#Жараён

Маълумки, шу кунларда Юқори Чирчиқ туманида ҳудуд имкониятлари, мавжуд муаммолари, янги иш ўринларини яратиш, солиқ тушумини кўпайтириш, томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланиш ҳамда бўш турган бино объектлари, бўш ер майдонларини, "Намунали кўча", “ўсиш нуқтаси”ни аниқлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаяпти.

Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдулла Тастанбеков, туман Халқ қабулхонаси мудири Алижон Шамсиевлар Юқори Чирчиқ туман “Ахмад Яссавий” маҳалласида ўрганиш ишлар олиб бордилар.

Ўрганиш жараёнида, маҳалланинг еттилиги томонидан олиб борилаётган ишлар, уларнинг таклиф ва мурожаатлари, фуқароларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, қонун доирасида уларга ёрдам кўрсатиш бўйича керакли кўрсатмалар берилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Жараён

Бугун, Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов бошчилигида, сектор раҳбарлар ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида, “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” тамойили асосида 3-сектор ҳудудидаги “Гулобод” маҳалласида жойлашган аҳоли хонадонлари кўздан кечирилиди, фуқаролар билан яқиндан мулоқотда бўлиб, ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари бўйича манзилли тавсиялар берилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Жараён

Бугун, Республика ишчи гуруҳи аъзоси Ж.У.Хасилов томонидан Юқори Чирчиқ тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган “Тоштўғизоқ” маҳалласи кўздан кечирилди.

Ўрганиш жараёнида, маҳалланинг еттилиги томонидан олиб борилаётган ишлар, уларнинг таклиф ва мурожаатлари ўрганилиб, қонун доирасида манзилли кўрсатмалар берилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Жараён

Ўрганиш давомида, Республика ишчи гуруҳи аъзоси Ж.У.Хасилов томонидан, Маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ишлари, дарахтларни тартибга келтириш, томорқалардан самарали фойдаланиш, маҳалла "еттилиги" фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маънавий-маърифий ишларни жадаллаштириш борасида алоҳида топшириқлар бериб ўтилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Жараён

Бугун, Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов бошчилигида, сектор раҳбарлар ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида, “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” тамойили асосида, туман ИИБ бошлиғи Абдулазиз Муллажановга бириктирилган
3-сектор ҳудудидаги “Уччинор” маҳалласида ИИБ маъсул ходимлари томонидан аҳоли хонадонлари кўздан кечирилиди, фуқаролар билан яқиндан мулоқотда бўлиб, томорқаларидан самарали фойдаланиб келинаётган хонадонларда бўлиб, намуна сифатида қўшни оилаларга тарғибот ишлари олиб борилишига чорланди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Жараён

Юқори Чирчиқ тумани “Қанли” маҳалласида “Наврўз” байрами муносабати билан маҳалла аҳли иштирокида катта маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Бир томонда варрак учириш, волейбол, арқон тортиш ўйинлари бўлса, бир томонда дошқозонда сумалак ва мусиқий чиқишлар аҳолига кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбирга, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар академияси ҳарбий оркестри ва фахрий қоровули, Мудофаа вазирлиги ҳарбий ансамбли ташриф буюриб, Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида академия курсантлари иштирокида ҳарбий чиқишлар ва куй-қўшиқлар намойиш этилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Жараён

Туман ҳокими мактабгача таълим муассасаларини ўрганмоқда

Бугун, Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов бошчилигида, туман прокурори Улуғбек Ганиев иштирокида
17-сонли Мактабгача таълим муассасаси ўрганилди.

Туман ҳокими таълим муассасасининг ходимлари ва тарбияланувчилари билан яқиндан мулоқотда бўлиб, яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шунингдек, мавжуд таклиф ва муаммолар тингланди, барчасига манзилли кўрсатмалар берилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Жараён

Юқори Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғи Абдулазиз Муллажанов, 3-сектор ҳудудида жойлашган “Тараққиёт” маҳалласини кўздан кечирди.

Ўрганиш жараёнида, маҳалланинг еттилиги томонидан олиб борилаётган ишлар, уларнинг таклиф ва мурожаатлари, фуқароларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиб қонун доирасида уларга ёрдам кўрсатиш бўйича керакли кўрсатмалар берилди.

📌Маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ишлари, томорқалардан самарали фойдаланиш, дарахтларни тартибга келтириш, маҳаллада жиноятчиллик содир этилмаслиги бўйича маҳалла етиллигига маҳалла ёшларини, хотин-қизларини бандлигини таъминлаш борасида алоҳида топшириқлар бериб ўтилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Жараён

Юқори Чирчиқ тумани “ИНСОН” ижтимоий хизматлар марказида Тиббий ижтимоий эксперт комиссияси томонидан тумандаги ногиронлиги бўлган 26 нафар фуқаролар тиббий текширувдан ўтказилди.

“ОРТОПРОТЕЗ РЕАБИЛИТАЦИЯ СЕРВИС” корхонаси мутахассислари жалб қилиниб ва Тиббий ижтимоий эксперт комиссияси ҳулосасига кўра 7 нафар фуқароларнинг ортопедия маҳсулотларига ўлчамлари олинди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Жараён

Бугун, Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов бошчилигида, туман прокурори Улуғбек Ганиев иштирокида, туманимизнинг маҳаллаларида фаолият юритадиган ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказилди ва ҳамкорликдаги вазифалар белгилаб олинди.

👉🏻Батафсил

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Жараён

Юқори Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғи Абдулазиз Муллажанов ташабуси билан 3-сектор ҳудудидаги “Истиқбол” маҳалласида йўллар ҳашар йўли билан таъмирланди.

Шунингдек, ушбу маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларнинг томорқалари ИИБ бошлиғи назорати остида шудгор ишлари амалга оширилиб, экин экишга ер тайёрланди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Жараён

Туман ҳокими мактабгача таълим муассасаларини ўрганмоқда

Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов бошчилигида, туман прокурори Улуғбек Ганиев иштирокида 6-сонли Мактабгача таълим муассасаси ўрганилди.

Туман ҳокими таълим муассасасининг ходимлари ва тарбияланувчилари билан яқиндан мулоқотда бўлиб, яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шунингдек, мавжуд таклиф ва муаммолар тингланди, барчасига манзилли кўрсатмалар берилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Жараён

Куни кеча, Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов, туман прокурори Улуғбек Ганиев “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” да бўлиб, улар томонидан марказ фаолияти ўрганилди.

Ўрагниш давомида, чигит экишга старт берилиб, техника созлиги муҳокама қилинди. Дехқончиликка мўл ҳосил сўраб, эзгу дуолар қилинди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Жараён

Юқори Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғи Абдулазиз Муллажанов ташабуси балан 3-сектор ҳудудидаги “Истиқбол” маҳалласида кириш катта йўли ҳашар йўли билан қайта таъмирланмоқда.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Жараён

Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов ва туман прокурори Улуғбек Ганиев томонидан “Навбаҳор” маҳалласининг ободонлаштириш ва асфальтлаштириш ишлари ўрганилди.

Туман ҳокими томонидан, камчиликларни бартараф этиш бўйича маъсулларга манзилли кўрсатмалар берилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt