Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Инсон_қадри_учун!

🔰Халқимизда кексаларга ҳурмат-эътиборда бўлиш, уларни эъзозлаш юксак маънавий қадриятга айланган.Қаерда кексалар ва уларга эътибор бўлса, шу жойда файз бор, барака бор.

Жумладан, Юқори Чирчиқ тумани “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи "Шухрат" медали, "Мўътабар аёл" кўкрак нишони соҳибаси Султанова Иззат Султановнанинг суҳбатидан бахраманд бўлиш, баҳорнинг қўшалоқ аййёмлари билан табриклаш мақсадида, туман мутасаддилари онахоннинг хонадонларида бўлишди.

💐Онахонга кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлидаги фаоллиги учун совғалар топширилди.

🤲 Йўқловдан мамнун онахон дуога қўл очиб, юртимиз тинчлиги ҳаётимиз фаровонлиги, Давлат раҳбарлари соғ-саломат бўлишини сўраб, дуолар қилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook
📌БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНИБ, ҲАДЯЛАР УЛАШИЛДИ!

❗️Жорий йилнинг
7 март куни Тошкент вилояти Эндокринология диспансерида ётиб даволаётган беморлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш максадида тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирда вилоят бош имом хатиби Жасурбек Раупов иштирок этиб, диспансерда даволанаётган беморларга саломатлик йулакчасида, жисмоний машғулотларни ӯтказишлари учун ВЕЛОСИПЕДлар ҳадя қилди.

🏃🚴Эндокрин беморлар учун жисмоний фаоллик даволашнинг энг мухим қисми бўлганлиги боис, велосипедда машқ қилиш беморларга самарали бўлди, ҳамда бу каби эътибордан уларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹 «Редан» ҳаракати ҳақида биласизми?

Сўнгги кунларда бир нечта давлатларда авж олган ушбу ҳаракат ўсмирлар онгига таъсир ўтказиш йўли билан улардан фойдаланиб, вазиятни беқарорлаштиришни мақсад қилиб олган.

📹 Батафсил юқоридаги видеолавҳада томоша қилинг.



https://t.iss.one/AOKBToshvil
Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.

Бунда, воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг бир фоизигача, бироқ жами суммаси Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлади.

Ушбу тартиб:

- барча турдаги давлат божи ва маъмурий жарималар бўйича тўловлар;

- давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматларига тўловлар;

- мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, қайта тайёрлов, малака ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар;

- барча турдаги коммунал хизматлар учун тўловлар;

- Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ундириладиган тўловлар;

- “E-auksion” электрон савдо платформаси ва “K-Savdo” автоматлаштирилган ахборот тизимига тўловлар;

- авиа, темир йўл ва бошқа жамоат транспортларига чипталарни харид қилишдаги тўловларга
нисбатан татбиқ этилади.

Келажакда мазкур рўйхатга қўшимча тўлов турлари киритилиши мумкин.

Facebook|Instagram|Twitter
Шунингдек, 2023 йил 1 майга қадар муддатга Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

Қарорда “HUMO” ва “UZCARD” тўлов тизимлари ўзаро интеграциясини босқичма-босқич, жумладан 2023 йил май ойига қадар банкоматлар ҳамда 2023 йил якунига қадар тўлов терминаллари тизимини интеграция қилиш ишларини якунлаш топширилган.

Шунингдек, Ягона ғазна ҳисобварағи орқали ҳисоб-китобларни 24/7 режимида онлайн тартибда амалга ошириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими Марказий банкнинг “Тезкор тўловлар” тизимига интеграция қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
#Юқори_Чирчиқ

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш жараёнлари айни авжида.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида, "Ийк ота" маҳалла фуқаролари йиғини кўчаларида аҳолини тоза ачимлик суви билан таъминлаш мақсадида, сув қувурлари учун траншеялар қазилиб, жараён қизғин равишда амалга оширилмоқда.

📊Лойиҳа ҳудуд депутати Д.Доутбеков ҳамда "Ийк ота" маҳалла фуқаролари йиғини раиси Р.Утегеновлар томонидан ўрганилиб, назорат қилинмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️
Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook
#Юқори_Чирчиқ
#34_мактаб
#Муқаддас_аёл

🔰Юқори Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 34-умумий ўрта таълим мактабида «8 март — Халқаро хотин-қизлар куни»га бағишланган «Муқаддас аёл» мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди.

💐Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар томонидан азиз онахонлар ва мўътабар аёлларни мадҳ этувчи шеърлар, гўзал куй-қўшиқлар ва миллий рақслар ижро этилди.

🎤Тадбир якунида мактаб директори ташриф буюрган муҳтарама аёллар, гўзал опа-сингилларни табриклаб, 34-мактабда узоқ йиллардан буён ўқувчиларга сифатли таълим ва тарбия бериб келаётган бир неча ўқитувчиларни алоҳида эътироф этиб, эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️
Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook
#Юқори_Чирчиқ

Туманнинг 18-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ҳамкорлигида Сумалак сайли ташкил қилинди.

🔰Куни кеча Юқори Чирчиқ туманининг 18-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ҳамкорлигида "Наврўз айёми" олдидан Сумалак сайли ўтказилди.

📣Мактаб жамоаси ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг кайфиятиша янада кўтаринкилик биғишлаш мақсадида, ёшларга урф-одатларимиз ва қадриятларимизни сингдириш, вақтдан унумли фойдаланиш, келажакка бўлган умидларини янада ошириш борасида суҳбатлар қилишди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram