Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹 «Редан» ҳаракати ҳақида биласизми?

Сўнгги кунларда бир нечта давлатларда авж олган ушбу ҳаракат ўсмирлар онгига таъсир ўтказиш йўли билан улардан фойдаланиб, вазиятни беқарорлаштиришни мақсад қилиб олган.

📹 Батафсил юқоридаги видеолавҳада томоша қилинг.



https://t.iss.one/AOKBToshvil
Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.

Бунда, воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг бир фоизигача, бироқ жами суммаси Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлади.

Ушбу тартиб:

- барча турдаги давлат божи ва маъмурий жарималар бўйича тўловлар;

- давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматларига тўловлар;

- мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, қайта тайёрлов, малака ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар;

- барча турдаги коммунал хизматлар учун тўловлар;

- Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ундириладиган тўловлар;

- “E-auksion” электрон савдо платформаси ва “K-Savdo” автоматлаштирилган ахборот тизимига тўловлар;

- авиа, темир йўл ва бошқа жамоат транспортларига чипталарни харид қилишдаги тўловларга
нисбатан татбиқ этилади.

Келажакда мазкур рўйхатга қўшимча тўлов турлари киритилиши мумкин.

Facebook|Instagram|Twitter
Шунингдек, 2023 йил 1 майга қадар муддатга Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

Қарорда “HUMO” ва “UZCARD” тўлов тизимлари ўзаро интеграциясини босқичма-босқич, жумладан 2023 йил май ойига қадар банкоматлар ҳамда 2023 йил якунига қадар тўлов терминаллари тизимини интеграция қилиш ишларини якунлаш топширилган.

Шунингдек, Ягона ғазна ҳисобварағи орқали ҳисоб-китобларни 24/7 режимида онлайн тартибда амалга ошириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими Марказий банкнинг “Тезкор тўловлар” тизимига интеграция қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
#Юқори_Чирчиқ

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш жараёнлари айни авжида.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида, "Ийк ота" маҳалла фуқаролари йиғини кўчаларида аҳолини тоза ачимлик суви билан таъминлаш мақсадида, сув қувурлари учун траншеялар қазилиб, жараён қизғин равишда амалга оширилмоқда.

📊Лойиҳа ҳудуд депутати Д.Доутбеков ҳамда "Ийк ота" маҳалла фуқаролари йиғини раиси Р.Утегеновлар томонидан ўрганилиб, назорат қилинмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️
Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook
#Юқори_Чирчиқ
#34_мактаб
#Муқаддас_аёл

🔰Юқори Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 34-умумий ўрта таълим мактабида «8 март — Халқаро хотин-қизлар куни»га бағишланган «Муқаддас аёл» мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди.

💐Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар томонидан азиз онахонлар ва мўътабар аёлларни мадҳ этувчи шеърлар, гўзал куй-қўшиқлар ва миллий рақслар ижро этилди.

🎤Тадбир якунида мактаб директори ташриф буюрган муҳтарама аёллар, гўзал опа-сингилларни табриклаб, 34-мактабда узоқ йиллардан буён ўқувчиларга сифатли таълим ва тарбия бериб келаётган бир неча ўқитувчиларни алоҳида эътироф этиб, эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️
Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook
#Юқори_Чирчиқ

Туманнинг 18-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ҳамкорлигида Сумалак сайли ташкил қилинди.

🔰Куни кеча Юқори Чирчиқ туманининг 18-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ҳамкорлигида "Наврўз айёми" олдидан Сумалак сайли ўтказилди.

📣Мактаб жамоаси ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг кайфиятиша янада кўтаринкилик биғишлаш мақсадида, ёшларга урф-одатларимиз ва қадриятларимизни сингдириш, вақтдан унумли фойдаланиш, келажакка бўлган умидларини янада ошириш борасида суҳбатлар қилишди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Yuqori_Chirchiq
"Mo‘tabar ayol" ko‘krak nishoni o‘z egasiga topshirildi

🔰Yurtimizda 3-10 mart kunlari “Ayolga ehtirom ko‘rsatish-xalqimizga xos olijanob qadriyat" degan bosh g‘oyani o‘zida mujassam etgan “Xotin-qizlarni e’zozlash xaftaligi” deb e’lon qilingan.

💐Xalqaro xotin-qizlar bayrami munosabati bilan Tuman axborot-kutubxona markazi direktori, "Oqila ayollar" harakati a'zosi Abdukarimova Dilbar Abdukadirovna Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev tomonidan "Mo‘tabar ayol" ko‘krak nishoni bilan taqdirlandi.

💐Abdukarimova Dilbar Abdukadirovnani yuksak e’tirof bilan tabriklaymiz!

Yuqori Chirchiq tumani hokimligi Axborot xizmati

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram