➡️ Бугун ёшлар ишлари агентлиги фаол етакчилари ва волонтёр ёшлар иштирокида
«9 май—Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан миллий байроғимиз ранглари акс этган шараф ленталари тарқатиш челленжи ташкил этилди.

Хотира ва қадрлаш халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан биридир

Миллионлаб аждодларимиз жасорати сабаб эришилган озодлик бугун бизга обод юрт, гўзал ҳаёт ва фаровон кунларни тақдим этган. Ватандошларимиз қалбида эса бугунги тинч ва осойишта кунларга шукроналик ҳисси яшайди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Челленж
#Фарзандим_учун_битта_китоб

🔰 16-умумтаълим мактабида
“Фарзандим учун битта китоб” акцияси ташкил этилди.

Акция доирасида оталар мактабга “Фарзандимнинг номидан мактабга совға” шиори остида китоблар совға қилди.


✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
ЧОРШАНБА - ИНВЕСТИЦИЯ, ЭКСПОРТ МАСАЛАЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА САНОАТ ЗОНАЛАРИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШИШ КУНИ.

➡️ Юқори Чирчиқ туманида
2024-йилда амалга ошириладиган инвестиция лойихалари ва экспортёр корхоналарининг ҳозирги фаолиятида учраётган муаммоларини бартараф этиш ҳамда таклифларини тинглаш мақсадида Республика ва вилоят ишчи гуруҳ вакиллари, туман ҳокимлиги масъуллари томонидан саноат йўналиши бўйича "Tiger textile", МЧЖ, "Азия Ташкент Текстиле" МЧЖ, "Универсал фрезинг фуд" МЧЖ, хизмат кўрсатиш йўналиши буйича "Гранд канфорд буилдинг" МЧЖлари ўрганилди.

Ўрганиш давомида камчиликлар, муммо ва таклифлар тингланиб, ишчи гуруҳ томонидан тегишли тавсиялар бериб ўтилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
➡️ Юқори Чирчиқ туманида Беш ташаббус олимпиадаси доирасида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича Ёшлар ишлари агентлиги кубогининг сектор босқичи мусобқалари бўлиб ўтди.

♟️Шахмат мусобақасида 50 та маҳалладан 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган профессионал ва ҳаваскор шахматчилар иштирок этиб, эркаклар ва аёллар ўртасида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар,
Шашка мусобақасида 16-21, 22-26, 27-30 ёшдаги ўғил-қизлар қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган ёшлар туман босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Туман босқичида барча
иштирокчиларга омад тилаймиз.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt