#Об_ҳаво

🌤 11 - январь : Вилоятда об-ҳаво

🌔Бугун кечаси +5°...+6° даража илиқ бўлиб, шимолдан 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 72-87% ни ташкил этади.

☁️Эртага кундузи +7°...+10° даража илиқ бўлади, жанубий- шарқдан секундига 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 53-68% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тараққиёт формуласи | Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси муҳокамада
#11jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#Дайжест

❗️11 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
Аёллар саломатлиги келажак пойдевори

*Паркент тумани.
Паркент туман ҳокими ўринбосари “UZTEX GROUP” қўшма корхонасига ташриф буюрди

*Олмалиқ шаҳри.
Сектор раҳбарлари ёшлар билан мулоқотда

*Янгийўл шаҳри.
Маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди

*Бўка тумани.
Янги йилга янги йўллар билан

*Чирчиқ шаҳри. "
Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" тадбири бўлиб ўтди

*Чиноз тумани.
Уч авлод учрашуви

*Юқори Чирчиқ тумани.
Аёллар дафтарининг 3-босқичига рўйхатга олиш ишлари бошланди

*Бекобод тумани.
Уйма-уй юриб муаммолар бартарафт этилмоқда

*Оҳангарон тумани.
Нуронийларга эҳтиром кўрсатилди

*Бўстонлиқ тумани.
Миллий таомлар – экспортга

*Пискент тумани.
Сайёр кассалар фуқароларга қулайлик яратади

*Ангрен шаҳри.
Кийим-кечаклар тарқатилди

*Зангиота тумани.
Халқ билан мулоқот

*Тошкент тумани.
Сешанба – ҳоким секторида фуқаролар қабули

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Қишда ҳам қулупнай етиштирилмоқда

*Оққўрғон тумани.
Махсус сертификатлар топширилди

*Қибрай тумани. Аҳолининг кўмаги билан табиатга етказилган зарар ундирилди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Юқори_Чирчиқ
Соғлом турмуш тарзи-амалда!

🏆Тошкент вилояти Юкори Чирчик тумани 9- умумтаълим мактабида туман Халқ таълими педагоглари жамоалари иштирокида "Кувнок стартлар" мусобақаси ўтказилди.

📸Ушбу мусобақадан фотолавҳалар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
"Аёллар дафтари" -вақтинчалик тартибнинг самарали ечими

📊Аёл қачон ўзини бахтли ҳис этади? Қачонки оилада ҳаловат топса. Бироқ аёлларни қийнаётган муаммо ва ечимини йиллар давомида кутаётган оғриқли масалалар бўлса салбий таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

🔰Юқори Чирчиқ тумани "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" бўлимида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент вилояти маъмурий судининг судьяси А.Аминов ва Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси А.Абдураззақов ҳамда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Айтековалар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

💯Йиғилишда аёллар муаммоларини ўрганиш натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, бандлиги таъминланмаган, меҳнатга лаёқатсиз, ногиронлиги мавжуд аёлларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ушбу тизимни давом эттириш орқали уларнинг масалаларини ҳал этиб “Аёллар дафтари”дан чиқариш чоралари батафсил тушунтириб ўтилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiya
#бағрикенглик
#афв

Маҳкумлар муддатидан олдин озодликка чиқарилди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Юқори_Чирчиқ
Ёшлар етакчилари билан суҳбат ўтказилди.
Ёшлар етакчилари- нималарга масъул?

📍Давлат раҳбари ёш авлод билан манзилли ишлаш учун ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозими жорий этилишини таъкидлади.

📌 Уларнинг асосий вазифалари йигит-қизлар муаммоларини ҳал этиш, касб ўрганиши ва бандлигига кўмаклашиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш билан шуғулланишдан иборатлиги белгиланди.

‼️Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосари Д.Асқаров ҳамда туман Ёшлар ишлари Агентлиги раҳбари Н.Ҳожиев томонидан махаллалардаги ёшлар ишлари ёрдамчиси лавозимида иш фаолиятини бошлаган номзодлар билан суҳбат ўтказилди.

📊 Суҳбат жараёнида номзодларга бугунги кунда ёшлар билан ишлаш масаласининг қанчалик долзарблиги, асосий мақсад ва вазифалари батафсил тушунтириб берилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat