🗳 Муддатидан олдин овоз бериш тартиби

Аввал хабар берилганидек, 19-26-апрел кунлари референдумда муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади
.

✔️ Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

🔹 Батафсил: Ўзбек (кирилл) |Oʻzbek (lotin)

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
🗳Бугун 19 апрелдан муддатидан олдин овоз бериш бошланди

Бугун республика бўйлаб соат 9:00 дан референдум участкалари муддатидан олдин овоз бериш учун очилди.

☑️ Референдум участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан соат 16:00 га қадар амалга оширилади.

✔️ Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

🗓 Муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 19 апрель куни бошланиб, 2023 йил 26 апрель куни якунланади.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон!
Ҳурматли туманимиз фуқаролари, қадрли ёшлар!

📌Жорий йилнинг 20 апрель куни соат 18:30 да Юқори Чирчиқ тумани марказий ўйингоҳида  туман аҳолиси ва ёшларимизнинг ҳар бир кунини унутилмас онларга бой бўлишини таъминлаш мақсадида,туман ҳокимлиги ва туман Ёшлар ишлари  агентлиги ҳамкорлигида  «Ўзбекистон ёшлар мамлакати!» ҳамда «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида концерт дастури бўлиб ўтади.

🔰Дастур доирасида 20 апрель соат 15:00дан 17:00га қадар спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, кураш ва стритбол тури бўйича мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу кўнгилочар  сайл ва концерт дастурига барча туманимиз аҳли ҳамда ёшларини лутфан  таклиф этамиз.

📸Мусобақаларда иштирок этган ва фахрли ўринлар эгаллаган ёшларни эсдалик совғалари кутмоқда.

🎼Дастур мехмонлари элимиз суйган санъаткорлар Ҳамдам Собиров, Жаҳонгир Позилжонов ва қатор эл суйган санъаткорлар меҳмон бўлиши кутилмоқда.

‼️Келинг, "Янги  Ўзбекистон  ёшлари,  бирлашайлик!"

Telegram | Website | YouTube | Instagram | Facebook
#Юқори_Чирчиқ

Фуқаролар қабулида ҳар бир мурожаат назоратга олинди

📍Куни кеча Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлигида туман ҳокими У.Атемов, сектор раҳбарлари У.Ғаниев, А.Муллажонов, Д.Йўлдошев, туман Халқ қабулхонаси муридири И.Акромов ҳамда мутасадди корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда  9 нафардан ортиқ туман аҳолисининг 6 хил турдаги  мурожаатлари ўрганилди.

📊Жумладан, бош тўловсиз уй-жой олиш, кадастр юзасидан турли масалалар бирма-бир тингланиб, муаммони бартараф этиш юзасидан қонуний тартибда тавсиялар берилди.

‼️Қабулда ҳар бир мурожаат юзасидан соҳа раҳбарларига  вазифалар юклатилди ҳамда натижаси  туман раҳбари томонидан назоратга олинди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Yuqori_Chirchiq_tumani_MMTB

Joriy yilning 19-aprel sanasida Yuqori Chirchiq tumani 34-sonli umumta'lim maktabida "Xorijiy tillarni o‘qitish bòyicha eng yaxshi maktab tanlovi"ning 1-tuman bosqichi bo‘lib o‘tdi.

🔰Tanlov yakuniy natijalariga ko‘ra:
1-o‘rinni 34-umumta'lim maktabi
2-o‘rinni 7-umumta'lim maktabi
3-o‘rinni 3-umumta'lim maktablari o‘quvchilari faxrli o‘rinlarni egalladi.

Yuqori Chirchiq tumani hokimligi axborot Axborot xizmati

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Тайинлов

Айтекова Гулистон Сапарбаевна -
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Тошкент вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси буйруғига асосан, Юқори Чирчиқ тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Гулистон Айтекова тайинловга қадар Юқори Чирчиқ тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram