#Жараён

Юқори Чирчиқ туман Камбағалликни қисқартириш ва Бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 307-сонли қарорига асосан "Текстил-Дил-арт” оилавий корхонасига асбоб-ускуна ҳариди учун 36 млн сўм миқдордаги касаначилик субсидияси ажратилди ва 5 нафар "Аёллар дафтари"да мавжуд ишсиз аёллар бандлиги таъминланди.

📌Касаначилик фаолиятини ривожлантириш орқали аҳолининг турмуш даражаси ва қўшимча даромадларининг ошиши, ишсизлик муаммосининг камайиши, аёллар, ногиронлар ва ёшларнинг ижтимоий меҳнат билан банд бўлиши ҳамда оилавий тадбиркорликнинг янада ривожланишига еришилади.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: IT соҳасини ривожлантиришсиз давлат, жамиятда ривожланиш бўлмайди

Президент Шавкат Мирзиёев: Без развития сферы IT не будет развития государства и общества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔴 ОНЛАЙН

📰 Айни дамда “Тошкент ҳақиқати” газетасининг ижодкорлари томонидан Юқори Чирчиқ тумани “Ийик ота” маҳалласида жойлашган “TYOPLI SAD” МЧЖ ва “SADAF AGRO INVEST” МЧЖ иссиқхоналари тасвирга олинмоқда.

Ушбу иссиқхоналарда асосий етиштириладиган маҳсулотлар помидор, бодринг, қулупнай ва бошқа сабзавот махсулотлари.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Жараён

♻️Бугун, Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов томонидан “Миробод” МФЙ ҳудудида жойлашган 20-сонли УЎТ таълим мактаби қошида 990 ўринли қўшимча биносининг қурилиш ишлари ўрганилди.

📍Ўрганиш давомида, қурувчилар билан қурилиш ишларининг якуни бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, туман ҳокими томонидан манзилли тавсиялар берилди.

📌Ушбу мактаб биноси тез кунларда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилмоқда.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱
Facebook 🌐WebSayt
#Аҳоли_билан_мулоқот

Юқори Чирчиқ тумани прокурори Улуғбек Ғаниев бошчилигида, мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида, “Саксонота” МФЙ аҳолиси билан учрашув ўтказилди.

Мулоқот давомида келиб тушган мурожаатлар назоратга олиниб, ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt