Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.

Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...

Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.

Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.

Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаси шунинг ўзи бахт!

Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.

Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.

Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

Дунёда энг бебаҳо, аммо ҳамиша беназир тарқатиладиган хазина бор. Бу – Она меҳри!

✍️ Ўткир Ҳошимов

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тез тиббий ёрдам сифати кучайтирилади

“Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–283-сон, 16.06.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ, Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида ташкил қилинди. Бу орқали тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилади.

🔎 Тез тиббий ёрдам автотранспортларида ёқилғи-мойлаш сарфи электрон дастур орқали назорат қилинади.

📁Қарор билан Тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва аҳолига янада яқинлаштиришга оид чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида тез тиббий ёрдам автотранспортларига радиоалоқа воситалари ва GPS-трекерлар ўрнатилади ва бригадалар планшетлар билан таъминланади.

🗓 Тез тиббий ёрдам бўйича электрон тизим Тошкент шаҳри тажрибаси асосида 2023 йил 1 сентябргача республиканинг бошқа ҳудудларида тўлиқ жорий қилинади.

📞 Марказнинг ҳудудий филиалларида ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилади.

🩺 “Call-марказ”ларда чақирувларни қабул қилувчи ходимлар билан бирга шифокор ходимлардан иборат махсус тиббий маслаҳат хизмати фаолияти ташкил этилади.

Тез тиббий ёрдамнинг туман (шаҳар) ёки ҳудуд чегарасидан қатъи назар беморгача масофанинг яқинлигига қараб тиббий бригадани йўналтириш йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятининг июнь ойидаги асосий тадбир ва воқеалари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
Туман ёшларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида, спорт инвентарлари билан тўлиқ таминланди.

“Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш” мақсадида Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, туман раҳбари У.Атемов раҳбарлигида ҳудудларда манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

❇️Жумладан, ёшлар етакчиларининг иш самарадорлигин ошириш мақсадида, спорт инвентарлари, китоблар жамланмалари ажратилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

⚡️Хусусан, "Ёшлар ойлиги" доирасида ўтказилган қатор мусобақалар, спорт, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда "Беш ташаббус" олимпиадалари бунинг яққол исботидир.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади. Ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистон томонидан 40 та мамлакат ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва унда икки минтақа мулоқотининг умумий ёндашувлари, асосий принциплари ва йўналишларини мустаҳкамлаб қўйиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил июль ойида ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент конференциясида илгари сурилган эди.

Шунингдек, ҳужжатда Президентимизнинг 2022 йилни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида "Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиш таклифи юқори баҳоланган.

Генеральная Ассамблея ООН поддержала очередную важную инициативу Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева. Все государства-члены организации единогласно одобрили специальную резолюцию об укреплении взаимосвязанности между Центральной и Южной Азией, разработанную Узбекистаном в соавторстве с 40 странами.

Инициативу о принятии этой резолюции и закреплении в ней общих подходов, основных принципов и направлений диалога между регионами Центральной и Южной Азии глава нашего государства выдвинул на Ташкентской конференции «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности», состоявшейся в июле 2021 года.

В документе также дается высокая оценка инициативе Президента нашей страны о провозглашении 2022 года в рамках Организации экономического сотрудничества «Годом укрепления взаимосвязанности».

Facebook|Instagram|Twitter
Humo arenada konkida uchish

Poytaxda joylashgan Humo arena muz saroyiga har kuni soat 11:00 dan 23:00 gacha konkida uchish uchun tashrif buyurish mumkin.

Kirish:

- kattalar uchun bir soat - 55 000 so'm, 30 daqiqa - 30 000 so'm;

- bir soatlik bolalar uchun - 45 000 so'm, 30 daqiqa - 25 000 so'm.

Chiptalarni Humo arena kassalarida sotib olish mumkin.

Manzil: Toshkent shahar, Mirobod tumani, Afrosiyob va Beshyog'och ko'chalari kesishmasi.

Ma'lumot uchun telefon: (+998) 55-501-0075.

Kanalga obuna bo’ling
👉 @afishauzb
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафсилот | Паррандачилик: еттинчи хазинага янгича назар
#12july #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Ёшлар_ишлари_Агентлиги
#хашар_элга_ярашар
#Нуронийлар_эъзозимизда

Юқори Чирчиқ туман Ёшлар ишлари Агентлиги маҳалладаги ёшлар етакчилари ташаббуси билан 1-сектор худудидаги" Оқ овул"маҳалласи "Зарафшон" кўчаси 28-уйда истиқомат қилувчи Юнусов Рискибай ва Утелбоева Кунсулуларнинг хонадонида "Нуронийлар эъзозимизда" шиори остида "Хайит айёми" олди ўтказилаётган хайрия хашари айни паллада якунига етмоқда.

🏠Шинам, ёруғ, файзли хонадон ўз эгаларига топширилиш холатига келмоқда.

📌Ёшлар ишлари Агентлиги етакчилари бирлашиб "Инсон қадри улуғ"деган шиорни яна бир бор ўз мехнатлари билан намоён этмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Forwarded from AntiFake.uz
UZ: Телеграм мессенжеридаги гуруҳларда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси” номи остида очилган сохта аккаунт номидан 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқарога 789 000 сўмдан бир марталик тўлов тўланиши айтилган маълумотлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В группах мессенджера Telegram мошеннический аккаунт с наименованием “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси” распространяет информацию о том, что якобы каждому гражданину, достигшему 18-летнего возраста будет выплачена сумма в размере 789 000 сум. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

FacebookInstagramTwitterTelegram
Бугун Президент ҳузурида туман ва шаҳарларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини Самарқанд вилояти мисолида ўрганиш натижалари юзасидан йиғилиш ўтказилади.

Сегодня Президент проведет совещание по рассмотрению результатов изучения эффективности социально-экономических реформ на примере Самаркандской области.

Facebook|Instagram|Twitter
#Янгилик

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилади

🔹 Мазкур банкнот мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган

🔹 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки шуни алоҳида қайд этадики, 200 000 сўмлик банкнотлар, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Эрон Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Муҳаммад Багир Қолибофни қабул қилди.
Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда минтақавий шерикликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев сегодня принял председателя Собрания Исламского Совета Ирана Мохаммада Багера Галибафа.
Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения многопланового сотрудничества между двумя странами, а также развития регионального взаимодействия.

Facebook|Instagram|Twitter