#Юқори_Чирчиқ

Туман ҳокими У.Атемов раҳбарлигида муаммолар бартараф этилмоқда.


Жорий йилнинг 5 феврал куни Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов ҳамда туманнинг барча мутассадди раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

❇️Қабулда раҳбарлар фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тингланди.

📍Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, чорвачилик каби мурожаатлар келиб тушди. Муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилот мутасаддиларига вазифалар юкланди.

📌Қабулда кўриб чиқилган 20 та мурожаатлардан 14 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

⚡️Муддат талаб қиладиган мурожаатлар туман ҳокими ва тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан назоратга олинди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Жорий йилнинг 5 феврал куни Юқори Чирчиқ туманидаги "Навоий" майдонида Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан "Эл деса Навоийни" деб номланган маънавий- маърифий тадбир ўтказилди.
#Юқори_Чирчиқ

Навоийхонлик кечалари ўтказилмоқда

📍Жорий йилнинг 5 феврал куни Юқори Чирчиқ туманидаги "Навоий" майдонида Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан "Эл деса Навоийни" деб номланган маънавий- маърифий тадбир ўтказилди.

Мамалакатимиз Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги "Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.

🔰Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи А. Содиқов, ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши бош мутахассиси К. Сайдуллаева, шоира О.Убайдуллаева, 2019 йилда бўлиб ўтган "Навоий ворислари" Республика кўрик танлови ғолиби Ш.Зикриёев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Назировалар сўз олишди.

📚Тадбирда ўқувчилар томонидан Навоий асарларидан ўзбек, қозоқ тилларида парчалар намойиш этилди.

📝"Навоий ва ёшлар" викторинаси ғолибларига совғалар топширилди.

⚡️Тадбир сўнгида Алишер Навоий бобомиз ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Тадқиқотларга кўра, одамнинг ўртача IQ даражаси 1950 йиллардан бошлаб тахминан 20% га ошган.

IQ даражасини ошириш учун ҳар куни оддий машқларни бажариш кифоя.👇

1. Шеър ёдланг
2. Фикрларингизни ёзиб туринг
3. Спорт билан шуғулланинг
4. Китоб ўқинг
5. Математикадан масалалар ечинг
6. Puzzle ечинг
7. Чет тилини ўрганинг
8. Тўғри овқатланинг

Юқоридаги қайси кўникмалар билан кундалик ҳаётингизда шуғулланиб турасиз?

🔖https://t.iss.one/haqiqatonline
#Юқори_Чирчиқ

ХАВФСИЗ, ТАРТИБЛИ ВА ҚОНУНИЙ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ
#Юқори_Чирчиқ
#фуқаролар_хавфсизлиги_назоратда

📌Мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4829-сонли “Хавфсиз тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида,хорижда ишлаш истаги бор туманимиз фуқароларини чет давлатларга қонуний равишда ишлашга жўнатиш учун сўровномалар ўтказилмоқда.

📍Жумладан, 2021 йил 05 феврал куни Юқори Чирчиқ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида бир гуруҳ фуқаролар билан суҳбат бўлиб ўтди.

🔰Тадбирда Тошкент вилояти Ташқи мехнат миграцияси агентлиги рахбари И.Султонов, Туман АБКМ директори Ж.Эрматов ва Туман АБКМ миграция мутахассиси И.Бурамбаевлар фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

⚡️Суҳбатда жами 284 нафар фуқаро қатнашди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, йиғилганларнинг 23 фоизини 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этди.Шундан 178 таси Россия Федерациясидаги “ПИК-Индустрия” фирмасида, 28 таси Россия Федерациясидаги “ЗДК Лензолото”да, 38 нафар фуқаро эса бошқа чет давлатларда ишлаш истаги борлигини билдирди.

❗️40 нафар фуқаро эса хорижга ишлашга кетишдан олдин касб-хунарга ва хорижий тилларга ўқиб, сертификатларга эга бўлгандан сўнг хорижий давлатларига ишлаш нияти борлигини маълум қилди.

‼️Эслатиб ўтамиз: мазкур фуқаролар давлат томонидан бепул ўқитилади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat