳокимлиги ижро аппарати гуруҳ раҳбари Ш. Хошимов иштирокида Вазирлар маҳкамасининг "Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказилишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижроси юзасидан Е-қарор онлайн дастурига киритиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.

🔰Семинарда туман хокимлиги ва давлат ташкилотлари раҳбар ва ходимлари иштирок этишди. Семинар қатнашчиларининг ушбу йўналишдаги масалалар бўйича саволларига тегишли тартибда жавоблар олишди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати