#МТТ_Юқори_Чирчиқ

Юқори Чирчиқ туманида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган мактаб ёшидаги болалар 10 855 нафарни ташкил этади.

📌Бугунги кунгача Давлат мактабгача таълим ташкилотларига 3229 нафар тарбияланувчи ва 2081 нафар тарбияланувчи хусусий мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланмоқда.

🔰Бугун Юқори Чирчиқ тумани "Иттифоқ" махалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Гномик" номли янги нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

⚡️Ташкилот 25 ўринга мўлжалланган бўлиб, 5 нафар ҳодим иш билан таъминланди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

📍Жорий йилнинг 17 декабр куни 18 сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Туман ҳокими У.Атемов ва туманнинг барча мутассадди раҳбарлари биргаликда 18 сонли умумий ўрта таълим мактаб битирувчилар, уюшган ҳамда уюшмаган ёшлар билан ушрашув ўтказишди.

📌Мактаб биносининг файелари ўқувчилар ижод намуналари билан безатилиб, спорт ва санъат йўналишида юртимизда ҳамда чет элларда ғолибликни кўлга киритиб келаётган иқтидорли ўқувчилар ўз салоҳиятларни намоён этган ҳолда меҳмонларни кутиб олишди.

⚡️Шундан сўнг, бевосита учрашув иштирокчилари туман ҳокимига ўз саволлари билан мурожат этишди ва ёшлар томонидан берилган ҳар бир саволга муносиб жавоблар берилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Билдириш

Ҳурматли тенгдошлар, йигитлар, қизлар! Агар сизда муаммо, таклиф ва мулоҳазалар бўлса, @Yoshlar_aloqada_Bot орқали биз билан ўртоқлашишингиз мумкин. Мурожаатингиз албатта мутасаддилар назоратига олинади.

Унутманг, сиз билан биз бир кучмиз! Ватан эртаси эса кенг тафаккурли, билимли ёшлар билан янада порлоқ!

___

#Bildirish

Hurmatli tengdoshlar, yigitlar, qizlar! Agar sizda muammo, taklif va mulohazalar boʻlsa, @Yoshlar_aloqada_Bot orqali biz bilan oʻrtoqlashishingiz mumkin. Murojaatingiz albatta mutasaddilar nazoratiga olinadi.

Unutmang, siz bilan biz bir kuchmiz! Vatan ertasi esa keng tafakkurli, bilimli yoshlar bilan yanada porloq!

___
🙋‍♀️🙋‍♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
#огоҳлик

Юқори Чирчик туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари, Профилактика ва Назорат бўлинмаси бошлиғи, майор Я.Нурматов тавсия этади:

📌Ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?

Барча ҳолатдаги оғир заҳарланишларда зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш зарур.

📍Шифокор етиб келгунга қадар қуйидагиларни амалга ошириш керак:

- жабрланувчини зудлик билан газланган ҳудуддан тоза ҳавога олиб чиқиш керак;

- жабрланувчини қўл ва оёқларини кўтарилган ҳолатда ётқизиш;

- нафас олишига халақит берувчи барча нарсаларни йиғиштириш (тугмаларни ечиб, ёқани очиш, камарни бўшатиш ва бошқалар);

- жабрланувчининг ухлаб қолмаслигини назорат қилиш. Жабрланувчини юргизиш тақиқланади;

- жабрланувчи нафас олмаётган бўлса, унга тоза ҳавода ёки ҳавоси яхши айланадиган хонада сунъий нафас олдиришни бошлаш лозим;

- нашатир спиртини ҳидлатиш;

- ҳушига келган вақтида йиқилиб, жароҳатланмаслиги учун чоралар кўриш;

- жабрланувчининг ҳолати яхши бўлса, иссиқ чой ёки қаҳва ичириш.
Барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талабига ўзгартириш киритилди

👉
Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
#Мактабгача_таълим_эртанги_кунимизга_замин

Бугунги кунда мактабгача таълим сифатини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

📌Туманда мактабгача таълим бўлими тассаруфида жами 37 та, шундан 11 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 19 та нодавлат, 3 та Давлат хусусий шерикчилиги асосида, 4 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда.

📍Жорий йил тумандаги 7 сонли мактабгача таълим муассасаси Инвестиция дастурига асосан 3.6 мрд. сўм эвазига қайта реконструкция қилинди.
150 ўринга мулжалланган болалар боғчасида 42 нафар ходим иш билан таъминланди.

⚡️“Жумабозор” МФЙ да жойлашган ушбу таълим ташкилотида замон талаблари асосида барпо этилган ёзги айвонча, спорт, ўйин майдони, рақс хоналари ва кузатув камералари мавжуд.

🔰Ташкилотнинг очилиш маросимида туман ҳокими У.Атемов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ.Қосимова ҳамда туманнинг барча мутассадди раҳбарлари иштирок этишди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat