#мурожаат #сессия

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:

- 2019 йил давомида 9 минг 695 та (2018 йилга нисбатан 2 баробар кўп), жорий йилнинг ўтган 11 ойида 7 минг 553 та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди.

Лекин, ҳамма туман, шаҳарларда ҳам мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини тадбиркорликка фаол жалб этилмоқда, деб хулоса қила олмаймиз.

Жумладан, ўтган 11 ой якуни бўйича янги кичик бизнес субъектлари ташкил этишнинг ойма-ой прогнози Тошкент (69 фоиз), Янгийўл (70 фоиз), Қибрай (71 фоиз), Юқори Чирчиқ (71 фоиз), Бўстонлиқ (77 фоиз), Чиноз (77 фоиз), Оҳангарон (79 фоиз) туманларида ҳамда Чирчиқ (65 фоиз), Янгийўл (73 фоиз), Ангрен (75 фоиз), Бекобод (78 фоиз), Олмалиқ (78 фоиз) шаҳарларида бажарилмасдан вилоят кўрсаткичидан паст бўлди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Юқори_Чирчиқ
#мурожаат
#тарғибот

Республика Маънавият ва маърифат маркази Юқори Чирчиқ туман бўлинмаси рахбари Дилноза Назирова томонидан тумандаги 3-сонли Мактабгача таълим ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 декабрь кунидаги “Ёшлар форуми”даги ёшларга мурожаатномаси ва 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини мазмун ва моҳиятини ўрганишга бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди.

📍Шунингдек, 2021 йилга юртимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном берилганлиги ҳамда бу йилда айнан Мактабгача таълим йўналишига алохида кўрсатма ва тавсиялар берилганлиги хусусида тўхталиб ўтилди.

⚡️Тарғибот тадбири жонли мухокама ва муносабат тарзида ўтказилди.

❇️Мурожаатга бағишланган тарғибот тадбирлари тумандаги корхона ва ташкилотларда белгиланган режа асосида ўтказилиб борилмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat