#Юқори_Чирчиқ
Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Бугун Юқори Чирчиқ тумани Касб-хунар мактабида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Г.Айтекова ташаббуси билан "Ишга жойлаштириш куни" шиори остида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

📍Меҳнат ярмаркасида корхона-ташкилотлар ўзларининг 1558 та бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, 524 нафар фуқаролар жалб этилди.

🔰Жараёнда 109 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, бўш иш ўринларига йўлланмалар берилди.

⚡️"Аёллар дафтари"га киритилган, бандлиги таъминланмаган 78 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, 25 нафари қайта касбга ўқитиш курсларига юборилди, 59 нафари мавсумий жамоат ишларига жалб этилиб, 352 нафарига касбга йўналтириш учун маслаҳатлар берилди.

❇️Шунингдек, туман аҳолисидан чет давлатларга чиқиб кетиб, яшаш манзилига қайтган 23 нафар фуқаролар ишга жойлаштириш бўйича йўлланмаларни қўлга қиритди.

📣Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, маркази раҳбарияти ташаббуси билан ҳар ойда аҳолини доимий ойлик иш хақи, даромадига эга бўлиши ва туманда ишсизлар қисмини камайтириш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси анъанавий тарзда ташкил этилиши йўлга қўйилиши режалаштирилди.

⚡️Ҳамда марказ раҳбарияти томонидан ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида, улар билан доимий тарзда мулоқот қилишга, ишга жойлаштиришда яқиндан амалий ёрдам беришга тайёрлигини таъкидланди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#тезкор

⚡️Тошкент вилоятининг 10 га яқин ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» 18–23 май кунлари кутилаётган кучли ёғингарчиликлар сабаб республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Маълум бўлишича, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ пайтида шамол 15-20 метр/сониягача кучаяди. Айрим жойларга вақти-вақти билан кучли жала ёмғирлар ва дўл ёғиши мумкин.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида ҳам кузатилиши қайт этилмоқда.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Юқори_Чирчиқ
Ҳоким ёрдамчилари учун махсус имкониятларга эга планшетлар ўз эгаларига топширилди

📌 Бугун, Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлигида туман ҳокими У.Атемов раҳбарлиги остида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Тастанбеков, Республикадан Юқори Чирчиқ туманига бириктирилган вакил Б.Рўзиев ҳамда марказ раҳбари Ж.Эрматовлар иштирокида,туманнинг 50 та маҳаллаларида фаолият олиб бораётган 50 нафар ҳоким ёрдамчиларига, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ажратилган, махсус имкониятларга эга планшетлар топширилди.

⚡️ Тадбир аввалида, туман ҳокими сўз олиб, тизимда аниқланаётган коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
⚽️2022 yil 11-16 may kunlari Toshkent shahrida sportning ⚽️futbol turi bo'yicha 2006 yilda tugilgan o'smirlar o'rtasida BO'SM va IBO'SM shug'ullanuvchilar o'rtasida ''Sport maktablar futbol ligasi'' O'zbekiston chempionati bosiqichi bo'lib o'tdi.

🏆 Bu musobaqada Toshkent viloyati terma jamoasi a'zosi bo'lgan Yuqori Chirchiq tuman Bolalar-o'smirlar sport maktabi shug'ullanuvchilari faxirli🥉o'rinni egalladi:
Usmanaliev Bekzatbek 10 UO'TM
Toxtaxodjaev Saidxo‘ja 1 UO'TM
Uralbaev Samat 25 UO'TM
Raxmanaliev Atabek 10 UO'TM
Shokirov Ozod 3 UO'TM
#Юқори_Чирчиқ
Таълим сифатини ошириш йўлида.

📚Жорий йилнинг 17-май куни Юқори Чирчик тумани 6-умумтаълим мактабида касб танлаш остонасида бўлган 11-синф битирувчи ёшларига психологик тавсиялар бериш, уларнинг касбга булган қизиқиши, лаёқати ва қобилиятларини ривожлантириш хамда ўкувчилар ва уларнинг ота-оналарини касбга йуналтириш борасидаги фикрларини аниклаш мақсадида "Касблар оламида" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

📊Мулоқот давомида "Ўзбекистон" ва "Наврўз" МФЙ раислари А.Исаматов, Р.Эшматов, хоким ёрдамчилари З.Туйчиев, А.Абдураимов, ёшлар етакчилари Н.Маматов, С.Нуриддинов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

🎥Мактаб психологи С.Абдукодирова томонидан ўкувчиларга замонавий касблар ҳакида видеолавхалар намойиш этилди ва улардан суровномалар олинди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
«Boʻzatov FEST» Ёшлар овози танловининг Республика босқичи ғолиби бўлган вилоятимизнинг истеъдодли ёшлари билан танишинг!

🎼Бахшичилик йўналишида: 23-30 ёш
Муроджон Алиев, Паркент тумани (1-ўрин)

🎼Опера йўналишида: 16-22 ёш
Зуҳра Турсунбоева, Бўстонлиқ тумани (1-ўрин)

🎼Анъанавий ижро йўналишида: 10-15 ёш,
Озодбек Абдумуталибов, Олмалиқ шаҳри (2-ўрин)

🎼Анъанавий ижро йўналишида: 23-30 ёш
Азаматжон Йўлдошев, Паркент тумани (3-ўрин)

🎼Эстрада йўналишида: 23-30 ёш
Мунисбек Реджепов, Чирчиқ шаҳри (3-ўрин)

💸Ғолибларга 1-ўрин учун 50 миллион сўм, 2-ўрин учун 30 миллион сўм, 3-ўрин учун 20 миллион сўм пул мукофоти берилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi