Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасини бориб кўрди.
Муассасада иқтисодий-молиявий ва юридик маслаҳатлар бериш, информацион хизматлар кўрсатиш учун барча шароит яратилган. Бу ерда хусусийлаштиришга қўйилган объектлар, соҳадаги тартиб-қоидалар ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.
Қашқадарёдаги йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг доимий кўргазмаси ҳам ташкил этилган.

В Карши Президент Шавкат Мирзиёев посетил Клинику оздоровления и приватизации предприятий.
В учреждении имеются все условия для консультирования по экономическим, финансовым и юридическим вопросам, предоставления информационных услуг. Можно получить подробные данные об объектах, предлагаемых к приватизации, связанных с ней процедурах.
Организована постоянная выставка продукции, производимой крупными предприятиями Кашкадарьи.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #xususiylashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Юқори_Чирчиқ

Мактаб замонавий қиёфа касб этди

🔰 Мамлакатимиз Президентининг "Замонавий мактабларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Юқори Чирчиқ туманидаги 3-умумтаълим мактаби капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Аслида таълим маскани 1 971 йил бунёд этилган бўлиб, 2005 йил жорий таъмирланганди. Ҳозирги кундаги тўлиқ таъмирлашга 3,4 млрд. сўм маблағ сарфланди. Замон талаблари асосида қайтадан барпо этилган мактаб синфхоналари камера ва радиоузеллар билан таъминланиб, 33 млн. сўмлик мебеллар билан жиҳозланди.

❗️Бугунги кунда ўқув даргоҳида 56 нафар олий маълумотли ўқитувчи 927 нафар ўқувчига сабоқ беряпти.

❇️Мактабни фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими У.Атемов, туман ИИБ раҳбари И. Шоакбаров иштирок этди.

📍Маросимда туман ҳокими У.Атемов сўзга чиқиб, "Янги Ўзбекистон ёшлари" тўғрисида ўқувчиларга сўзлаб берди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#тадбирлар

Юқори Чирчиқ туманининг 4 та сектор маҳалларида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тадбирлари давом этмоқда. Ушбу тадбирлар ҳар бир маҳалла кесимида ўтказилиши белгиланган.

🔰Бугунги тадбирда Тошкент давлат Стомотология институти доценти Фарҳод Усмонов сўзга чиқиб, ёшларни тарбиялаш борасидаги 5 ташаббус, уларга эътиборни кучайтириш, маданият, санъат, спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш каби мавзуларда тарғибот олиб борди.

🔆Тадбир давомида Ватанни мадх этган куй –қўшиқ, рақс, роликлар, спортчилар чиқишлари тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#жиноятчиликка_қарши_кураш

🔰Ҳаракатлар стратегиясида кўплаб муаммолар қатори ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга ҳам катта эътибор қаратилган.

Юқори Чирчиқ туманида 13 ноябр куни вилоят прократура раҳбари С.У.Самадов, Вилоят ИИБ раҳбари, туман ҳокими У.Атемов, туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳоким ўринбосарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

‼️Йиғилишда тумандаги ёшларнинг жиноят қилишга ундайдиган сабаблар, ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш кераклиги, уларнинг оилавий муҳити 47 та маҳаллалар кесимида ўрганиб чиқилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Forwarded from Segment.uz
Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-жадвал асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz