#Юқори_Чирчиқ
Хирмонга барака азиз, туманимиз пахтакорлари!

📌Бугун Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Юқори Чирчиқ туманида бўлиб, пахта теримининг бориши, теримчиларга яратилаётган шароитлар билан танишди.

📊Даврон Ҳидоятов туман ҳокими У. Атемов ҳамроҳлигида "Yassaviy Field" МЧЖ пахта майдонидаги теримчилар билан учрашди. Илғор теримчилар вилоят ва туман ҳокими томонидан рағбатлантирилди.

🔰Таъкидлаш жоизки, бу йил тумандаги 120 та фермер хўжаликлари томонидан 4000 гектар майдонда пахта етиштирилган бўлиб, 13 минг 150 тонналик хирмон кўтариш мўлжалланмоқда.

Шунингдек, тумандаги 138 та отрядларга 9660 та теримчилар бириктирилган бўлиб, уларнинг 5200 нафари фермер хўжаликлари аъзолари, 4460 нафари уюшмаган аҳоли ҳиссасига тўғри келади.

📍Даврон Ҳидоятов теримчилар билан суҳбати давомида баракали хирмон учун ҳисса қўшаётган ҳар бир теримчининг меҳнати алоҳида эътироф ва эътиборга муносиб эканини алоҳида таъкидлади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Forwarded from PISMIQ.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 34 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 34 дня.
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари ва телеграм канал ўқувчилари!

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайловолди кампанияси фаол паллага кираётгани муносабати билан Президент матбуот котиби томонидан ўтказиб келинаётган ҳафталик брифинглар вақтинча тўхтатиб турилади.

Давлатимиз раҳбари иштирокидаги жорий ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот ушбу каналда ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимда бериб борилади.

Хусусан, бугун Президент ҳузурида қатор объектлар қурилишига бағишланган тақдимот бўлиб ўтади. Янги онкология маркази, Миллий кутубхона ва "Янги Ўзбекистон" университети бинолари лойиҳалари шулар жумласидан.

Эртага Ўзбекистон Республикаси Президенти видеоалоқа орқали БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси тантанали очилишида иштирок этади ва сессиянинг биринчи кунидаёқ юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларда нутқ сўзлайди.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Segment.uz
#Сайлов_ҳақида

🔷 Бугундан Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига старт берилди

Бунда Президентликка номзодлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда роликлар намойиш этилади, материаллар эълон қилинади, кўчаларга баннерлар илинади, флайер ва буклетлар тарқатилади, сайловолди учрашувлари, турли акция ва флешмоблар ўтказилади, дебатлар ташкил қилинади ва шу каби бошқа ташвиқот тадбирларига рухсат берилади.

Сайловга яқинлашган сари бу борада саволлар кўпаймоқда. Шуларни инобатга олиб, асосий саволларга Ўзбекистон Республикаси «Сайлов кодекси»дан келиб чиқиб жавобларни тайёрладик.

▶️ Сайлов қачон бўлади?

Жавоб:
2021 йил 24 октябр (якшанба) куни бўлади.

▶️ Сайлов ўтказишнинг асосий принциплари қандай?

Жавоб:
Сайлов умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилади. Сайлов очиқ ва ошкора ўтказилади.

▶️ Кимлар сайловда иштирок этади?

🔰Жавоб:
Сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эга. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди.

📌 Сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.

▶️ Яширин овоз бериш нима?

🔰 Жавоб:
Сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайловчи хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди.

▶️ Овоз бериш вақти ва жойи ҳақида ҳам тўхталинг.

🔰 Жавоб:
Овоз бериш сайлов куни (24 октябр) соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади. Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка сайлов комиссияси сайловчиларни камида 10 кун олдин хабардор қилади.

▶️ Сайловда иштирок этиш учун сайловчи қандай ҳужжат билан бориши керак?

🔰 Жавоб:
Сайловчи сайлов комиссия аъзосига шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади ва сайловчилар рўйҳатига имзо қўяди. Шундай кейин унга сайлов бюллетени берилади.

Бирон-бир сабабга кўра, сайловчилар рўйҳатига фамилияси кирмай қолган сайловчиларнинг фамилиялари сайловчининг шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида сайловчилар рўйхати иловасига киритилади.

▶️ Овоз бериш тартиби қандай?

🔰 Жавоб:
Сайловчи сайлов бюллетенини олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдиради. Сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши таъқиқланади.

Сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «» ёки «✔️» ёки «» белгисини қўяди.

Овоз берувчи тўлдирилган сайлов бюллетенини сайлов қутисига ташлайди.

❗️Бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

@yangiuzbekiston_uz
#Инфографика
#Сайлов_2021

📍Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияси аъзолари учун тўловлар миқдори.


Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистонда автомобиль рақамларининг классификацияси бўйича маълумот

☝️PAA — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари;

👤PSS — Ўзбекистон Президентининг давлат хавфсизлик хизмати ходимлари;

🚙PPP — Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари;

🚗UZB— давлат ҳокимиятининг марказий идоралари раҳбарлари;

🚙APC, VPC, PSVg‘ —вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарияти (вазирларнинг ўринбосарлари);

🚗DAV, AVH, BVH, FVH, JVH, KVH, NVH, SVH, TVH, XVH — Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари;

🚙USB, BGR —Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги қўшинлар;

🚓VSB, VSC, VSF, VSD, VSG, VSP, VSV — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари;

🚙PSF, PSP — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимлари;

🚖TSS, TST — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари;

🚔ZDF — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари;

🚘DXA, PXQ — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматлари агентлиги ва Президент Халқ Қабулхонаси ходимлари;

🚙FVV — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари;

🚑UNG — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари;

🚗MV, MT — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ходимлари;

🚕TTA, TTB, TTC, TTD, TTE, TTF, TTG, TTH — таксилар;

🟢D — дипломатлар (яшил рангли);

🟢CMD — хорижий давлатлар элчилари, халқаро ташкилотлар вакиллари (яшил рангли);

🟢T — элчихона техник персонали (яшил рангли);

🟢M — хорижий фирма ва компаниялар ходимлари, инвесторлар (яшил рангли);

🟢X — консулликлар, савдо ваколатхоналари ходимлари (яшил рангли);

🔵UN — БМТ ва тузилмаларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари (кўк рангли);

🟡H — Фуқаролиги бўлмаган шахслар (сариқ рангли).

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
Forwarded from PISMIQ.uz
Ўз сайлов участкангизни қандай аниқлашингиз мумкин?

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Портал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#мен_сайловда_иштирок_этаман
#муносиб_номзодга_овоз_бераман

2021 йил 24 октябр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этиб, муносиб номзодга овоз бераман!

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat