#Ёшлар_форуми_2021
#Тошкент_вилояти
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари
Юқори Чирчиқ тумани "Камалак юлдузлари тақдирланди!"

📍Жорий йилнинг 17 декабр санасида Ўзбекистон
ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Охангарон шахридаги "Мажнунтол" кошонасида "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёти фестивалининг Тошкент вилояти босқичи ғолиблари ҳамда "Йил етакчиси" танловининг вилоят босқичи иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🎤Шунингдек, тадбир давомида ижтимоий химояга мухтож оила фарзандлари учун гала концерт ташкил этилди.

➡️ Ушбу концертда
Юқори Чирчиқ туманидан ҳам танлов ва фестивал иштирокчилари билан биргаликда ижтимоий химояга мухтож оила фарзандлари иштирок этди!

📍"Камалак юлдузлари" танловининг вилоят босқичи ғолиби 30-мактаб ўқувчиси Қурбонбоев Саидқосим Азиз ўғли эса ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди!

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари
#Яшил_макон
#онлайн

🌳Айни дамда
Юқори Чирчиқ тумани маҳалла ёшлар етакчилари бирдамликда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида ҳашар ишларини бошладилар.

Ҳашарда ҳудуд фаоллари, барча маҳалла етакчилари ҳамда волонтёр
ёшлар иштирок этишмоқда.

💯Ҳашар
Юқори Чирчиқ тумани Гулобод маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида бўлиб ўтмоқда ва 1000 тупдан зиёд терак кўчатлари экилмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари
#Ёшлар_овози

🎙Жорий йилнинг 16 апрел куни
Юқори Чирчиқ тумани Гулистон МФЙ ҳудудида жойлашган "Миллатлар дўстлиги" саройида "Ёшлар овози" танловининг Туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда сектор босқичида сараланган 4 йўналишда 10-15, 16-22, 23-30 ёш тоифаларидаги
ёшлар иштирок этишди.

🎼"Бўзатов фэст" танловининг Туман босқичи
юқори кайфиятда ўтказилиб, барча ёшлар тенгдошларини кўтаринки кайфиятда қўллаб-қувватлашди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари #шахмат

Айни дамда
Юқори Чирчиқ туманининг барча маҳаллаларида шахмат бўйича "Ёшлар ишлари агентлиги Кубоги" турнирига старт берилди.

Турнир 4 йўналишда: профессионал эркак, профессионал аёл ҳамда ҳаваскор эркак, ҳаваскор аёл ташкил этилди.

Шунингдек турнирда ёш тоифаси чегараланмаган.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари
#шахмат

Мукофот жамғармаси 880 миллион сўм бўлган «
Ёшлар ишлари агентлиги кубоги» республика шахмат турнирининг маҳалла босқичлари якунланиб, бунгундан сектор босқичига старт берилди.

Айни дамда
Юқори Чирчиқ тумани «Гулистон» МФЙ да жойлашган "Миллатлар дўстлиги" маданият саройида шахмат бўйича «Ёшлар ишлари агентлиги Кубоги» турнирининг 1-сектор босқичи бўлиб ўтмоқда.

💯Турнир 4 йўналишда: профессионал эркак, профессионал аёл ҳамда ҳаваскор эркак, ҳаваскор аёл йўналишларида ўтказилмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари

⚽️Куни кеча Юқори Чирчиқ тумани "Султонравот" МФЙда жойлашган футбол майдонида спортнинг мини футбол тури бўйича ДХХ Кубогининг ярим финал ҳамда финал босқичлари бўлиб ўтди.

🏆Финалда Гулобод ва Дархон жамоалари ўзаро беллашдилар. Қизғин бўлиб ўтган ўйинда 3:2 ҳисоб билан "Дархон" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

"Дархон" жамоасига келгуси ўйинларда улкан зафарлар тилаб қоламиз!


Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари

🎮Жорий йилнинг 29-май куни Юқори Чирчиқ тумани "Иттифоқ" МФЙда жойлашган IT марказда Киберспорт мусобақасининг сектор босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада 4 та сектордан жамоалар иштирок этиб, ўзаро беллашдилар. 4 нафар енг кучли жамоалар туман босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари

ДХХ Кубоги Финалдан фотолавҳалар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари
Футбол ўйини

🔰Куни кеча
Юқори Чирчиқ тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг марказий ўйин майдонида спортнинг футбол тури бўйича ДХХ Кубогининг Финал босқичи бўлиб ўтди.

📈Даставвал, кириш қисмини туман ДХХ раҳбари ҳар иккила гурухга омад тилади. Давлат мадҳияси янграгач, финал ўйинига старт берилди.

⚽️Финалда 2 та кучли жамоа "Оқовул" ҳамда "Гулобод" маҳалла жамоалари ўзаро беллашишди.

🏆Беллашувда ғолиблик туманнинг "Оқовул" маҳалласига насиб этди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари
"Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида "Ёш китобхон" кўрик танловининг саралаш босқичи ўтказилмоқда

Бугун Юқори Чирчиқ туманининг барча маҳаллаларида "Беш ташаббус олимпиада"си доирасидаги "Ёш китобхон" кўрик танлови 15-19 ёш тоифасининг маҳалла босқичи бўлиб ўтди.

📌"Ёш китобхон" кўрик танлови "Беш ташаббус олимпиада"си режа-графигига асосан 20-22-сентябр кунлари 3та 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифаларида ўтказилиши белгилаб берилган.

📚Энг яхши дўст ва тарбия воситаси китобдир! Муҳими, бугунги
ёшлар китобнинг инсон ақлий салоҳиятини шакллантириши, инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни эгаллашини ҳис қилишмоқда!

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари

🔰
Юқори Чирчиқ тумани Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Н. Хожиев янги йилни янги мақсадлар, янги режалар билан бир қаторда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш билан бошлади..

📈Куни кеча улар Оқ овул маҳалласида яшовчи, кекса ёлғиз фуқаролар ҳолидан хабар олиш мақсадида хонадонларга бордилар.

❇️Кексаларнинг уйида ис гази билан боғлиқ муаммолар бўлаётганлиги сабабли, ушбу муаммони жойида хал қилиш чоралари кўрилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари
#Меҳр_улашинг!

☑️«Меҳр улашинг!» акцияси давом этмоқда.
Юқори Чирчиқ тумани маҳалла ёшлар етакчилари томонидан туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иссиқ чой, кофе ҳамда ширинликлар билан меҳмон қилинди.

❄️Ушбу акция ҳозирги кундаги совуқ об-ҳавога қарамай жон куйдириб меҳнат қилаётган кун қаҳрамонлар учун ташкил этилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари
#Зукко_китобхон
#Беш_ташаббус

Бугун Нурафшон шахридаги “
ЁШЛАР МАРКАЗИ”да Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Зукко китобхон" танловининг вилоят босқичида 22та туман-шахарлардан ёшлар қатнашиб, қизғин ўтган бахсда Юқори Чирчиқ тумани “Султонравот” ва “Чумчуқжар” МФЙ ёшларидан ташкил топган жамоа вилоят бўйича 2-ўринни қўлга киритдилар.

💐Ғолиб бўлган жамоаларга пул мукофотлари, диплом ва эсдалик совғалари берилди.

✍🏻
Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари

Бугун,
Юқори Чирчиқ туман ҳокими У. Атемов бошчилигида ёшлар билан онлайн овозли чат бўлиб ўтди.

💻Овозли чатда маҳалла
ёшлар етакчилари билан биргаликда тумандаги ёшлар иштирок этиб, ўз муаммо ва таклифларини билдирдилар.

📍Виртуал мулоқот давомида 14та оғзаки ва 11та ёзма мурожаатлар ёзиб олинди ҳамда ижрога қаратилди. Юқоридаги мурожаатларнинг ижроси юзасидан яқин кунларда ҳисобот берилади.

✍🏻
Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram