#тадбир


Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Юқори Чирчиқ тумани "Гулистон" МФЙда жойлашган Миллатлар дўстлиги саройида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида наъмунавий маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети проректори Ш.Мирзанов, Тошкен Давлат Транспорт институти ректори О. Қаландаров, Тошкент Давлат Стомотология институти кафедра мудирлари М.Сабиров, Ш.Султонов, Ж.Шамсиддинов, А.Акбаровлар қатнашди.

Туман мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган кўргазмалар тадбир қатнашчиларида хавас уйғотди.

Наъмунавий тадбирдан сўнг худудларда тадбирлар давом этди.

Жумладан Ийк ота, Дархон, Қорасув, Истиқбол мфйда ўтказилган тадбирларда аҳолига бугунги шукуроналик кайфияти улашишди.

Тадбирлар Юқори Чирчиқ туман хокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Халқ таълим бўлими, Маданият бўлими, Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан хамкорликда ташкиллаштирилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Янги Ўзбекистон—янгича дунёқараш”

Юқоричирчиқ туман прокурори Ғ.М.Абдусаламов раҳбарлигидаги сектор ҳудудларида “Янги Ўзбекистон—янгича дунёқараш” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбир 11.11.2020 йилда туман прокурори секторидаги Қорасув маҳалласида жойлашган 24-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент Давлат Стоматология институти, прокуратура, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, маданият бўлими, умум таълим мактаблари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда йиғилганларга куй-қўшиқлар, гўзал шеърлар, ажойиб рақслар ижро этилиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият ва байрамона шукуҳ ҳадя этди.
#тадбир

Юқори Чирчиқ тумани Гулистон МФЙда жойлашган "Миллатлар дўстлиги" маданият саройида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида намунавий маънавий-маърифий тадбири туманнинг тўртта махалласида бўлиб ўтди.

⚡️Тадбирда Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Б.Атемов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт универститети проректори Ш.С.Мирзанов, М.Сабиров, Тошкент давлат Стомотология институти кафедра мудирлари Ш.Султонов, Ж.Шамсиддинов, А.Акбаров, туман корхона ва ташкилотлар рахбарлари 47 та МФЙ раислари ва ўринбосарлари ҳамда 41 та УЎТМ диреторлари ва ўринбосарлари қатнашишди.

❗️Тадбирлар Юқори Чирчиқ туман хокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Халқ таълим бўлими, Маданият бўлими, Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан хамкорликда ташкиллаштирилмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга кириш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#тадбирлар_давом_этмоқда

Айни пайтда Юқори Чирчиқ туманининг бир қатор маҳаллаларида ''Янги Ўзбекистон -Янгича дунёқараш'' мавзусида ёшлар ва аҳоли орасида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтказилмоқда.

❇️Тарғибот ишларида туман хоким ўринбосари, Республика ишчи гуруҳ вакиллари, маданият, халқ таълими, Ўзбекистон чемпионлари ва ёш спортчилар ва аҳоли иштирок этди.

🟢 Тарғиботда туманда ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга самарали тадбиқ этиш, ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ҳақида тушунчалар берилди.

❇️Аҳолининг кўнглини кўтариш мақсадида ўтказилаётган ушбу тадбирда ролик, шеър, қўшиқ, турли хил рақслар намойиш этилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👉https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остида барча ҳудудларда тадбирлар ташкил этилмоқда
#12nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | «Янгиланаётган Ўзбекистон тараққиётида маданият ва санъатнинг ўрни» мавзусидаги илмий-амалий онлайн конференция
#12nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
‼️Тошкент вилояти аҳолиси ва меҳмонлари диққатига

Тошкент вилояти ИИББ томонидан вилоят ҳудудида «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш» мақсадида оммавий юриш марафони ўтказилмоқда.

Марафон, эртага 13 ноябрь куни соат 10:00 да «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети» (ёпиқ) майдонида бўлиб ўтади.

Барчангизни ушбу марафонга фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Манзил: Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Спортчилар кўчаси 19 уй. Чирчиқ давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети.

👉 Геолокация

@BB_Tulyaganov
#Янги_Ўзбекистон
#янгича_дунёқараш

Мутасаддилар муҳим масалани муҳокама қилишди

📌Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Умаралиев, вилоят ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Худойбергенов, Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими раҳбари Сайёра Файзиева ҳамда Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

❇️Унда барча жойда бўлгани каби вилоят бўйлаб ҳар бир ҳудуд ва маҳаллаларда “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” ғояси остида ташкил этилаётган тарғибот тадбирларини самарали ташкил этилиши юзасидан сўз борди.

✳️Йиғилиш давомида тарғибот тадбирларини кенг жамоатчиликка аниқ ва самарали етказишда таниқли олим-у, шоирлар, спортчилар, иқтидорли ёшлар иштироки алоҳида аҳамиятга эга бўлаётгани, ўз билими ва малакаси билан бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган юртдошларимизнинг тажрибасини аҳоли орасида кўпроқ тарғиб этиш лозимлиги айтиб ўтилди.

🌐Шунингдек, интернет тармоғи билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, тадбир ташкил этиладиган бинолардаги шарт-шароитларни талаб даражада бўлишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram