​​Ойига 500 тоннадан ортиқ гуруч етказиб берилмоқда

🔰Шарқ халқлари гуручни азалдан севиб истеъмол қилишади. Ўзбек миллий таомларининг ҳам аксарияти гуруч асосида тайёрланади. Айниқса, тўй-ҳашамлар таомлар султони — паловсиз ўтмайди. Шунинг учун ички бозорда гуруч маҳсулотларига бўлган талаб ҳар доим юқори.

❇️Аҳолининг гуручга бўлган эҳтиёжини барқарор таъминлаш йўлида изланаётган “TCT Rice Cluster” жамоаси шоли етиштириш, уни чуқур қайта ишлашда янги ва иқтисодий тежамкор усулларни жорий қилмоқда. Натижада кластер қошидаги шолини сақлаш ва қайта ишлаш мажмуаси бунёд этилиб, самарали фаолият кўрсатяпти. Туркиянинг “Yashar Makina” фирмасининг замонавий технологик линияси ўрнатилгач завод соатига 10 тонна шолини қайта ишлаш қувватига эга.

✳️Айни пайтда бу йил кластерда етиштирилган шолининг “Лазурный”, “Искандар”, “Мустақиллик”, “Тарона” навлари қайта ишланиб, юқори сифатли гуруч маҳсулотлари олинмоқда. Аҳолига бир ойда 500 тоннадан ортиқ сифатли гуруч маҳсулотлари етказиб бериляпти. Бундан ташқари, қайта ишлаш жараёнидан олинаётган шоли пўстлоғи ва кепаги ҳам буюртмачиларга жўнатилмоқда.

⚡️Маҳсулотлар харидорга юборилишидан олдин, мажмуанинг ўзида ташкил этилган лабораторияда албатта, сифат текширувидан ўтказилади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Тошкент вилоятидаги вакант лавозим учун очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят молия бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилоятида мавжуд бўш иш ўринга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиши лозим.

❗️Ҳужжатлар 2020 йил 22 декабрдан 2021 йил 5 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#Об_ҳаво

Бугун кундузи республика бўйича об-ҳавонинг яна ёмонлашиши кутилмоқда

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун барча ҳудудларда ҳаво булутли бўлади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади. ❄️Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида бироз қор ёғиши мумкин. Фақат Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол ғарбга қараб ўзгаради, 🌀баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кундузи ҳаво 5-10° илиқгача исийди.

🏙Пойтахтимизда кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик кутилмайди. 🌧Куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 7-9° илиқдан кўтарилмайди.

🏔Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, ❄️айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. ⚠️Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ атрофида бўлади.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.
Ушбу йирик тадбирни ташкил этиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 20 ноябрь куни илгари сурилган эди.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в Форуме молодежи Узбекистана.
Глава государства выступит с речью и пообщается с молодежью. Ожидается, что на мероприятии будут присутствовать более 3,3 тысячи юношей и девушек, еще 26 тысяч молодых людей подключатся из студий на местах.
Инициатива проведения крупного молодежного события была выдвинута главой государства 20 ноября этого года.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#ёшлар_билан_учрашув

Жорий йилнинг 24 декабр куни Юқори Чирчиқ тумани 2-сектор ҳудудидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида Марказий, Саксонота ҳудудининг уюшган ва уюшмаган ёшлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

📍Учрашув туман ҳокими У.Атемов, туман прокурори Ғ.Абдусаламов ва туман сектор раҳбарлари ҳамда барча туман масъуллари иштирокида бўлиб ўтди.

🔰Туман масъуллари мактаб ёшларининг ижод намуналари, санъатга бўлган қобилияти, спортга бўлган иштиёқини кўриб, уларга янада керакли тавсиялар беришди.

⚡️Шундан сўнг, сектор раҳбарлари ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди ва ёшлар ўзларининг саволлари, таклифлар ҳамда муаммолари билан мурожаат қилишди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
каналга уланиш:👉https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар фестивали янги истеъдодларни кашф этмоқда!

🔰 Тошкент вилоятида «Ёшлар ҳафталиги» ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасида лойиҳалар тақдимоти, учрашув, мусобақалар билан биргаликда ёш ижодкор Фазилатхон Ёқубованинг янги шеърлари ҳам намойиш этилади.

💫 Келинг, ўз фикрларингизни билдиринг. Тенгдошларингизни қўллаб-қувватланг!
_

Yoshlar festivali yangi iste'dodlarni kashf etmoqda!

🔰 Toshkent viloyatida "Yoshlar haftaligi" o'tkazilmoqda. Haftalik doirasida loyihalar taqdimoti, uchrashuv, musobaqalar bilan birgalikda yosh ijodkor Fazilatxon Yoqubovaning yangi she'rlari ham namoyish etiladi.

💫 Keling, o'z fikrlaringizni bildiring. Tengdoshlaringizni qo'llab-quvvatlang!

🙋🙋‍♂🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига келди.
- Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман, – деди давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида.
Коронавирус пандемияси даврида ёшлар “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, иш билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл на Форум молодежи Узбекистана.
- Я ценю вас как главное богатство, бесценное сокровище Узбекистана, - сказал глава государства в начале своего выступления.
Отмечена активная волонтерская деятельность молодежи в рамках общенационального движения «Доброта и поддержка» во время пандемии коронавируса.
Определены задачи по обучению молодежи профессиям и бизнесу, выделению им льготных кредитов, обеспечению работой.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🏗 Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига республика бўйича 78,0 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 108,7 % га тенг.

Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши:
Тошкент шаҳри – 21,3 %
Тошкент вилояти – 7,0 %
Самарқанд вилояти – 6,7 %
Бухоро вилояти – 6,2 %
Қашқадарё вилояти – 5,8 %
Фарғона вилояти – 5,4 %
Сурхондарё вилояти – 5,3 %
Андижон вилояти – 5,0 %
Навоий вилояти – 5,0 %
Наманган вилояти – 4,9 %
Қорақалпоғистон Р. – 4,3 %
Хоразм вилояти – 3,4 %
Жиззах вилояти – 3,4 %
Сирдарё вилояти – 2,5 %

📌 Қурилиш ишлари ҳажми таркибида:
Кичик корхона ва микрофирмалар – 43,4 трлн. сўм
Йирик ташкилотлар – 21,0 трлн. сўм
Норасмий сектор – 13,6 трлн. сўм

Бизни кузатишда давом этинг
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#ҳоким_қабули
#ҳар_бир_мурожаат_эътиборда

Жорий йилнинг 25 декабр куни туман аҳоли мурожаатларини ва муаммоларини ўрганиш мақсадида туман ҳокими У.Атемов ҳамда туман масъуллари иштирокида фуқаролар қабул бўлиб ўтди.

📌Ҳафтанинг ҳар жума куни бўлиб ўтадиган бундай қабулда, фуқароларни қийнаётган турли хил муаммолар, уй-жой, кадастр, шунингдек, иш билан таъминлаш, бандлик каби 15 та мурожаатлар ўрганилди.

📍Фуқаролар мурожаат ва муаммолари ечим топиши учун тегишли мутассадди раҳбарларга вазифалар юклатилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Street_Workout_спорт_майдончалари

📌Соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишда спортнинг, жисмоний тарбиянинг қанчалик аҳамиятга эгалигини бугун ҳар бир инсон яхши билади. Боиси, спорт соғлиқ гаровидир.

📍Шу йилнинг 30 октябрь куни Президент томонидан «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон ижросини таъминлаш мақсадида белгиланган вазифалар бажарилмоқда.

Жумладан, Юқори Чирчиқ туманининг 4 та сектори ҳудудларида «Street Workout» спорт майдончалари қурилиши бошлаб юборилган эди.

⚡️Бугунги кунда, туманнинг 47 та махаллалар кесимида ўрнатилган «Street Workout» спорт майдончалари қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

🏃‍♂️Юриш, югуриш, тортилиш ва шу сингари фитнес инвентарлари ўрнатилган майдончалар болалар кулгуси билан тўлди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat