❗️Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 61 нафарга етди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
UZ: Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган яна 4 нафар бемор бутунлай соғайди.

Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 65 нафарга етди.

Манба: @ssvuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Хушхабарлар давом этади!

Хоразм вилоятида юқумли касалликлар шифохонасида ҳам коронавирус инфекциясига чалинган яна бир нафар бемор бутунлай соғайди.

У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шу тариқа, Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 66 нафарга етди.

Манба: @ssvuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Йигирма биринчи асрнинг энг йирик эпидемиялари ва қурбонлар сонининг ортиши.

______

RU: Крупнейшие эпидемии двадцать первого века и рост числа жертв.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🇺🇿 "Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фонди бошқарув раиси Aсрол Мирзаҳмедов жамғармага келиб тушаётган маблағлар ва уларнинг сарф этилишига оид маълумотларни тақдим этди.

💰 10 апрелга қадар, фонд ҳисоб-рақамига 57 миллиард 613 миллион сўмдан ошиқроқ миқдорда ҳомийлик маблағлари келиб тушди.

🙎🏻‍♂️ Жисмоний шахсларнинг улуши — 2 миллиард 370 миллион сўмдан кўпроқ.

🔎 10 апрел кунига қадар 5 миллиард 767 миллион сўмдан кўпроқ маблағ сарфланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Фондга келиб тушаётган маблағлар қандай тартибда сарф этилмоқда?

📍коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларига дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олишга;

📍коронавирус тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган даволаш-профилактика муассасаларида дезинфекция тадбирларинин амалга ошириш учун дезинфекцияловчи восита ва асбоб-ускуналарни, шунингдек, тиббиёт асбоб-ускуналари ва махсус транспорт воситаларини сотиб олишга;

📍коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, профилактика ва тарғибот ишларига;

📍тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга;

📍коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларга моддий рағбатлантиришга.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Республикада коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг ўсиш кўрсаткичи

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#ваҳимасиз_карантин
#антикоронавирус

Коронавирус пандемияси: аграр тармоқ фаолияти сенаторлар диққат марказида

Бутун дунёда давом этаётган коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқатга бўлган талаб ва эҳтиёж ортиб бориши кузатилмоқда. Бу айниқса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тегишли. Одамларнинг мажбурий изоляцияси ва ишлаб чиқаришнинг кескин қисқариши шароитида мамлакатимизда аграр соҳа маҳсулотлари экин далаларидан дўкон пештахталари томон ҳаракатини тўхтатмаётир. Нархлар ҳам меъёр даражасида. Бу ҳам бўлса ҳозирги шароитда мамлакатимизнинг бир ютуғи, десак муболаға бўлмас. Бир қарашда оддийдек туюлган бу ҳолат ортида давлатимиз томонидан кўрилаётган самарали чоралар ва тезкор тадбирлар мужассам.

Батафсил 👉 мақолани ўқинг

Каналимизни кузатиб боринг 👇👇👇

@diyor_ovozi
#ваҳимасиз_карантин
#антикоронавирус

2020 йил 12 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 865 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 12 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 865.

----------------------------------

Манба: @ssvuz
#ваҳимасиз_карантин
#антикоронавирус


😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹Мамлакатда коронавирус аниқланганининг тўртинчи ҳафтаси якунида жами ҳолатлар 865тани ташкил этмоқда. 12 апрель куни 98 нафар янги бемор аниқланди.

🔹Тошкент, Бухоро ва Хоразмда даволанган беморларнинг 24 нафари тузалиб, соғайганлар сони 66 кишига етди.

🔹Наманган шаҳри ва Учқўрғон туманида 13 апрель соат 06:00дан бошлаб, фуқароларнинг кўчага чиқиши деярли бутунлай тақиқланади. Фақат юз метр масофадаги савдо нуқталарига кунига бир марта чиқишга рухсат берилади.

🔹Жарималар учун белгиланган имтиёзли давр карантин қоидаларини бузганлик учун тўланадиган жарималарга тааллуқли эмас. Банклар кредит таътиллари эълон қилган, аммо таътил давомида ҳам фоизлар ҳисобланишда давом этади.

🔹«Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига 10 апрелгача 6 млн доллар эквивалентдаги маблағ келиб тушди

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#ваҳимасиз_карантин
#антикоронавирус

Самони кашф этган кун ҳам
ўз якунига етди.


12 апрель – Юрий Алексеевич Гагарин инсоният тарихида биринчи маротаба очиқ коинотга парвоз қилган кун.

1961 йилнинг 12 апрель санасида қандай оламшумул воқеа юз берганини кўпчилик яхши билади.

Ўша куни рус йигити Юрий Алексеевич Гагарин «Восток» космик кемасида башарият тарихида биринчи маротаба очиқ коинотга парвоз қилган ва космосни ўзлаштириш эрасини очиб берган эди.

У Бойқўнғир космодромидан 9:07 да ўзининг машҳур хитоби – «Поехали!» дея стартга чиқиб, 108 дақиқа мобайнида Ер шари атрофида орбитал парвозда бўлди ва соат 10:55 да Саратов вилоятидаги Смеловка қишлоғидаги дала ҳудудига муваффақиятли қайтиб қўнди.

Замонамиз қахрамонлари кашфиёт қилган замин бугун бир оз нотинч, аммо қуёшни тафти тез кунда барчасини енгишда кўмак беради.

Ёмғир увиб кетсин барча дардни. Она табиат ўзи мўжиза яратгувчидир.
#Иқлим. Бугун Ўзбекистон шиддатли ёмғир сақланиб қолади, баъзи ерларида тиниши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ваҳимасиз_карантин
#антикоронавирус

"Соғлом танда соғ ақл"

Юқори Чирчиқ туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ёш спортчилари бўш вақтларидан самарали фойдаланмоқда.

Ёш спортчилар барча тенгдошларига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилмоқда.
#ваҳимасиз_карантин
#антикоронавирус

ЭЛГА БЕМИННАТ ХИЗМАТ

Юқори Чирчиқ туман прокурори ташаббуси билан сектор ҳудудидаги "Қорасув "маҳалла фуқаролар йиғинида кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилди.

🛒🥔🥚🥕Хавонинг инжиқлигига қарамасдан, туман ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда ахоли кундалик истеъмоли учун яроқли озиқ-овқат маҳсулотлари ярмарка расталарида ахолига арзонлаштирилган нархда савдога қўйилди.

👥Ушбу савдо ярмаркасини тартибли ташкил этишда "Қорасув" махалла фуқаролар йиғини жамоси фаоллик кўрсатди.

😄🤲Ахоли бундай ташаббуслардан рози, ташкилотчиларга миннадорчилик билдирмоқда.


Web-sayt| facebook | telegram
#ваҳимасиз_карантин
#антикоронавирус

Штаб фаолияти

Юқори Чирчиқ туман тиббиёт бирлашмасида, коронавирус тарқалишига қарши кучайтирилган маҳсус штаб жамоасининг кунлик фаолияти қуйидагича:

👩🏼‍🔬Юқори Чирчиқ туман СЭОМ ҳодимлари томонидан туман Дехқон бозори худуди ҳамда ташкилот ва корхоналарда зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.

🏥Бугунги кунда 94 нафар фуқаролар уй карантинига олинган, тиббий муассасаларда 16 нафарни ташкил этади.

🏡25 нафар уй шароитидаги ҳамда 10 нафар фуқаро тиббий муассасаларидан карантиндан чиқарилди.


Web-sayt| facebook | telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ваҳимасиз_карантин
#антикоронавирус

ХАЙРИЯ

Юқори Чирчиқ туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳузуридаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига Тошкент вилоят прокурори С.И.Самадов томонидан ҳомийлик ёрдами тақдим этилди.

🚚Хомийлик хайриялари тумандаги ижтимоий ҳимояга мухтож ахолига, шунингдек карантинга олинган хонадонларга ва марказга келиб тушган мурожаатлар асосида марказлашган холда тарқатилади.


Web-sayt| facebook | telegram
📜2018 йил 13 апрелда “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди ва унга асосан жойларда туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилди.

Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) адлия бўлимларига жорий йилнинг 1-чораги давомида фуқаролардан жами 2400 та мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 1452 таси ёки 60 фоиздан ортиғи қаноатлантирилди.

📩Бўлимлар томонидан аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 514 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 88 та таклифлар киритилди.

📄Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга 5,9 млрд. сўмлик 404 та даъво аризалари киритилди.

👉Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#расман

⚡️Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 13 апрел соат 20-00 ҳолатига АХБОРОТ

⛺️ Санатория, лагер ва полигонларда жами 8344 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, улар “Бўстон” санаториясида 200 нафар, Чирчиқ ҳарбий полигонида 565 нафар, Юқори Чирчиқ карантин полигонида эса 7579 нафарни ташкил этади.

🏥Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар, Қибрай туман юқумли касалликлар шифохонасида 85 нафар, Оққўрғон юқумли касалликлар шифохонасида 40 нафар, Пискент юқумли касалликлар шифохонасида 17 нафар, Қўйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексида 8 нафар, РШТЁИМ ТВФда 68 нафар, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалида 269 нафар, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 81 нафар, РШТЁИМ Чирчиқ шаҳар филиалида 71 нафар, Чирчиқ шаҳар "Дилчеҳра ХК"да жами 28 нафар, Тошкент тумани 21- қишлоқ оилавий поликлиникаси филиалида 11 нафар, жами 682 нафар фуқаро карантинга олинган.

🏡 Вилоятда жами 9026 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган. Уй шароитида 3358 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, бунда хонадонлар сони 704 та, оилалар сони 743 тани ташкил этади. Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турган фуқаролардан 68 нафарида коронавирус касаллиги тасдиқланган.

👩🏻‍⚕️Сафарбар этилган тиббиёт ходимлари сони вилоят бўйича: 220 нафар терапевт, 139 нафар реаниматолог, 88 нафар инфекционист, 151 нафар эпидемиолог, жами 598 нафар шифокор; 5178 нафар ўрта ва кичик тиббий ходимлардан иборат.

🚑 13 апрел куни соат 15-20 да Ғишткўприк чегара постидан ўтган 151 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига юборилди. У ерга қўшимча равишда 10 нафар ҳамшира, 10 нафар кичик тиббиёт ходимлари сафарбар этилди.

Юқори Чирчиқ карантин полигонидан 14 кунлик карантин муддати тугаган 384 нафар фуқарога уйларига рухсат берилди. 18 нафар фуқаро COVID-19 тасдиқланганлиги сабабли махсус клиникаларга ётқизилди. Қуйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексидан 14 кунлик карантин муддати тугаган 2 нафар фуқарога уйига рухсат берилди.

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️2020 йил 13 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 998 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 23:00 часов 13 апреля 2020 года число случаев заболевания коронавирусной инфекцией в Узбекистане составляет 998 человек.

Манба: @ssvuz

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники