#қарор_ва_ижро

Тошкент вилоятида бу йил цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш параметрлари тасдиқланди

📃 Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 30 майдаги 328-10-0-Q/22 сонли қарорида бу ҳақда атрофлича баён қилинган.

📌 Белгиланганидек, бу йил кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишлари бўйича манзилли рўйхатлар вилоятлар шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан секторлар раҳбарларининг жойларда жамоатчилик фикри ва талабини инобатга олган ҳолда билдирган таклифлари асосида шакллантирилади ва Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари томонидан тасдиқланади.

📈 Мазкур ишларни молиялаштириш учун тегишли маблағлар ажратилади. Хусусан, ҳудудда бу йил қуриладиган цемент-бетон қопламали йўллар узунлиги 190 километрни,Обод қишлоқ” дастури асосида 80 километрни ва кластер усулида шундай қопламага ўтказиладиган ички йўллар 110 километрни ташкил қилади.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
#об_ҳаво

🗓 Бугун 31 май куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

💨 Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 

Ҳарорат
🌘 кечаси 11-16°
☀️ кундузи 27-32° бўлади.

#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 11010.88 сўм
🇷🇺 1 рубл = 175.26 сўм

Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Таниқли спорт шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев 86 ёшида вафот этди.

А.Имомхўжаев узоқ йиллик фаолияти давомида том маънода спорт шарҳловчилиги мактабини яратди, кўплаб шогирдлар етиштирди.

Агентлик буюк шарҳловчининг вафоти муносабати билан унинг оила-аъзолари, спорт жамоатчилиги аҳлига чуқур ҳамдардлик билдиради.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Юқори_Чирчиқ
Янги умумий ўрта таълим мактаби қад ростламоқда!

Айни кунларда 2022 йил Инвестиция дастури асосида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сонли қарори бўйича, Юқори Чирчиқ тумани "Уччинор" маҳалла фуқаролари йиғинида 330-ўринли янги мактаб ва 12х24 ўлчамдаги спорт зал қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

📸Ушбу жараёндан фотолавҳалар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#АЙНИ_ПАЙТДА

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Тошкент вилоятда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган мактабларда бўлиб, қилинаётган ишлар билан танишмоқда.

🖊Toshkent viloyati xalq ta’limi boshqarmasi Axborot xizmati
Kanalga ulanish 👉@toshkentvxtb
#Юқори_Чирчиқ
#34_мактаб

34-мактабда “Жахолатга қарши- маърифат” шиори остида ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳар-хил маънавий тахдидлардан асраш мақсадида, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

✳️Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси доценти Валиев Бобур Батирович ўз маърузасида ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда фикрга қарши фикр,ғояга қарши ғоя,жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидлаб, юртимизда кечаётган тингчлик хотиржамликнинг қадрига етиш,бугунги кунда ёт иллатларга қарши биргаликда фаол иш олиб бориш хусусида сўз юритилди. Маърузадан сўнг ўқувчиларга “Жар ёқасида“ ҳужжатли фильми кўрсатилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat