Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍 https://uza.uz/posts/389569

👉 https://t.iss.one/viloyatMadaniyatboshqarmasi
Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати 1 августгача узайтирилди

📍 Мажлисда
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддатини 1 августгача узайтириш билан боғлиқ қарор қабул қилинди.

☝️ Таъкидланишича, умумхалқ муҳокамаси даврида халқимиздан 85 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган. Таклифлар сони кўплиги аввало халқимизнинг ҳуқуқий маданияти юксалиб бораётганлигидан далолат эканлиги қайд этилди.

📄 Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича келиб тушаётган таклифларнинг таҳлили умумхалқ муҳокамасининг муддатини узайтиришни тақозо этмоқда.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
☝️ 20 кунлик умумхалқ муҳокамаси давомида фуқаролар ва жамоатчилик томонидан тақдим этилган таклифлар юзасидан #инфографика

☝️ Умумхалқ муҳокамаси 1 августга қадар давом этади.

📄 Таклиф билдириш учун:

1. https://www.meningkonstitutsiyam.uz
2. 📞Қисқа рақам: 1341
3. 📩 Манзил: Ўзбекистон, 100035, Тошкент, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 1

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
🔰 Умумхалқ муҳокамаси давомида фуқаролар ва жамоатчилик томонидан 18 июль ҳолатига кўра тақдим этилган таклифлар юзасидан #инфографика

☝️ Умумхалқ муҳокамаси 1 августга қадар давом этади.

📄 Таклиф билдириш учун:

1. https://www.meningkonstitutsiyam.uz
2. 📞Қисқа рақам: 1341
3. 📩 Манзил: Ўзбекистон, 100035, Тошкент, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 1

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Муносабат #МенингКонституциям

"Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар, бутун минтақа учун жуда истиқболли ва алоҳида аҳамиятга эга, деб ўйлайман. Мен уларни жуда ижобий деб биламан, чунки ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқларини аввалгидан кўра аниқроқ белгилайди, шу билан бирга адолатнинг ролини оширади, Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуришдаги интилишларини ифодалайди."

🔗 Батафсил

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#Юқори_Чирчиқ
Хотин-қизлар фаолларининг иш самарадорлигини ошириш мақсадида, махсус имкониятларга эга планшетлар топширилди

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Хотин-қизлар фаолларининг иш самарадорлигини ошириш мақсадида, махсус имкониятларга эга планшетлар топширилди

Юқори Чирчиқ тумани маҳаллаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаолларига қулай иш шароитлари яратиш, уларнинг иш самарадорлигини ошириш борасида катор амалий чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

💯Жумладан, бугун Юқори Чирчиқ туманида фаолият олиб бораётган 50 нафар хотин-қизлар фаолларига замонавий планшетлар топширилгани бунинг яна бир мисоли бўла олади.

Ушбу планшетлар туман ҳокими У.Атемов раҳбарлигида, мамнуният билан ўз фаолиятини чин-дилдан олиб бораётган хотин-қизлар фаолларига топширилди.

Мулоқот жараёнида туман раҳбари эндиликда,туман ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Баҳодирова бошчилигида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари ўзларига берилган планшетларда тезкор ахборот алмашиш, мурожаатларни онлайн тарзда қабул қилиш ва маҳаллалардаги хотин-қизларга яқин кўмакчи бўлиб, уларнинг муаммоларига ўз вақтида ечим топиш имкониятига эга эканликларини яна бир бора таъкидладилар.

📣Ҳамда уларга ўз иш фаолиятлари давомида намунали оилаларни ибрат сифатида нотинч хонадон вакилларига ўрнак қилиб кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, оилавий даромад манбаини яратиш кўмаклашиш сингари мақсад, янги ғоялар орқали ажримларнинг олдини олиш каби зарур тавсия ва таклифларини билдириб ўтдилар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Асосий мавзу - экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш. Шу билан бирга ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание. Основная тема - увеличение производства продовольственной продукции и повышение доходов населения за счет эффективного использования посевных и приусадебных земель. Также будут рассмотрены вопросы финансирования заготовки и закупки зерна, жилищного обеспечения населения.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Кўриб турибсиз – дунёда озиқ-овқат танқислиги муаммоси кучайиб бормоқда. Айниқса, маҳсулот етиштирувчи асосий давлатларнинг экспортга чекловлар қўйиши ва транспорт-логистикадаги узилишлар муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи камида 20 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

Бизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланади.

Шу боис, юқоридаги хавф-хатарларнинг аҳолимизга таъсирини юмшатиш бўйича ҳар бир маҳалла, туман, вилоят даражасида аниқ ҳисоб-китоб ва чора-тадбирлар қилиш керак. Бунинг учун барча имкониятларни яратиб берганмиз”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Йил бошида пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобидан аҳолига 80 минг гектар майдонни бўлиб бериш бошланди.

Аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатиш бўйича 3 мингдан зиёд “Томорқа хизмати” инфратузилмаси яратилди.

Томорқада маҳсулот етиштириш учун жорий йилнинг ўзида 400 миллиард сўм имтиёзли маблағлар ажратилди.

Жорий йил 6 ойида 821 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 102 минг тонна кўп мева-сабзавот экспорт қилинди.

Ҳозирга қадар ажратилган 64 минг гектарда жами 785 минг аҳоли бандлиги таъминланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланиб яхши тажриба ва тизим яратган туман ва маҳаллалар жуда кўп.

Хўжаобод, Мўйноқ, Ҳазорасп, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Нурота ва Сариосиё каби ўнлаб туманларда ҳам яратилган иш ўринлари кўрсаткичи қониқарли.

Президент Ҳазорасп тумани аҳолисига бу ислоҳот қандай имкониятлар яратгани ҳақида “Шовот” маҳалласи раиси Сора Ражабованинг фикрларини сўради. Унинг фикрларини эшитиб, барча маҳалла раисларига мурожаат қилди.

"Ҳар бир маҳалладаги хонадон ва кўча бўйларидаги ер майдонларига тажрибали деҳқонларни жалб қилиб, маҳаллангизда озиқ-овқат таъминоти бўйича ўз тажрибангизни яратсангиз, биласизларми қандай катта ўзгариш бўлади!”, деди Президент.

Йил якуни бўйича республикадаги 200 нафар намунали тажриба яратган маҳалла раисларини рағбатлантиришга топшириқ берилди.

Шу билан бирга, республика бўйича 16 минг гектар майдон эгасини топмаган. Чунки бу ерлар аҳоли яшайдиган жойдан узоқ, суви оғир, мелиоратив ҳолати ёмон, лалми ва яйлов майдонлардан танлангани учун уларга деҳқонларда қизиқиш йўқ.

Бундан ташқари, 4 минг 300 гектар майдон эгаларига кадастр берилмаган, яъни уларда ҳали эгалик ҳуқуқи йўқ.

Мутасаддиларга ва вилоят ҳокимларига танловда эгаси аниқланмаган ерларни аҳоли учун қулай майдонларга алмаштириш, ер эгаларига кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент деҳқончилик қилаётган аҳоли таклифлари асосида улар кўтарган муаммолар ечимларини айтиб ўтди. Жумладан:

- йил якунигача яна қўшимча 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади (жами 100 минг гектар бўлади);

- келгуси йилда яна қўшимча 100 минг гектар экин майдони ҳам аҳолига тарқатилади (жами 200 минг гектар бўлади).

Бу – жуда катта ислоҳот. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилмоқда.

Энг асосийси – агар туман ҳокими, ҳоким ёрдамчиси бу масалага ҳисоб-китоб билан ёндашса, озиқ-овқат, ишсизлар масаласини бемалол ҳал қила олади”, деди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддилар, вилоят ва туман ҳокимларига бир ой муддатда:

- камида 1 мингта маҳаллада кичик ҳажмли музлаткичлар ўрнатиш;

- 3 минг гектарда парник усулида эртаки маҳсулотлар етиштириш дастурини бошлаш топширилди.

Бунга жорий йилда 50 миллион доллар, келгуси йилда яна 100 миллион доллар йўналтирилади.

Шунингдек, “дафтарлар”даги аҳолига ер берилганда, барча имтиёз ва тўловлар 1 йилгача сақланиб қолади.

Шунингдек, танловда 1 нафар талабгор иштирок этганда ҳам танлов ўтказилган ҳисобланади.

Маҳаллаларга ҳосилдор уруғ, кўчат етказиш ва маҳсулотини сотиб олиш учун 150 миллиард сўм йўналтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда аҳоли томорқасида бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш имконини берадиган тизим яратиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирда 64 та тумандаги аҳоли томорқасида 3 марта ҳосил олиб, битта оила ўртача 60-100 миллион сўмгача даромад қилаётгани таъкидланди. Лекин 22 та туманда томорқадан фойдаланиш самарадорлиги паст.

Бу борада Бекобод тумани “Маллабой” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси йўлга қўйган ижобий тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.

“Мана, Бекободдай оғир туманда ҳоким ёрдамчиси қилаётган ишларни эшитдик. Ҳамма ҳоким ёрдамчиларига топшириғим бор. Ажратилаётган экин ерларида ишсиз аҳолини деҳқончиликка ўргатиш орқали даромадли қилиш – сизларнинг энг устувор вазифангиздир.

Ҳар бир гектарда 10-15 ишсизларни банд қилиб, 3 марта ҳосил олиш, уруғ, ўғит, ёқилғи ва маҳсулот сотиб олишни йўлга қўйсангиз, биласизларми, эл-юрт олдида қандай ҳурмат-эътибор топасизлар!”, деди Президент.

Қорақалпоғистонлик ва Қашқадарёлик томорқа эгалари таклифларидан келиб чиқиб, сув таъминоти оғир маҳаллаларда катта қудуқ қазиш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори 150 миллион сўмгача оширилади.

Кичик қудуқлар учун Қорақалпоғистонда 5 метрдан, қолган ҳудудларда 10 метрдан ортиқ чуқурликнинг ҳар бир метрига 100 минг сўмдан субсидия берилади.

Қудуқ қазишга гидрогеологик хулосалар 2025 йилга қадар бепул берилади.
Сув тежовчи технологиялар жорий этиш бўйича бериладиган субсидиялар деҳқон хўжаликлари учун ҳам татбиқ этилади.

Бунга, жорий йилда қўшимча 65 миллиард сўм йўналтирилади.

Ушбу имкониятлардан фойдаланиб, йил якунигача 400 та маҳаллада қудуқларни ишга тушириш ва 19 минг оила томорқасида сув таъминотини яхшилаш топширилди.

Умуман, бугунги вазифаларни ташкил этиш орқали 2 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш ҳисоб-китоб қилингани таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда яна бир муаммога тўхталиб ўтилди – 2 миллион 600 мингта аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ.

Ушбу аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар тушмоқда. Устига устак, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.

Шу боис Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлигига бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларини шакллантириб, ишларни бошлаш топширилди. Ишчи гуруҳлари:

- 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;

- уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.

Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.

Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Ўзини "пожарнийданмиз" дея махсус формада аҳолидан пул йиғиб юрган фирибгарлар пайдо бўлган.

Эҳтиёт бўлинг! Алданиб қолманг!

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube