🌟«Мехржон» ҳосил байрами

🎈Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманидаги 3-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг 1-таёрлов гуруҳида «Олтин куз» мавзусидаги «Мехржон» ҳосил байрами бўлиб ўтди.

👩‍👧‍👦🎤Тадбирда болажонлар томонидан намойиш қилинган турли хилдаги шеърий чиқиш, қўшиқ ҳамда миллий рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Тарбиячи: Гулшад Агабекова.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқоричирчиқ_тумани
#Онлайн_мулоқот
#Диққат

📌 Юқори Чирчиқ тумани ёшлари!!!

🕰 Айни дамда Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Атемов Ускенбай Бусинович билан биргаликда Yuqori Chirchiq tumani faol yoshlari муҳокама группамизда аудио суҳбат ўтказилмоқда.

⚡️Туманимиз ёшлари! Сизларда қандай муаммо ёки таклифингиз бўлса, марҳамат, онлайн суҳбатда иштирок этинг ва муаммоларингизга ечим топинг.

👉Группага уланиш:↙️
https://t.iss.one/joinchat/WiKPXB2uJVZRJT7O
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Онлайн_очиқ_мулоқот
#Диққат

📌 Юқори Чирчиқ тумани ёшлари!!!

🕰 Айни дамда Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Атемов Ускенбай Бусинович билан биргаликда Yuqori Chirchiq tumani faol yoshlari муҳокама группамизда аудио суҳбат ўтказилмоқда.

📊Ушбу онлайн мулоқотда туманимиз ёшлари фаол иштирок этишмоқда.

🤝Дастур доирасида ёшлар муаммо ёки таклифларини билдириб, кредит олиш, ишга жойлашиш каби юзага келаётган муаммоларга туман ҳокими, туманнинг Халқ, Микрокредит ва Агро банк, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарлари саволларга жавоб беришмоқда.

📍Шунингдек, туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан берилган субсидияларни олиб тадбиркорлигини бошлаган, ривожлантирган ҳамда оилавий даромад манбаига эга бўлган ёшларнинг миннатдорчиликлари ҳам чексиз бўлди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Дайжест

❗️11 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Чирчиқ шаҳри. Ҳоким ёрдамчиси бўлиш осон эмас...

*Янгийўл шаҳри. "Нов" маҳалласида патронаж ишлари қандай?

*Бекобод тумани. "Долзарб 40 кунлик" юксак уюшқоқлик билан ўтмоқда

*Қибрай тумани. "Яшил макон"нинг навбатдаги манзили — Чинобод

*Бўстонлиқ тумани. Маҳалла билан ишлаш масъулияти: буни билган билади, билмаган эса...

*Янгийўл тумани. Ташаббус "Ғалаба" маҳалласини обод қилмоқда

*Нурафшон шаҳри. Вазифалар аниқ, назорат қатъий

*Оҳангарон шаҳри. Ёшлар қалбига маърифат орқали йўл

*Пискент тумани. Дарахтлар — яшил олам нажоткорлари

*Тошкент тумани. Фавқулодда вазиятлар бўлими аҳолини огоҳлантирди. Чунки...

*Оққўрғон тумани. Олтин кузнинг таровати ҳам, ҳаловати ҳам, ҳарорати ҳам ўзгача

*Паркент тумани. Ўрганишлар якуни: сабоқ ва хулосалар

*Ўрта Чирчиқ тумани. Прокурор ва ёшлар учрашуви завқли таассуротларга бой бўлди

*Юқори Чирчиқ тумани. Соғлом муҳит — аҳил жамоани шакллантиради

*Зангиота тумани. Турмуш сабоқлари: Қайнона "қайнамаса", келинлар айнимайди...

*Қуйи Чирчиқ тумани. Ҳар бир мурожаат — назоратда

*Чиноз тумани. "Яшил макон"лар кўлами "қулоч ёймоқда"

*Олмалиқ шаҳри. Спорт —соғлом муҳит гарови

*Бўка тумани. Асфальт йўллар яна 4000 метрга кўпайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from Alisher Sadullaev
​​Dunyoda IT sohasining rivojlanishini koʻrib, bizda ham barcha sharoitlarga ega, zamonaviy IT markazlar boʻlishini doim orzu qilardim. Yaqinda mana shunday zamonaviy “Astrum” IT akademiyasi Toshkent viloyatida oʻz faoliyatini boshladi. Bu akademiya 42-maktab gʻoyasi ruhida tashkil topgani haqida yozgandim. Bunday akademiyaning faoliyat boshlashi insonni xursand qiladi.

Bizga koʻpchilik iqtidorli, biroq moliyaviy qiyinchiliklarga duch kelayotgan yoshlar ushbu akademiyada oʻqish uchun murojaat qilishdi. Biz jamoamiz va “Astrum” IT akademiyasi bilan kelishgan holda ularga grant ajratib, imkon berishga qaror qildik. Mikrokreditbank va “Yoshlar-kelajagimiz” jamgʻarmasi ham bu tashabbusni toʻliq qoʻllab-quvvatladi.

Aynan shu maqsadda 1 500 000 000 soʻm mablagʻ ajratib, 100 nafar yoshlarning har biriga oʻqish uchun 15 million soʻmgacha grant berishni koʻzda tutuvchi yangi loyihani “Metsenat” bilan hamkorlikda e’lon qilamiz. Mazkur imkoniyatdan foydalanish uchun @yoshlargrant_bot Telegram boti orqali roʻyxatdan oʻtish lozim. Roʻyxatdan oʻtish 14-noyabr kuni yakunlanadi.

Ishonchim komilki, bu akademiyada oʻqigan yigit-qizlarimiz kun kelib, dunyo miqyosidagi yirik loyihalarni amalga oshiradigan, oʻzlaridan iz qoldiradigan yetuk kadrlar boʻlib yetishishadi.

@alisher_sadullaev
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиш учун Истанбул шаҳрига келди.
Олий мартабали меҳмонни Туркиянинг расмий шахслари кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари 12 ноябрга мўлжалланган. Давлатимиз раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Стамбул для участия в мероприятиях очередного саммита Совета сотрудничества тюркоязычных государств.
Высокого гостя встретили официальные лица Турции.
Основные мероприятия саммита намечены на 12 ноября. Также запланировано проведение главой нашего государства ряда двусторонних встреч.

#Mirziyoyev #tashrif #sammit #TurkiyKengash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Бехзод Мусаев номзоди Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар беришича, 2021 йил 11 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Бехзод Мусаев номзодини кўриб чиқди.

Депутатлар томонидан Бехзод Мусаев номзоди маъқулланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИС ГАЗИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИНГ ХАЁТИГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat