#жараён

Юқори Чирчиқ тумани сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, маҳаллар раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари томонидан ҳудудларда аҳоли хонадонларидаги муаммолар ўрганилмоқда.

🔰Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарлари билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўрилмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Қисқа_хабарлар

⭕️Айни пайтда мутасаддилар Саксанота маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашиб, газ-электр муаммолари юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришмоқда хамда ҳудудгаз ходими билан биргаликда ГРПлар ҳолати, газ босими текширилиб, вазият ўрганилмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
YUQORI CHIRCHIQ TUMANI_YO‘L HARAKATI QOIDALARI BOLALIKDAN O‘RGATILADI

Yuqori Chirchiq tumani hokimligi Axborot xizmati
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
"Тезкор штаб"даги вазият ўрганилди

📊 Мамлакатимиз ҳудудига совуқ об-ҳаво оқими кириб келиши муносабати билан ҳар қандай эҳтимолий талофатларнинг олдини олиш мақсадида туманда  «Тезкор штаб» тузилган.

Бугун туман ҳокими У.Атемов бошчилигида сектор раҳбарлари штаб фаолиятини ўрганишди.

📊Унга кўра, мутассаддилар фуқаролар мурожаатларини инобатга олган ҳолда ҳудудларда бир қанча йўналишлардаги муаммоларнинг бартараф этилишини назорат қилишди.
--------------------------------
“Tezkor shtab”dagi vaziyat oʻrganildi

📊Avval xabar berganimizdek, mamlakatimiz hududiga sovuq ob-havo oqimi kirib kelishi munosabati bilan har qanday ehtimoliy talofatlarning oldini olish maqsadida tumanda  “Tezkor shtab” tuzilgan.

Bugun tuman hokimi U.Atemov boshchiligida sektor rahbarlari shtab faoliyatini oʻrganishdi.

📊Unga koʻra, mutassaddilar fuqarolar murojaatlarini inobatga olgan holda hududlarda bir qancha yoʻnalishlardagi muammolarning bartaraf etilishini nazorat qilishdi.

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Туман деҳқон бозорида нарх-наво барқарорлиги назорат қилинди.

Барчамизга маълумки, Юқори Чирчиқ тумани Деҳқон бозорида аҳоли эҳтиёжи учун энг зарур бўлаётган барча озиқ-овқат маҳсулотларни ўрнатилган нархларда сотиш учун арзонлаштирилган ярмаркалар йўлга қўйилган.

⚡️⚡️Бугун туман ҳокими У.Атемов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосари ҳамда бозор маъмурияти ходимлари бозорда нарх-наво барқарорлигини ўрганиш, сунъий оширилишига йўл қўймаслик мақсадида вазиятни ўрганишди.

🔰Ўрганиш чоғида мутасадди раҳбарлар сотувчилар, харидорлар билан суҳбатлашишди. Шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинларида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга мўлжалланган савдо дўконларини янада кўпайтириш таклифи ҳам айтиб ўтилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Кун_қаҳрамонлари
Туман ҳокими Ободонлаштириш ходимлари билан суҳбатлашди.

💨🌨Қиш чилласи ўз ҳукмини ўтказаётган бир вақтда йўлларни тозалашда туман ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг ҳам меҳнатлари салмоқли.

Бугун туман ҳокими У. Атемов эрта тонгдан ҳавонинг совуқ ҳароратига қарамай кўчаларни қордан кураб, меҳнат қилаётган ободонлаштириш ходимлари билан самимий суҳбатлашдилар.

❇️Уларга улкан куч-қувват, оилаларига хотиржамлик тилаб, бу синовли кунларда барчанинг бирлиги муҳим эканлигини алоҳида таъкидладилар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat