#Юқори_Чирчиқ
"Яшил макон" дастури амалда
Уччинор маҳалла фуқаролари йиғини

🌳Айни кунларда Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" дастури доирасида кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида шаҳар-туманларимиздаги яшил майдонлар кўпаймоқда.

🌱Жумладан, Уччинор маҳалла фуқаролари йиғинида дастур доирасида 50 нафар фуқароларга 20 сотихдан ер ажратилиб, ер майдони атрофига терак кўчатлари экилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бош режага хилоф равишда ер участкалари ажратилиши, қурилиш-монтаж ишларини келишилмаган ҳолда бошлаш ҳолатлари бўйича 370 та ноқонуний харакат аниқланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълум қилди:

«Маҳаллий ижро этувчи ҳокимликлар томонидан ҳудудлар бош режаларига зид равишда қарор қабул қилиш амалиёти ҳанузгача давом этмоқда. Мазкур ҳолатларни бартараф этиш бўйича мутасадди идораларга тақдимномалар киритилишига қарамасдан, қонуний талаблар қаноатлантирилмасдан қолмоқда.

🔎 Масалан, 240 та шаҳар ва туман бош режалари устидан мониторинг ишлари олиб борилган. Натижада 814 та қоида бузилиш ҳолати аниқланди ҳамда улар юзасидан мутасадди идораларга огоҳлантириш хати ва тақдимномалар юборилди.

⚖️ 127 та ноқонуний ҳолат юзасидан жарима жазоси қўлланилди ва 1 265 та мансабдор шахсга нисбатан ҳужжатлар тайёрланиб, маъмурий судларга юборилди».

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
75.pdf
3.8 MB
«Янги Ўзбекистон» газетасининг 2022 йил 15 апрель кунги 75-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Газетанинг интернетдаги www.yuz.uz веб-сайти орқали ҳам янгиликлардан бохабар бўлиб боришингиз мумкин.

Ушбу pdf файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Кун тартибидан иккита масала ўрин олган - озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш.

Скоро начнется видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева. В повестку дня включены два вопроса - обеспечение стабильности цен на рынках через наращивание заготовки продовольственной продукции и дополнительные меры поддержки бизнеса.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
⚡️ Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади

Кун тартибидан иккита масала ўрин олган - озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш.

👉 @UZBEKISTANUZ
#Юқори_Чирчиқ
Туман ҳокими раҳбарлигида барча муаммолар ечим топмоқда

📍Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У. Атемов, 2-сектор раҳбари Ғ. Абдусаломов, Халқ қабулхонаси раҳбари И.Акрамов, шунингдек, туманнинг барча мутасадди раҳбарлари иштирокида "Фуқаролар қабули" бўлиб ўтди.

💯Бу каби фуқаролар қабули ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказилиши одатий ҳол, албатта. Бугунги қабулда эса мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида, 20 дан оритиқ фуқаролар мутасадди раҳбарларга муаммолари юзасидан мурожаат қилишди.

🟢Фуқаролар асосан, уй-жой, кадастр, ички йўлларни асфальтлаштириш, ички кўчаларга темир бетон таянчлар ўрнатилиши сингари муаммолари билан мурожаатлар қилишди.

‼️Муддат талаб этмайдиган мурожаатлар юзасидан туман ҳокими тегишли раҳбарларга ҳозирнинг ўзида жойларга чиқиб ўрганиш, муаммоларга ечим топиш вазифаларини юклатиб, натижасини ўз назоратига олди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёда содир бўлаётган воқеалар сабаб жаҳон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўтган асрнинг 80-йилларидагидан ҳам юқори даражаларда ўсаётгани таъкидланди.

Хусусан, март ойида дунё бўйича озиқ-овқат нархлари 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ошди.

Айниқса, йил бошидан жаҳон бозорларида буғдой нархи20 фоиз, маккажўхори – 19 фоиз, озуқа донлари – 20 фоиз ва ўсимлик ёғи – 23 фоизга кўтарилди.

Жорий йилда ёғингарчилик ҳисобига, водий, Тошкент вилояти ва Самарқандда сув захираси 20 фоизга кўпайгани билан, Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразмда сув таъминоти бўйича қийинчиликлар бўлади.

Жаҳон бозорида минерал ўғитлар ва ёқилғи нархлари 2 бараварга ошгани, албатта, кластер, фермер ва деҳқонларнинг етиштираётган маҳсулотларининг таннархига ҳамда молиявий аҳволига таъсир қилади.
Йиғилишда мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиб, 2022 йилда 7,7 млн тонна буғдой ҳамда 23 млн тонна мева-сабзавот етиштириб, 1,5 млрд доллар экспортни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш учун янги қўшилаётган 300 минг гектардан зиёд ер майдонларидан самарали фойдаланиш зарур.

“Ҳозирги кунда 80 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, 254 минг нафар аҳолига очиқ танлов асосида берилди.

Бу – озиқ овқат етиштириш учун ҳар бир туманда қўшимча 500 гектар экин майдони, дегани.

Бу ислоҳотни ўз вақтида ва тўғри бошлаганимизни ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Шунинг учун бу ерлар фақат ва фақат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун база бўлиши шарт”, деди Президент.

Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда:

- ҳосилдор уруғ навларини жойларга етказиб, дала ярмаркаларини ўтказиш;

- ер майдонларида “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экинлар экишни ташкил қилиш;

- маҳсулотни кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузиш ишларини жадал ташкил қилиш топширилди.