Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Malikov Zuhriddin, Angren shahar Adliya bo‘limi Davlat xizmatlari markazi bo‘lim boshlig‘i

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Dilbar Mamajonova, O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Befarqmasman

33-modda.
So'z, fikr va internet erkinligining asosiy shartlari

https://t.iss.one/AOKBToshvil
#Юқори_Чирчиқ
#Расмий_муносабат

Жорий йилнинг март ойида
@Kusherbayevga_murojaat телеграм каналида "Марказий йўл жуда ҳам абгор ахволдаКрасногорск" сарлавҳаси остида фуқаролардан мурожаат йўлланди.

✔️Ушбу холат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

🔰Юқори Чирчиқ тумани ҳудудан ўтган Давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р16 «Бектемир — Чирчиқ» автойўли — Бордонкўл қ. — Жумабозор қ. — Қизилтоғ ш. автомобиль йўлининг 0-23 километр оралиғида транспорт воситаларининг қатнов сони кескин ортиши, оғир юк ташувчи автомобиллар сон ортиб бориши натижасида йўл қопламасида катта ва кичик хажимдаги чуқурчалар хосил бўлган эди.

⚡️Тошкент вилояти автомобиль йўллари Ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Юқори Чирчиқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан хизмат кўрсатилаётган Давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р16 «Бектемир — Чирчиқ» автойўли — Бордонкўл қ. — Жумабозор қ. — Қизилтоғ ш. автомобиль йўлининг  0-23 километр оралиғида Тошкент вилояти автомобиль йўллари Ҳудудий бошқармаси томонидан ажратилган маблағга асосан жорий таъмирлаш ишлари 2023 йил 4 апрел ҳолатига Юқори Чирчиқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бартараф этилди.


Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ
#Расмий_муносабат

📸Батафсил фотолавҳаларда!

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Yuqori_Chirchiq
#34_maktab
#Ixtisoslashtirilgan_sinf
 
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 14-apreldagi PF-106 son farmoni ijrosini ta’minlash maqsadida 34-umumiy o’rta ta’lim maktabida 2023-2024 yangi oʻquv yilida turli fanlar kesimida ixtisoslashgan sinflarni ochishga qaratilgan test jarayonlariga start berildi.

  📌4-sinf bitiruvchilarini “Matematika va Ingliz tili" fanlariga ixtisoslashgan sinflarga saralab olish maqsadida oʻtilgan mavzular boʻyicha test sinovlari tashkil etildi.

Yuqori Chirchiq tumani hokimligi Axborot xizmati

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИФТИХОРИМСАН

Бағри кенг диёрим,
жаҳоним-бахтим,
Юқори Чирчиғим, тожу тахтимсан.
Сен шону шарафим, ғурурим, орим,
Оламга кўзмунчоқ, ифтихоримсан!

Мезбонсан Паркентга, меҳмонинг Чирчиқ,
Қадим Шошим бир ён, бирда Бўстонлиқ.
Қорасув мавж урар, порлар қуёшинг,
Кўҳна тарихингдир сийрат-сирдошинг.

Кўпмиллатли элим, тупроғинг азиз,
Зилол сув, соф ҳаво, тўрт фаслинг тенгсиз.
Уммон, саҳро ошиб, ошиб довондан,
Бағрингга эл шошар, хандонсан чексиз.

Ийк ота қишлоғи—ҳаёт мактаби,
Ҳар бир ҳуррамликнинг асл матлаби.
Боғларинг бўстону, далангда карвон,
Юксалавер, юксал, сеники даврон.

Янгибозор—чаманим, боравер илдам,
Бунёдкор бу элнинг кўзгуси ўзинг.
Йўқ сендан баркамол, йўқ сендан кўркам,
Ердаги жаннатим, жаҳоним ўзинг.

Навоий бобомнинг пок руҳи ҳамдам,
Хотира майдонида бари мужассам.
Мустақиллик байроғи ҳилпираб чунон,
Тинчлик навосида порлайди шодон.

Обод қишлоқларда осуда ҳаёт,
Ўзгариш, яшариш, зўр тараққиёт.
Қай гўшага боқманг, ҳар ён яхшилик,
Юқори Чирчиғимда ҳар он янгилик.

Ҳулкар УРАЛОВА.
#tezkor

Toshkent viloyatining togʻli hududlarida keskin yomgʻirli mavsum davom etadi

Oʻzgidromet 5-7-aprel kunlari respublikaning koʻplab hududlarida keskin koʻrinishda yogʻinlar boʻlishi haqida ogohlantirish xabari ishlab chiqdi.

Ogohlantirish xabariga koʻra, 5-7-aprel kunlari Qashqadaryo, Samarqand, Sirdaryo, Jizzax, Toshkent va vodiy viloyatlarida kuchli yogʻingarchiliklar kuzatilishi mumkin.

Yogʻinlar xalq tilida aytadigan boʻlsak, “polosa” koʻrinishda boʻlib, juda ham yaqin hududlarda turli taqsimotga ega.

Respublikaning 9 viloyati togʻ va togʻ oldi tumanlarida sel kelish xavfi saqlanadi.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
#Юқори_Чирчиқ
Ёшлар "Жасорат мактаби"да ўқув машғулот ўташди.

🔰Жорий йилда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕМБГ томонидан 7 нафар ёшларни Ангрен шаҳрида жойлашган "Жасорат мактаби"да 10 кунлик харбий ўқув машғулотларини ўташ учун сафарбар қилинди.

Ўқув якунида Тошкент вилояти ИИББ ҳамда Ёшлар ишлар агентлиги томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар ва сертификатлар билан тақдирландилар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram